Kosonsoy 2-maktab


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


📌 Ҳурматли устозлар.
📈 Ушбу каналимиз мактабдаги барча педагог ходимлар ва ота-оналар учун
📖 Ушбу каналда мактаб хаёти va барча тадбирлар, очиқ дарслар, видеороликлар, мақолалар, дарс ишланмалар мусобақалар, танловлар сизларга ҳавола этиб борилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


#Кун_ҳикмати

✍️ Кишилардан ўзингга нисбатан қандай муомала кутсанг, уларга ўзинг ҳам худди шундай муомала қилгин.


Forward from: KUSHON ACADEMY
Kushon Academy markazini muvaffaqiyatli bitiruvchilari.

Prezident maktablariga 4-yildan beri sifatli tayyorlab kelayotgan Kushon Academy markazi yangi mavsum uchun quydagi kurslarni taklif qiladi.

🔹 Prezident maktab (Namangan)
🔹 Ixtisoslashtirilgan maktablari (Namangan, Kosonsoy)
🔹 Al-Xorazmiy maktabi (Toshkent)
🔹 Ibn Sino maktabi (Toshkent)

P.s Yuqorida 8 nafar o'quvchimiz Toshkentdagi Al-Xorazmiy, hamda Ibn Sino maktablarida va yana, 200 ga yaqin o'quvchilarimiz Ixtisoslashtirilgan maktabda tahsil olishmoqda.

Farzandingiz uchun to'g'ri tanlov qiling!

Batafsil: 👉@kushonacademy_admin
📞
+998905555644

KUSHON ACADEMY - hurmat, ishonch, mukammallik sifatlari bilan tarbiyalovchi ilm maskani!


Forward from: Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Япония шундай ўқитувчилар борлиги учун хам дунё 8 лигига кирган

Энди тасаввур қилинг, ушбу ҳолат ўзимизда бўлганда қандай бўларди)))

👉@KOSONSOY


🔔“MAKTAB

Baxtga narvon, bilimga kon erur maktab,
Zakovat doniga xirmon erur maktab.
O'g'il-qizlar, o'qing ulkan murod ko'zlab,
Ziyo topmoq uchun imkon erur maktab.
O'qing, minglab ahli dono kerak yurtga,
Yana Bobur, ibn Sino kerak yurtga.

Navoiy so'zni zar etdi ilm istab,
Buxoriy el kezib o'tdi ilm istab.
Riyoziyot shohi bo'ldi Xorazimiy,
Ulug'bek yulduzga yetdi ilm istab.
O'qing, Farg'oniy, Huvaydo kerak yurtga,
Beruniy, Termiziy, Kubro kerak yurtga.

Necha yovdan qaqshagan bu aziz tuproq,
Qadim janglar guvohi har dala, so'qmoq.
Buyuk yurt tarixin anglab g'urur to'plang,
Mard bobongiz Temurbekdek turing ogoh.
O'qing, idrokli posbonlar kerak yurtga,
Shiroq yanglig' pahlavonlar kerak yurtga.

Surib davron, Vatanda xon bo'ling doim,
Qadoqqo'l bu elga darmon bo'ling doim.
Shahar tiklang, oching dunyo sari yo'llar,
Nomi besh qit'ada doston bo'ling doim.
O'qing, ongli qizu o'g'lon kerak yurtga,
Qodiriy, Nodira, Cho'lpon kerak yurtga.

Qunt ila qirq hunar olmoqqa shahd aylang,
Shamoldan ham shakar olmoqqa shahd aylang.
Zamondan-da yurib ilg'or, bo'lib koshif,
Har ilmdan samar olmoqqa shahd aylang.
O'qing, qudrat ila shuhrat kerka yurtga,
Ma'rifatga tashna millat kerak yurtga.

Ma'rifatsiz elat maqsadda jam bo'lmas,
Ma'rifatli o'lka yotga qaram bo'lmas.
Agar maktab quyosh ersa, ilm nurdir,
Fikrsiz bosh ichra hattoki sham bo'lmas.
O'qing, fikri yorug' avlod kerak yurtga,

Va ertangi taraqqiyot kerak yurtga.

✍️Anvar Obidjon

2-chorak barchamizga hayirli kelsin!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#долзарб

📹 “Салом, мен ис газиман!” — Кўринмас қотил ўзи ҳақида гапириб берди

▫️Ҳар йили кўплаб инсонларни нобуд қилувчи кулфат – ис гази ҳақида нималар биламиз? Анимациямиз орқали сиз бу газ ва унинг ҳужумидан сақланиш ҳақида энг муҳим нарсаларни билиб оласиз.

