Ўзбекистон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда умумий жиноятчилик ҳолати, 2024 йил давомида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқ таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман прокурори О.О.Собиров ўтган даврда туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилганини, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганини таъкидлаб ўтди.
Мутасаддилар ва ички ишлар ходимларининг белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi