Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦
❗️ССВ: Республика травматология ва ортопедия марказида 24 та янги даволаш усули жорий этилди
‼️ Аммо муваффақият сири фақат заргарона маҳорат билан боғлиқ эмас. Инновацион диагностика ва даволаш усуллари эндиликда шифокорлар ишини осонлаштириш баробарида, беморларни қисқа муддатда дарддан асоратсиз халос этишда қўл келяпти.
🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятидаги ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
📊 Ўтган йили 11281 та жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлсак, шундан 62 фоизи юқори технологик операциялардир. Ўттизга яқинини эса ноёб хирургик амалиётлар ташкил этди.
🦾 Хусусан, марказда илк бор ревматоид артрит хасталигидан узоқ йиллар азият чекиб келган 67 ёшли беморда тирсак бўғимини эндопротезлаш операцияси муваффақиятли бажарилди. Бу жараёнда бизга россиялик ҳамкасбларимиз яқиндан кўмак берди.
➡️ 2024 йилда ўтказилган яна бир ноёб муолажа — трансфораминал эндоскопик дискэктомия, яъни умуртқа поғонаси диск чуррасини олишнинг кам инвазив жарроҳлик амалиёти бўлди.
🟣 Бор-йўғи 5,5 мм кичик кесма орқали, маҳаллий оғриқсизлантириш остида бажарилган ушбу операциядан бир кун ўтиб, бемор оёққа туриб, юриш имкониятига эга бўлди. Ўтган йил давомида жами беш нафар юртдошимиз худди шу усулда оғир хасталикдан халос бўлди.
🦿Ўз навбатида, чаноқ-сон бўғимларини бирламчи ҳамда кўп маротаба бажарилган ревизион эндопротезлашдан сўнг келиб чиқадиган суяк нуқсонларида “3D имплант” ёрдамида эндопротезлаш усуллари йўлга қўйилди.
🟢 Албатта, бундай ютуқларда ўтган йили марказнинг 40 нафардан зиёд мутахассислари Россия, Хитой, Германия, Англия, Италия, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, БАА, Беларус ва Қозоғистон каби давлатларининг етакчи клиникаларида малака ошириб келгани муҳим аҳамият касб этди.
📌 Келгусида бу ерда инновацион муолажа усуллари сонини янада кўпайтириш режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔬 Баъзан тананинг заррадек нуқтасига яширинган дард ҳам инсон ҳаётига нуқта қўйиши мумкин. Шу боис қўлига нозик тиғ тутган жарроҳ микроскопик аниқлик билан иш тутиши шарт! Бу чоғда шифокор ҳатто чорак миллиметр янглишишга ҳам ҳақли эмас.
‼️ Аммо муваффақият сири фақат заргарона маҳорат билан боғлиқ эмас. Инновацион диагностика ва даволаш усуллари эндиликда шифокорлар ишини осонлаштириш баробарида, беморларни қисқа муддатда дарддан асоратсиз халос этишда қўл келяпти.
🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятидаги ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
💬 — Муассасамизда ўтган йили 4 турдаги янги диагностика ҳамда 24 турдаги юқори технологияли даволаш усули жорий этилди, — дейди марказ директори Мурод Ирисметов. — Натижада юртимизда травматология ва ортопедия йўналиши бўйича амалиётда қўлланилаётган муолажа усуллари сони 269 тага етказилди.
📊 Ўтган йили 11281 та жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлсак, шундан 62 фоизи юқори технологик операциялардир. Ўттизга яқинини эса ноёб хирургик амалиётлар ташкил этди.
🦾 Хусусан, марказда илк бор ревматоид артрит хасталигидан узоқ йиллар азият чекиб келган 67 ёшли беморда тирсак бўғимини эндопротезлаш операцияси муваффақиятли бажарилди. Бу жараёнда бизга россиялик ҳамкасбларимиз яқиндан кўмак берди.
➡️ 2024 йилда ўтказилган яна бир ноёб муолажа — трансфораминал эндоскопик дискэктомия, яъни умуртқа поғонаси диск чуррасини олишнинг кам инвазив жарроҳлик амалиёти бўлди.
🟣 Бор-йўғи 5,5 мм кичик кесма орқали, маҳаллий оғриқсизлантириш остида бажарилган ушбу операциядан бир кун ўтиб, бемор оёққа туриб, юриш имкониятига эга бўлди. Ўтган йил давомида жами беш нафар юртдошимиз худди шу усулда оғир хасталикдан халос бўлди.
✅ Бундан ташқари, тизза бўғими остеоартрозларида сон суяги дистал қисмини артро медулляр артроскопик усулда шунтлаш, мениск илдизини артроскопик йўл билан тикиш, чаноқ-сон бўғимини 3D Logeeks имплант ёрдамида тотал эндопротезлаш, умуртқа поғонаси диск чурраларини трансфораменал йўл билан эндоскопик усулда олиш каби қатор янги илғор даволаш амалиётлари ўзлаштирилди.