ие, жаноб бош вазир?Сизнингча, Россия бой мамлакат эмасми? йоки биздан кимдир Бангладеш, Камбоджа ё Афғонистонга ишлаш учун кетяптими? Йўқ. Нари борса энг иқтисодимизга яқинроғи Қозоғистонда мигрантларимиз улуши кўпроқ. Ва ҳалиям энг катта оқим ўша бой Россияга. Яна қанақа бой давлат ҳақида гап кетяпти?
Қачон иш ўрни яратиб, уларни мамлакатга олиб келамиз деган баёнот бериб чиқасизлар? Гарчи ҳеч ким ишонмасада, гарчи популистик қараш дея баҳолансада, ҳеч бўлмаса йўналишимиз шу экани ойдинлашади.
Айтинг, ҳозирги ҳолатда ҳам айтиш мумкин бўлган гаплар кўпку. Мақтанинг шулар билан. Пойтахтда ҳатто қурилиш ишларида ҳам ойига 10 миллионгача беммалол топаётганлар тиқилиб ётибди, нега шуларни айтмайсиз?
Биргина тадбиркор минглаб инсонларни ишли қилмоқда, бундай бизнес эгалари минглаб топилади. Айтинг шуларни. Аҳоли суратининг ўсишига қарамай, иш ўринлари икки карра кўпроқ темпда ошаётганини айтинг.
Талаблари бор денг. Муносиб бўлинглар денг. Хорижий тил биладиган, конкрет касбни ушлаганлар, ўз устида ишлаган инсонлар исталганча нонини топиб кета олишини айтинг. Ёшлар замонавий соҳалар орқали ота-онасига мошиналар совға қилаётганини мақтанинг.
Яхши кадрни кўчада қолдирмаймиз денг. Ўз устимизда ишлашимизни, ниманидир бошини ушлашимизни, соҳада энг яхшилардан бўлишимизни ва бунинг учун "бой мамлакатлар" каби маош олишимизни ваъда беринг. Ахир борку, ҳозир ҳам шундай инсонлар. Шуларни сонини оширамиз денг.
Кечирасиз, сиз айтаётган бой мамлакатга ишчи кучи етказиб бериш вақтинчалик дори холос. Агар ҳаммада мактабни битириб бой мамлакатга бориб қора ишда ишлаб, бойиб кетиш имкони туғилса, ҳеч ким ҳеч қандай касб ёки ҳунарга қизиқмай қўяди ва яқин йилларда мамлакат тупикка кириб қолади.
Бўлган бунақаси тарихда...
(с) Илёсбек
@KOSONSOY