Kosonsoy tarix muzeyi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Art


Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin.
15-11-2018.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Art
Statistics
Posts filter


Forward from: Xushnudbek.uz
❗️O‘zbekistonda Milliy turizm yagona platformasi ishga tushiriladi

Bu bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining qarori qabul qilindi.

🗓Unga ko‘ra, mazkur platforma xorijiy va mahalliy sayyohlarga qulaylik yaratish maqsadida 2025-yilning 1-sentyabridan sinov tariqasida, 1-dekabridan esa to‘liq ishga tushiriladi.

Platforma sayyohlarga quyidagi imkoniyatlarni taqdim etadi:

joylashtirish vositalarini onlayn band qilish va baholash;
➖respublikadagi turoperatorlar va turagentlar xizmatlari, shu jumladan, gid, gid-tarjimon, yoʻriqchi-yoʻl boshlovchi, ekskursiya yetakchilari xizmatlaridan foydalanish;
➖yoʻnalishsiz taksi va avtotransport vositalari ijarasi xizmatlaridan foydalanish;
➖avtobus, avia va temir yoʻl chiptalari, madaniy meros obyektlari, muzeylar va boshqa diqqatga sazovor joylarga kirish chiptalarini xarid qilish;
➖xalqaro va milliy toʻlov tizimlari orqali turistik xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
➖turizm sohasiga oid statistik hisobotlarni yuritish va real vaqt rejimida tahlil qilish.

Jismoniy va yuridik shaxslar Milliy turizm yagona platformasiga o‘z xohishlariga ko‘ra ulanishlari hamda unda xizmatlarni joriy qilishlari mumkin.

Platforma 14 ta tilda yuritib boriladi.


👉 @xushnudbek 👈


1918 йил (бундан 106 йил олдин) – Туркистон Маориф халқ комиссарлиги қарорига биноан рус-тузем мактаблари халқ мактабларига айлантирилди.

1924 йил (бундан 100 йил олдин) – тарихчи Дилшод Комоловнинг Ўзбекистон Миллий архиви ҳужжатларига асосланиб қайд этилишича, Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг қарори билан собиқ Россия Олий судининг Туркистон бўлими ўрнига Ўзбекистон ССР Олий суди ташкил қилинди. Бу жараёндаги ташкилий масалалар билан Файзулла Хўжаев бошчилигидаги Инқилобий қўмита шуғулланди.

Республика инқилобий қўмитаси ўзининг шу кунги мажлисида Ўзбекистон ССР Олий судини ташкил этиш ва унинг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Олий суднинг таркиби раис, биринчи босқич бўйича судлов ҳайъатининг раиси ҳисобланган раис ўринбосари, кассация ҳайъатининг раиси ва ҳайъатнинг олти аъзосидан иборат эди. А.Ш.Шарофуддинов Ўзбекистон ССР Олий судининг биринчи раиси этиб тасдиқланди.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Тошкент Фотосуратлар уйида буюк давлат ва жамоат арбоби, халқ севган адиб Шароф Рашидовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Мураккаб даврнинг матонатли шахси” номли фотокўргазма очилди. Кўргазмадан Шароф Рашидовнинг расмий учрашув ва анжуманларда, оиласи, кенг омма ва дўст-биродарлари даврасида ўтказган онлари, сермазмун ҳаёти ва фаолиятини акс эттирган фотосуратлар жой олди.


Ўзбекистон Олий суди ташкил этилганига 100 йил тўлди

Ватанимиз тарихидаги 13 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1387 йил (бундан 637 йил олдин) – Соҳибқирон Амир Темур қўшинлари Шерозга кириб келди. Шаҳар аҳолиси жангсиз таслим бўлиб, шаҳарга минг туман (10 млн) кўппаки миқдорида моли омон солиғи солинди.

1398 йил (бундан 626 йил олдин) – Амир Темур Деҳли шаҳрининг Луни қалъаси шарқида Султон Маҳмуд билан жангга кириш олдидан ҳарбий машварат ўтказди. Унда ҳарбий юришда иштирок этаётган амирзодалар, улуғ амирлар, қўшун, туман сардорлари, аркони давлат ҳамда ғуломлардан ташкил қилинган ўн минг кишидан иборат олий бош қўмондоннинг шахсий гвардияси ҳисобланмиш сонсиз аскарлар иштирок этади.

Амир Темур машваратда кутилаётган даҳшатли жангни олиб бориш, ғаним билан жангга кириш, унинг сафларини орқа томондан айланиб ўтиб бузиш, саваш гирдобидан қандай чиқиш тартиб ва қоидаларини бамайлихотир, аниқ ва равшан ҳамда тушунарли ифода этади. Ҳарбий ҳаракатларнинг муқаддимаси ва якунининг қай маромда бориши ишонч билан таърифланади. Ҳарбий қисмларнинг жанг чоғида амалга оширадиган вазифалари, душман ҳамласини қайтариш ва қайта ҳужумга ўтиш усуллари белгиланади.