❗️Видеони яқинларга юбориб қўямиз, хамма кўриши шарт


🔰 Ота-оналар фарзанди руҳиятига ёмон таъсир этмаслиги учун буларни гапирмаслиги керак:

1⃣ Болангизни бошқа болаларга таққослаб камситманг, бу уларни ўзига бўлган ҳурматини йўқотади
2⃣ Уларни ҳайвонларга қиёслаб ҳақорат қилманг, сизга бемеҳр бўлиб улғаяди
3⃣ Бирор нарсани тушунмаса уни айблаб масхара қилманг
4⃣ Ҳар доим бола хоҳлаган нарсасини чеклайверманг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


❗️Эртага барча мактабларда 2-чоракнинг биринчи ўқиш куни бошланади

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун, яъни 10 ноябргача давом этади, II чорак эса 11 ноябрь (душанба) кунидан бошланади. II чорак дарслари эса 27 декабрь кунига қадар давом этади, қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун давом этади.

https://t.me/Kosonsoy_2


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Болани мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан ортиқ жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 375 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz


#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 ноябрдаги қарори билан Аъзамжон Рустамович Исоқов Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аъзамжон Исоқов 1983 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Касб таълими, информатика ва ахборот технологияси йўналиши бўйича педогог мутахассислигига эга.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Наманган туманидаги Ирвадон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. Бир қатор таълим муассасаларида масъул вазифаларда иш олиб борган.

Тайинловга қадар, Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24




​⚡️Мактабларда II чорак дарслари 11 ноябрь кунидан бошланади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун, яъни 10 ноябргача давом этади, II чорак эса 11 ноябрь (душанба) кунидан бошланади. II чорак дарслари эса 27 декабрь кунига қадар давом этади, қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун давом этади.

https://t.me/Kosonsoy_2


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак?

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔰 Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сонли буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


Баъзи нарсалар хотираларда гўзал қолади!😊


#хулоса_ўзингиздан

🙏Инсон – бу кун бўйи нима ҳақида кўпроқ ўйласа, худди шунинг ўзгинасидир…

(Албатта охиригача ўқинг!)

Бир вақтлар сэр Френсис Гальтон (жаҳон психологияси тарихидаги энг ёрқин шахслардан бири) ўзгача бир психологик тажриба ўтказишга қарор қилади. У ҳар куни Лондон кўчаларини сайр қилишидан аввал ўзига-ўзи шундай дейди: "Мен – Англиядаги ҳамма нафратланадиган жирканч одамман!". У гипнозга тенг ушбу фикрга бир неча дақиқа эътибор қаратгач, одатдагидек кўчага чиқади.
Бир қарашда ўзгармагандек, аслида эса бундай бўлади: Френсис ҳар қадамида йўловчиларнинг нафрат ва ғазабга тўла нигоҳларини илғайди.

Кўпчилик уни кўрса, юзини терс бурар ва бир неча бор қўпол, ҳақоратли сўзларни айтишарди. Бир куни Гальтон портда кетаётганида юк ташувчилардан бири уни тирсаги билан туртиб юборади ва у лойга йиқилиб тушади. Ҳатто бундай хунук муносабат ҳайвонларга ҳам ўтиб қолгандек эди. Френсис эгарланган отнинг ёнидан ўтаётганида от олимнинг сонига шундай зарб билан тепадики, у ўрнидан туришга урингани ҳамон ерга яна юзтубан қулайди. Гальтон бу воқеага гувоҳ бўлган кишиларда раҳм-шафқат ҳиссини уйғотмоқчи бўлади, лекин одамлар отнинг ёнини олиб гапиришаётган эди. Гальтон ўзининг хаёлий эксперименти янада жиддийроқ оқибатларга олиб келмасидан уйига шошилади.

Ушбу реал воқеа кўпгина психология китобларида келтирилган. Ва бундан икки муҳим хулосани чиқариш мумкин:

1. Инсон ўзи ҳақида қандай фикрда бўлса, ён-атрофга шундай энергия таратади.

2. Одамларга ўзингизга бўлган баҳоингиз ва руҳий ҳолатингиз ҳақида гапиришингиз шарт эмас. Улар буни шундоқ ҳам ҳис қилишади.
Биз – ўзимиз ўйлагандекмиз. Ўй-фикрларимизда пайдо бўладиган ҳамма нарса – бу биз. Фикр-хаёлларимиз билан дунё яратамиз.
Атрофингиздаги одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашларидан кўра, сизнинг ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлашингиз муҳимроқдир.


#Kosonsoy
#2 maktab

Bugundan barcha o'quvchilarimiz kuzgi ta'tilga chiqdi. Ta'til davrida ularning xavfsizligi va har bir qo'ygan qadamiga ota-ona javobgar bo'ladi. Shuning uchun hurmatli ota-onalarimizdan farzandlarining yurish-turishiga befarq bo'lmasliklarini so'rab qolamiz. Doimiy sizning nazoratingizda bo'lsin.

https://t.me/Kosonsoy_2


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонги хайрли бўлсин!

Бошланган яна би
р мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...

Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин!  Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!


👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

🏢
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37,4 млн кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

✅ Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган.

✅ Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган.

✅ 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔰 Ҳурматли фуқаролар❗️

🔥 Ис газидан
огоҳ бўлинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг.

20 last posts shown.