Ассалому алайкум!
Биз кўпинча тирикчилик билан овора бўлиб фарзандларимиз нима билан шуғулланаётганлигига етарли даражада эътибор қилмаймиз. Энг қизиғи биз асосан ўша фарзандлар учун ҳаракат қиламиз, лекин уларни нима билан яшаётганлигига қизиқмаймиз. Ваҳоланки, бугунги фан-техника тараққиёти ва глобаллашув жуда катта имкониятлар билан бирга жуда катта хавф-хатарлар эшикларини очиб бермоқда. Бундай шароитда нафақат ёшлар, балки ўзимиз ҳам турли қармоқларга илиниб қолишимиз осон. Куни кеча қайсидир давлатда ёш болаларни Roblox ўйин платформаси орқали қиморга жалб қилишни йўлга қўйган гуруҳ фош этилгани ҳақида ўқиб қолдим. Демак, ташқи кўринишидан хавфсиз бўлган турли онлайн ўйинлар орқали болаларни қиморга жалб қилиш мумкин экан. Албатта, бу жуда пухта ўйланган тузоқ, чунки бошланишига пулсиз, виртуал совғалар кўринишидаги қимор ўйинига қизиқтириб олиб кирилган бола кейинчалик пуллик қиморга ўтириб қолиши анча осон. Шу орқали шундай тузоқлар ташкилотчилари ўзларига янги мижозлар етиштиришади. Қимор бу гиёҳванд модда каби ўзига ўргатади ва тез муддатда инсонни ўзига қарам қилиб қўяди (онги шаклланмаган ёш болаларни гапирмасак ҳам бўлади). Қиморга муккасидан кетганлар ҳақида кўп ўқиганмиз, улардаги қарамлик шу даражадаки, улар нафақат ўзларининг бор йўғини, балки ўз яқинлари маблағларини ҳам қиморга тикиб юборишади. Улар доим, "мана шу ўйинда ютиб оламан ва бундан олдин ютқазганларимни ҳаммасини чиқариб оламан, шундан кейин бошқа ўйнамайман", деган хом ҳаёл билан яшашади.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида шундай огоҳлантиради:
«Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз» (90-оят).
Муаммо юзасидан тавсиялар:
1. Фарзандларимиз (укаларимиз ёки жиянларимиз) нима билан шуғулланаётганлигига эътибор билан қарашимиз, уларни назорат қилишимиз шарт. Агар биз ўзимиздан Аллоҳга ибодат қиладиган, бизни дуо қиладиган солиҳ фарзандлар қолдирмоқчи бўлсак, бу бизнинг энг асосий вазифаларимидан бири дейиш мумкин;
2. Фарзандларимизга олиб бераётган телефонлар, компьютерлар, планшетлар, интернетга уланган "ақлли" телевизорларда ҳам назорат тизими ("ота-оналар назорати" деб аталади) ўрнатиш мумкин ва биз шу имкониятдан фойдаланишимиз керак (ўзи аслида улар келтираётган манфаат ва зарарни таққослаб кўриш ва шунга кўра иш қилиш тўғри бўлади);
3. Болаларни фойдали адабиётлар ўқишга ўргатиш керак. Хатто оддий география китоби ҳам агар бола билан бирга картага қараб, муҳокама қилиб ўқилса жуда қизиқарли ва манфаатли бўлади;
4. Фарзандларимизга ибрат бўлишимиз керак. Агар биз ўзимиз телефонга тикилиб ю-тюб/тик-ток/инстаграмда турли бўлмағур нарсаларга тикилиб соатлар вақтимизни ўтказсак, бола ўз ўзидан китоб ўқийдиган ёки бирор манфаатли иш билан шуғулланадиган бўлиб қолмайди (яқинда бир маълумот ўқидим, қисқа видео-рилслар кўриш бора бора уларга боғланиб қолиш/қарамлик келтириб чиқараркан ҳамда хотирани пасайишига олиб борар экан);
5. Биз фойдали иш билан шуғулланаётган бўлсак ҳам, агар биз болаларга ҳар куни муайян муддат вақт ажратмасак, улар ўз ўзидан оиласига, давлатига, жамиятга ва умматга моддий ва маънавий манфаат келтирувчи инсон бўлиб вояга етиши қийин. Ўзбекни гапи билан айтганда "экканимизни ўрамиз".
☪️ @IslomMoliyasi канали