Орзу-ҳавасингни меъёрини бил, очкўзлик йўлига кирма. Аллоҳ марҳамат қилганида ризқ-бараканинг ниҳояси йўқдир. Юнус ибн Убайд.
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
МУНОЗАРААбу Бакр Боқилоний раҳимаҳуллоҳ ўз асрининг буюк уламоларидан эди. Ироқ ҳокими 371-ҳижрий санада уни танлаб, насронийлар билан мунозара қилиш учун Қустантинияга юборди. Рум подшоси Абу Бакр Боқилонийнинг келаётганликларини эшитгач, кирадиган эшикни паст қилиб қуришларини буюрди. Мақсади Боқилоний кираётиб эгилишлари ва Рум подшоси ва аъёнлари олдида ўзларини хорлашлари лозим эди.
Боқилоний келгач уларнинг ҳийласини англадилар ва айланиб орқа билан эгилиб кирдилар. Яъни, юзлари улар томонга эмас, эшик томонга бўлди. Подшоҳ билдики, олдида зийрак инсон турибди. Боқилоний кириб салом бермадилар. Зеро Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китобга биринчи бўлиб салом беришдан қайтарганлар. Кейин у зот роҳибларнинг каттасига қараб:
- Аҳволингиз яхшими? Хотин, бола-чақангиз қандай? - дедилар.
Рум подшосининг аччиғи келиб:
- Билмайсанми, роҳиблар уйланмайди, бола-чақа қилмайди?! - деди.
Боқилоний:
- Аллоҳу акбар! Роҳибларингизни уйланиш ва бола-чақадан поклайсиз, Роббингизни эса уйланиш ва фарзанд ила муттаҳам қиласиз! - дедилар.
Кейин подшоҳ безбетларча:
- Оишанинг қилган ишига нима дейсан? - деди.
Боқилоний:
- Агар Оишага туҳмат қилинган бўлса, Марямга ҳам туҳмат қилинган. Ваҳоланки иккаласи ҳам покиза. Аммо Оиша турмушга чиқди ва фарзанд кўрмади. Марям эса турмушга чиқмади ва фарзанд кўрди. Ботил туҳматга қайси бири лойиқроқ эди? Аллоҳ иккисини ҳам пок қилди.
Подшоҳнинг ғазаби қайнади ва деди:
- Пайғамбарингиз ғазот қилар эдими?
- Ҳа.
- Ғалаба қозонар эдими?
- Ҳа.
- Мағлуб бўлар эдими?
- Ҳа.
- Ажабо! Пайғамбар ҳам енгиладими?!
Шунда Абу Бакр Боқилоний унга:
- Илоҳ ҳам хочга михланадими? - дедилар.
Подшоҳ жим бўлиб қолди.
➡️
Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг