Kosonsoy.uz | rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали
Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Мотивация

✍️ Муваффақият қозонишни истасанг,  ҳеч қачон ўзингдан ожиз рақиб билан курашма!

© Сомерсет Моэм


🌤 ⛅️☀️Наманганда 31 март куни 25 даражагача илиқ бўлади

Ўзгидромет 31 март, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  


🔰 Бугун, 31 март (душанба) барча учун дам олиш куни

▫️5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам бугун дам олиш куни бўлади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март, якшанба кунга тўғри келди. Демак, барча учун дам олиш куни 31 март, душанбага кўчирилади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Дўстлик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат тамойиллари мустаҳкамланди

▫️Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалласида ҳам "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ўтган тадбир маҳалла аҳолиси учун ҳақиқий байрамона кайфият бағишлаб, барча ёшдаги фуқароларни бир мақсад йўлида бирлаштирди десак муболаға бўлмайди.

Миллий қадриятлар, урф-одатлар, миллатлараро тотувлик тараннум этилган тадбирда маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари дуо қилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун эзгу тилакларини билдиришди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Фахрий- педагоглар, нуроний устоз-муаллимларга иззат-икром кўрсатилди

▫️Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келган. Айниқса, байрам арафасида табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир.

Жорий йилнинг 28 март куни Косонсой туман мактабгача ва мактаб бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида таълим соҳаси ривожи учун кўп йиллар самарали меҳнат қилиб ҳозирда қарилик гаштини сураётган бир қатор фахрий устозлар ҳолидан хабар олинди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – тинчлигимиз гаровидир!

▫️Косонсой туманида ҳам Наврўз ва муборак Рамазон Ҳайити байрамлари “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида юқори кайфият билан нишонланди.

Хусусан, туманнинг чегара ҳудудидаги "Обод" маҳалласида ҳам миллий халқ ўйинлари, концерт дастурлари, спорт мусобақалари ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Тадбирларда ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этдилар.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф телефон орқали мулоқотда Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ватан_ягонадир

📹 Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт

Гулбаҳор Турғунова - Косонсой тумани "Жар" МФЙ хотин-қизлар фаоли.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

8 last posts shown.