#КУНДОШНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
(1қисм давоми)
Ўша заҳоти укалари,уларнинг аёллари, опаси Муҳаббат ва синглиси Мақсуда,улардан кейин укаларининг аёллари унинг ёнига келиб,рақсига шерик бўлишди.Ва уни пулларга кўмиб ташлашди.
Марғуба эса…Худди оққуш каби қанотларини кенг ёзиб,эркин рақсга тушаркан,давра тўрида ўзига қараб жилмайиб турган ўғли Мирзоҳидга қаради.Мирзоҳид онасининг рақсга тушаётганидан хурсанд бўлаётгани кўринишидан маълум эди.У келини Садоқатга нимадир деди.Кейин ўнг қўлини кўтариб,«зўр»ишорасини қилди.Марғуба ўйнаб чарчагач,бориб стуллардан бирига ўтирди.
Аммо дам олиб ўтиришга унинг вақти ҳам имконияти ҳам йўқ эди.Аёл яна жойидан туриб,тўйхонадаги меҳмонларнинг ёнига борди.Даврада ўтирганларнинг кўпини танимаса-да,улар билан бирма-бир саломлашиб,«Хуш келибсизлар, дастурхонга қараб ўтиринглар,еб-ичиб ўтиринглар,»-деб чиқди.
Ниҳоят тўй тугаб,«ёр-ёр»садолари янграган пайтда Марғуба жуда чарчаганини ҳис қилди.Синглиси Мақсуда унинг ёнига келиб,қўлидан тутганча келин-куёв ўтирган столнинг ёнига олиб борди-да,опасининг қўлидан тутиб,рақсга туша бошлади.Келини эгилиб таъзим қилаётганини кўриб,Марғуба азобли хаёлларини бир зумга унутди.
Опаси ва келинлари куёв билан бирга келинни уйига бориб,урф-одатларни ўтказиб уни олиб келишга кетишди.Марғубани эса Аброр машинасида уйгача ташлаб қўйиб,ўзи ҳам қудаларникига кетди.
Марғуба ҳовлисига кирар экан, қўшни аёлларнинг куймаланиб юрганини кўрди.Уни кўрган кайвони хола Марғубанинг ёнига келди.
–Марғубажон,келдингизми?Биз ҳам ҳамма ишларни қилиб бўлдик.Чучваралар тугилди,самбўсаларни (хамирни ичига туйилган гўшт ва пиёз солиб пишириладиган таом) ёғда қовуриб,тоғораларга олиб қўйдик.Яна ўғлингизни дўстлари балиқ ҳам келтиришди,униям тозалаб қўйдик.
–Яшанг,холажон.Илоҳо,барака топинглар. Ҳозир келинни ҳам олиб келишади.Мен унгача кийимларимни алмаштириб чиқай.
Аммо Марғуба уйга кириб улгурмади.Бирданига бир тавақаси очиқ турган дарвозадан унинг кундоши,азалий душмани -Инобат кириб келди.Унинг ранги гезариб кетган,лаблари титраб турарди.
–Ўзингча ўғлингга келин олганингга хурсандмисан энди?-Инобат ҳовли юзасида турганча,овозини баландлатди.-Афсуски,ўғлингни тўйи бўлганини кеч эшитдим-да.Бўлмаса,бориб ўша тўйхонада адабингни бериб келардим.
Марғуба унга совуққонлик билан тикилиб турар экан,умрида биринчи марта ундан қўрқмади.Аслида унинг ҳаётидаги кескин бурилишга ундаган,тинч ҳаётини бузган аёлга тик боқиб тураверди.
–Нима хоҳлайсан?-деди у Инобатга совуққонларча қараб.-Эрингни тўйни бузишга сен юбордингми?Минг афсуски,ниятингга эришолмадинг!
–У мени эрим эмас!Мен у билан йигирма йилдан бери бирга яшамайман!Кейин ўзим тўй қилганингни ҳозиргина билдим!Менга туҳмат қилма.
(Давоми бор,эртага...)
Моҳигул НАЗАРОВА
https://t.me/IJOD07