NAMOZ VAQTLARI ️| Намоз Вақтлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ихлоссиз ибодатдан кутилган савоб олинмас

Ибодатда ихлос қилмоқ қабрни нурафшон қилгай. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга, ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар". Биз қалбимизда аниқ ишонч, айтган сўзимиз ва қилган амалларимиз орқали Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳ инсонни мана шу мақсад билан яратгандир. Ихлос билан қилинган ибодатнинг Аллоҳ таоло олдида қабул бўлишининг учта шарти бор:
1. Аллоҳга иймон келтириб, Уни ибодатда ягона деб билмоқ. Ҳақ таоло айтади: "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур". (Қаҳф, 107-оят)
2. Ихлос – ҳеч кимга сўзламай, риёсиз холис Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ. Аллоҳ бу борада шундай марҳамат қилади: "Эй Муҳаммад, бас, сиз Аллоҳга У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг". (Зумар,2-оят)
3. Амални ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган буйруқларга мувофиқ ҳолда бажариш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар". (Ҳашр, 7-оят)

"Обидлар йўли" китобидан.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
21.01.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


#Дуо
ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

@mehrob_uz


Маҳсулотнинг нархини харидорга қараб ўзгартириш

Савол: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?

📥 Жавоб: Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир”, деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривояти).

Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса, маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек, савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги, тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса, озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдода сахий бўлиш ҳақида бундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
20.01.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Мунофиқда жам бўлмайдиган хислат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлоқ ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита хислат мунофиқда жамланмаслигини айтдилар. Уларнинг бири гўзал ахлоқ ва иккинчиси, динда фақиҳ бўлиш. Бу сифатлар мунофиқда комил тарзда топилмайди. Бу ҳадисдаги мақсад мўминларга танбеҳ бериш бўлиб, бу икки сифат мунофиқда жам бўлмаслиги, лекин мўминда жам бўлиши айтилмоқда. Шунинг учун мусулмон инсон бу икки сифатни ўзида жам қилиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Савол: Бу икки сифат нима учун мунофиқда жам бўлмайди? Бунинг ҳикмати нима?

Жавоб: Мунофиқда бу сифатларнинг жам бўлмаслиги фазлидир. Агар Аллоҳ таолонинг мунофиқда улар жамланса, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб бўлмай қолади. Чунки бу сифатларни ўзида жамлаган инсон одамлар унга мурожаат қиладиган шахс ҳисобланади. Агар мунофиқда ҳам шу хислатлар топилганда эди, ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратишга имкон бўлмай қоларди.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@mehrob_uz


#Ҳикмат

Ҳаётдаги энг катта мусибат ўлим эмас. Чунки, ўлим ҳаёт қонуни. Лекин энг катта мусибат — ўзинг тирик бўла туриб, қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқувнинг ўлишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
16.Yanvar.2025y. 16.Rajab.1446y
Payshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:23  TONG Saharlik tugashi.

07:00  BOMDOD.

07:46  QUYOSH.

12:38  PESHIN.

15:39  ASR.

17:23  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:41 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

Birinchi: Chimkent (-1), Konibodom (-5), Xo'jand (-6), Qo'qon (-7), Jambul (-7), Namangan (-10), Farg'ona (-10), Marg'ilon (-10), Andijon (-11), O'sh (-14), Jalolobod (-15), Bishkek (-21),7 Olma – ota (-21)

Keyin: Bekobod (+4), Turkiston (+4), Jizzax (+6), Guliston (+7), Denov (+7), Jomboy (+7), Samarqand (+9), Shahrisabz (+10), Kattaqo‘rg‘on (+12), Qarshi (+12), Nurota (+14), Navoiy (+19), Buxoro (+21), Xiva (+35), Nukus (+42)

Ahlingizni namoz (o'qish) ga buyuring va (o'zingiz ham ) unga ( namozga ) bardoshli bo'ling!” (Toha, 132)

🌙NAMOZ VAQTLARI KANALI ⏳
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt


Намоз вақтлари:
10.01.2025 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Ҳазрат Одам Ато алайҳиссаломнинг ҳоли

Эй ғофил банда! Ҳазрат Одамнинг ҳолига қара ва ундан ибрат ол! Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳ таоло уни ўз қўллари билан яратди, фаришталарни Одамга сажда қилишини буюрди. Биргина гуноҳи туфайли Одамнинг бошидан раҳмат тожи, бўйнидан жаннат зийнатларини олиб ташлади. Ўзини жаннатдан маҳрум этди. Одам алайҳиссалом бу гуноҳи туфайли ер юзида 200 йил йиғлаб тавба қилдилар. Гуноҳини мағфират қилмоғи учун Роббисига ёлворди. Шундан сўнг раҳмли Парвардигор Одам алайҳиссаломнинг гуноҳидан ўтди, тавбасини қабул қилди. Биз қилган гуноҳларимизга шунчалик бепарво бўламизки, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Тавба ҳақида ўйламай қўйган кишилар қанча. Аллоҳнинг азоби ҳақ! Агар тавбага улгурмайдиган бўлсак...

"Обидлар йўли" китобидан.
@mehrob_uz


Душмандан қўрқма мунофиқдан қўрқ!

Амир Темур
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
05.01.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Энг даҳшатли оғриқ нима биласизми? Ичингиздаги барча нарча ёниб битаётган бўлсада, жим туришингиздир!

Жалолиддин Румий
@mehrob_uz


Одам боласида иккита тасарруф бор

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Албатта, Одам боласида шайтоннинг ҳам, фариштанинг ҳам тасарруфи бордир. Шайтоннинг тасарруфи ёмонликни ваъда қилиш ва ҳақни ёлғонга чиқаришдир. Фариштанинг тасарруфи бўлса, яхшиликни ваъда қилиш ва ҳақни тасдиқлашдир. Кимки фариштанинг тасарруфини топадиган бўлса, у билсинки бу Аллоҳдандир. Шу сабаб Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Кимки шайтоннинг тасарруфини топадиган бўлса, Аллоҳ номи билан шайтони рожимдан паноҳ сўрасин», дедилар. Сўнгра «Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир» оятини ўқидилар (Имом Термизий ривояти. Имом Термизий Бу ҳадис ҳасан ғариб», дейди).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, Одам боласида иккита тасарруф бор. Бири шайтонга, иккинчиси фариштага тегишлидир. Шайтоннинг тасарруфи шуки, у инсонни ёмонликдан қўрқитади. Масалан, «Агар сен фақат ҳалол мол десанг, оч қоласан», «Агар закот берсанг, молинг тугайди», «Агар урушга бориб ўлиб кетсанг, бола-чақанг нима еб, нима ичади?» деб қўрқитади. Фариштанинг тасарруфи эса, бандани хотиржам қилади, уни Аллоҳ таолонинг ваъдаларига чорлайди.

Шу туфайли Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким ўзида фариштанинг тасарруфини топса, Аллоҳ таолога унинг шукрини адо қилсин. Агар шайтоний тасарруфларни топса, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ сўрасин», демоқдалар. Демак, ким шайтоний васвасани ўз қалбида топса, Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак бўлади.
Сўнгра Пайҳамбар алайҳиссалом:
«Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир», оятини ўқидилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
28.12.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Аллоҳ таолонинг Ўзи суйган бандаларига ёрдами

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган Абул Аббос Бакрий айтади: «Илм сафари тўрт Муҳаммад - Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Муҳаммад ибн Ҳорун Руёнийларни Мисрда учраштириб, уларни бир жойда жамлади. У ерда бир муддат яшагач, озиқ-овқатлари тугаб қолди. Оч-наҳор кун кечириб, ҳатто тик туришга ҳам мадорлари қолмади. Очлик уларга ўз ҳукмини ўтказиб, ҳолдан тойдирди. (Шу ҳолда ҳам кундузи дарс олишга овора бўлган бу зотлар) бир кеча ўша тунайдиган манзилларида тўпланиб, барчалари бир овоздан ўзаро қуръа ташлаб, қуръада исми чиққан киши одамлардан тиланчилик қилиб, шериклари учун таом топиб келади, деган фикрда тўхтадилар. Қуръада Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайманинг исми чиқди. Шунда шерикларига: «Менга бироз вақт беринглар, таҳорат қилиб, истихора намозини ўқиб олай», деди-да, тезлик билан намоз ўқиш ҳаракатига тушди. Оч-наҳор ҳамхоналари бир шамнинг атрофида китоб мутолаа қилиб ўтирган эдилар. Кутилмаганда, эшик тақиллади. Эшикни очиб қарасалар, Миср волийсининг қул ходими турар эди. У уловидан тушиб: «Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср бўласиз?» деди. «Ана у», деб кўрсатишди. Шунда ходим ичига эллик динор солинган ҳамённи унга берди. Сўнг: «Муҳаммад ибн Жарир қайси бирингизсиз?» деди. Улар: «Мана бу», дедилар. У ичига эллик динор солинган иккинчи ҳамённи олиб, унга берди-да, сўрашда давом этиб: «Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ким?» деди. Улар: «Ана у, намоз ўқияпти», дедилар. У намозини ўқиб бўлгач, унга ҳам эллик динор солинган ҳамённи берди. Сўнг: «Қайсингиз Муҳаммад ибн Ҳорунсиз?» деди-да, унга ҳам бир ҳамённи тутқазди ва бу ҳолатни изоҳлаб шундай деди: «Кеча амиримиз қайлула уйқусида туш кўрибдилар. (Унга бир киши) Анави Муҳаммадларнинг ҳоли абгор, очликдан биқинлари ёпилиб, қовурғалари бир-бирига ёпишиб кетди-ку! Улар очлигини бировга ошкор қилишмайди. Шу боис уларнинг аҳволидан бирор киши хабардор эмас», дебди. Шунинг учун амиримиз сизларга бу ҳамёнларни юбордилар ва (илм олиш учун шу ерда қанча вақт турсангиз, бу вақт ичидаги барча таъминотингиз ўз зиммасида эканига) қасам ичиб, қачон маблағлари тугаса, мени хабардор қилишсин», деб буюрдилар».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz


ГУНОҲНИ ТАРК ЭТИШ НУР ПАЙДО ҚИЛАДИ

Сиз Аллоҳ таолога тавба қилинг-да кейин бир неча кун гуноҳлардан сақланиб кўринг. Ана ўшанда устингизга қанчалар барака ва нур ёғилганини, ақлингизга келмаган нарсалар ато этилганини кўрасиз. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизларга фурқон беради...” (Анфол сураси, 29-оят).
Яъни, агар Аллоҳдан қўрқсангиз, У Зот ҳаром қилган маъсият ва гуноҳлардан сақлансангиз, у ҳолда Аллоҳ таоло қалбингизда ҳақ ва ботилни ажратадиган нур пайдо қилади. Ўша нур сизга очиқ-ойдин, бу ҳақ, бу ботил, бу тўғри ва бу хато, деб айтади. Бугун қалбимизда ҳақ ва ботил ўртасини ажратувчи нур йўқолиб қолган. Биз гуноҳ қилавериб, ақлимизни хароб қилиб бўлганмиз...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
23.12.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

@mehrob_uz


Ёмонликка ёмонлик айламак — осон жазо, мард бўлсанг, ёмонликка яхшилик қил доимо.

Саъдий Шерозий
@mehrob_uz

20 last posts shown.