1749 йил (бундан 275 йил олдин) – тарихчи олим Шодмон Воҳидовнинг ёзишича, ҳижрий 1163 йил муҳаррам ойининг учинчи куни (милодий 1749 йил 13 декабрда) Қўқон хони Абдулҳамидхон ибн Абдураҳимхон “Норботир” – Норбўтабий таваллуд топди (вафоти ҳижрий 1213, милодий 1798 йил). У 14 ёшида тахтга чиқиб, 35 йил ҳукмронлик қилди.

Норбўтабий даврида Фарғона водийсини бирлаштириш жараёни тугади, иқтисодиёт тикланди, мўл-кўлчилик, арзончилик бўлди. Бу эса Фарғонага чекка туман ва вилоятлардан кўплаб аҳолининг кўчиб келишига замин яратди. Қўқон водийнинг маданий-иқтисодий марказига айланди.

1888 йил (бундан 136 йил олдин) – тарихчи Аббосжон Мирзараҳимовнинг қайд этишича, Тошкентнинг Иқон билан Николаев кўчалари кесишган жойда, ҳозирги “Зарафшон” ресторани ўрнида ака-ука Г. ва О.Порцевларнинг мих-тош босмахонаси ҳамда муқовахонаси ишга туширилди. 1901 йилдан бошлаб О.А.Порцев матбаага мустақил хўжайин бўлган. Босмахона нафақат Тошкентдаги, балки Ўрта Осиёдаги энг йирик босмахоналардан бири ҳисобланган.

Босмахона аҳолининг китоб ва босма материалларга бўлган талабини қондириш, китобларни бутун ўлкага кенг тарқатиш, маҳаллий аҳоли вакилларидан кадрлар етказиб чиқаришда муҳим аҳамият касб этган. Босмахонада 1888 йилдан 1910 йилгача барча ишлар қўл меҳнати билан бажарилган. 1910 йилдан матбаа буғ кучи билан ишлай бошлаб, ўша даврдаги энг мукаммал техника билан жиҳозланган.

1915 йил (бундан 109 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Кўкалдошдан Эски Жўва орқали Тахтапул дарвозасига қадар бўлган бешинчи электрлаштирилган трамвай йўналишлари очилди.

1917 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон Мухториятининг муваққат ҳукумати Мавлуди Шариф байрами куни, яъни 13 декабрни “Туркистон Мухториятининг миллий жамғармасига пул йиғиш куни” деб эълон қилиб, тўпланган пул мустақиллик ва озодликни сақлашга сарфланади, деб эълон қилинди.

1917 йил (бундан 107 йил олдин) – жарроҳ, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Восит Воҳидов таваллуд топди (вафоти 1994 йил). У Ўзбекистонда биринчи бўлиб юрак, ўпка, қонтомирлар ва қизилўнгачда операциялар ўтказган.

1918 йил (бундан 106 йил олдин) – тарихчи Аваз Ерметовнинг Ўзбекистон Миллий архивидаги ҳужжатларига таяниб маълумот беришича, “Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикаси Ишчи-деҳқон совет милицияси тўғрисидаги Низоми” ишлаб чиқилди ҳамда Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, милиция тарихини Ўрта Осиё хонликларидаги маъмурий лавозим ҳисобланган миршаблар фаолияти билан боғлаш мумкин. Ўрта Осиё Россия томонидан истило қилингач, полиция хизмати йўлга қўйилган. 1917 йил 28 октябрда советлар ҳукуматининг ваколатига биноан, Ички ишлар халқ комиссарлиги “Ишчи милицияси тўғрисида” қарор қабул қилган эди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Муфтий шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари ўртасидаги ажойиб суҳбат бўлибди.

Суҳбат давомида Пайғамбаримиздан жуда кўплаб хадислар ва муқаддас Қуръони Каримдан оятлар келтирилган.
@Kosonsoymuzeyi


Ҳаёт тарозусидаги умрнинг вазни;

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.
🍃
1. Бойлик тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.

3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командаси, саёҳатчилар учун оромгоҳларми... Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.
🍃
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.
🍃
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.
🍃
Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
🍃
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
🥀
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
🥀
Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.
Jaloliddinrumiydan🍃


Forward from: М.М.М.7920


МУЗЕЙДА ТАДБИР

Бугун туманда ўтказилган«Жасорат - миллат ғурури ва ифтихори!» мавзусидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири Косонсой тарих музейида ҳам кўтаринги руҳда ўтди. Тадбир иштирокчилари-ҳарбий хизматчилар, фахрий устозлар, Косонсой туман жангчи фахрийлари, туман ФВБдан хизмат қилиб нафақага чиққан ходимлар музейда кўҳна Косон тарихига оид асори атиқалар, юртимиз тинчлигига муносиб ҳисса қўшган жангчилар, нуроний отахонлар, мўътабар онахонларнинг, фахрий устозларни хотирлашди, бундай мўътабар зотларнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар билан танишиб, катта таассурот олдилар.


