⚡️⚡️⚡️
Жарима миқдорини тушадиган тўёнадан ўн баравар кўп қилиб қўйиш керакКечадан бошлаб яна тўйлар мавзуси трендга чиқди. Тўй-маросимларни ихчамлаштириш масаласи яна Ҳукумат даражасида кўриладиган бўлди. Бу ҳақда ҳаммамиз гапиряпмиз. Лекин, бир жиҳати ғалати:
қаранг, бу дабдабаларни ўзимиз қиламиз, энди исрофгарчиликка йўл қўйилмайди, дейилса ҳам ўзимиз хурсанд бўлаяпмиз. Демак, биз энг катта нуқсонимизни тан олдик: биз бировлар учун, кўз-кўз учун, кибр учун яшаётган эканмиз. Ҳолбуки, шу нарсалар нима учун керак?
Тўй қилиш учун умрини мардикорликда ўтказаётган одамлар юртимизда минглаб, миллионлаб топилади. Мен, масалан, улар орасида “ўғлим ёки қизимни ўқитиш учун ишлаяпман”, деган одамни кўрмадим. Аксарияти тўй қиламан, қиз узатаман, ўғлимни уйлантиришим керак, дейди. Ва энг ёмони, бели синар даражада, қарз олиб бўлса ҳам камида беш юз кишини чақириб тўй қилади.
Шундай одамларнинг уйига борсанг, тайинли гилами йўқ,
ҳожатхонаси абгор. Ҳаммомни гапирмаса ҳам бўлади. Ҳафтада бир гўшт ейилмайди, болалар нимжон, аёли касалманд. Буларнинг бари йўқ обрў учун ўлиб тирилиш, гап сўздан қочиш, маҳаллада дув дув гап қилишнинг касофатидан.
Кошки шу дабдабалар бахтни кафолатласа, ажримларни камайтирса. Қайдам, йилдан-йилга ажрим кўпаймоқда, тирик етим болалар сафи кенгаймоқда. Тарбиянинг Т ҳарфини ҳам билмайдиган саводсиз авлод пайдо бўлмоқда.
Айтишларича, тўйларни меъёрдан ортиқ киши билан ўтказадиганларга жарима солинаркан. Менинг таклифим шундай: жарима миқдорини тушадиган тўёнадан ўн баравар кўп қилиб қўйиш керак. Чунки
Худодан ҳам кўра жаримадан кўпроқ қўрқадиган одамларимизни мана шу жазо усули дабдабадан қайтармаса, бошқа йўли йўқ.
Фотиҳа тўйи, чарлар, келин оши, куёв чақириқ, ота юпатар, қиз базми, уч кундан ортиқ аза маросимларини эса бутунлай йўқотиш керак. Ана шундан кейин бу халқнинг косаси аниқ оқариб кетади.
✍ Мақсуд Жонихонов,
“Жамият” газетаси бош муҳаррири.
📱
@OlmaliqhayotiКаналга уланиш:
https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgREOnline mustang taxi 📲 1052