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж

СССР даврида қатл қилинганлар хотирасини абадийлаштиришга куюнчаклик билан ёндашиш бежиз эмас. Чунки, бугун турли жойларда мустабид тузум услубларини идеаллаштиришга интилиш кучаймоқда, деди очилиш маросимида қатнашган Бош прокурор. Конституция байрами арафасида очилган экспозицияда қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган ўнлаб стенд, махсус муляж ва саҳналар мавжуд.

📸👉 https://kun.uz/kr/18927795

Kun.uz расмий канали


Forward from: Наманган хабарлари
Ахсикент археология парки Шайх Файсал бин Қосим Ал Тани музейи билан ҳамкорлик ўрнатди

У ўзаро тажриба алмашиш, манбашунослик бўйича амалий ҳамкорлик, археологларга артефактлардан илмий ишларда фойдаланиш имкониятини беради.

Музей раҳбари Файсал Ҳаддад Ахсикент археология парки директори Анвар Икром бошчилигидаги Наманган вилояти делегациясини қувонч билан кутиб олди.

- Ўзбекистон буюк тарих маскани. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқмоқда. Бу ҳар жабҳада сезилмоқда. Сизнинг элчингиз Ашраф Ходжаев билан жуда яқин муносабатдамиз. Ахсикент археология парки ва бизнинг музейимиз ўртасидаги ҳамкорлик бардавом бўлажак, - дейди жаноб Ҳаддад.

Қатарнинг Ал-Шаҳания муниципалитетида жойлашган, 530 гектар майдонни ўз ичига олган дунёдаги энг бой коллекцияга эга даргоҳ 1998 йилда Шайх Файсал бин Қосим ал Тани томонидан ташкил этилган. У Доҳадан 20 км ғарбда Ал Самриядаги тарихий қалъа устига қурилган.

Музейда Ўзбекистон тарихига оид кўплаб артефактлар сақланмоқда. Ахсикентда ясалган Дамашқ қиличлари, Сомонийлар, Қорахонийлар ва Темурийлар даврига оид Ахсикент кулолчилиги намуналари, кандакорлик, мисгарлик маҳсулотлари орасида Бухоро усталари томонидан ясалган офтоба ва сув идишларини шулар жумласидандир.

Шунингдек, музейда наманганлик ҳунармандлар томонидан 220 кг олтин, 660 кг кумушдан фойдаланган ҳолда тайёрланган Каъбапўш, Абу Али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарининг 1478 йилда кўчирилган ноёб нусҳаси сақланмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон тарихи телеканали журналисти, манбашунос олима Дилдора Ҳасанова махсус кўрсатув тасвирга олди. ЎзА фотомухбири, Ахсикент археология парки Бош муҳофизи Хотам Мамадалиев эса энг нодир тасвирларни тарихга муҳрлади.

Учрашув сўнггида музейга «Ахсикент археология парки» китоби тақдим этилди.

Медиа Департамент


Forward from: Наманган хабарлари
Ахсикент Археология музейи директори Анвар Икромга очиғи сафарда ҳам аэропортда ҳам қойил қолдим…👍

Хотираси жуда кучли экан, бир кўрган одамни эслаб қолиб, бир пасда расмга тушиб, ўша одамни энг манфаатли одамга айлантириб,Наманганга ,
Ахсикентга ҳамда гуллар фестивалига таклиф қилади…

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Салмони Форсий “ жомеъ-масжиди имом -хатиби хожи Абдураҳмон Қаноатовни ўз бисотларида  сақлаб келган нодир қўлёзмаларни Ахсикент археология паркига топширишга кўндирди!

Қатар миллий кутубхонаси Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси музейидаги қўлёзмаларни рақамлаштириш, янги музей барпо этиб бериш ва грант ажратиш масаласини ҳам элчихона орқали ҳал қилиб келди!

Тез кунларда  3000 дан ортиқ нодир тошбосма ва қўлёзма асарлар электрон версияга айлантирилиб, бу ҳазинадан барча инсоният фойдаланади!

Интернет орқали эса фондда катта маблағ келиб тушади!

Бу китоблар ўқиб ўрганиш учун ёзилган!

Уларни бурчакка тиқиб олиб ўтиришдан фойда йўқ!

Шунча йиллар қанча нодир қўлёзма китоблар сичқонга ем бўлди!

Анвар Икромнинг табиати шундай, у бир ишга киришдими албатта натижа қилади!

Бобокалони Маҳдуми Аъзам каби барчани илмли бўлишини, юрт ривож топишини истайди…

Унинг ғийбатчи ва ҳасадчилар билан шуғулланишга вақти йўқ!

Яна бир яхши дўст ва ука орттирганимдан жуда хурсандман!

Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.


🔰 Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

📌 Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

🔗 Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

▫️7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
▫️8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
▫️9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;
▫️10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

👉 @Kosonsoymuzeyi


#РАСМАН

2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди


Президентимиз бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда «яшил» энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

@Kosonsoymuzeyi


#РАСМАН

Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимига тайинланди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.
@Kosonsoymuzeyi

13 last posts shown.