Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦
❓Cоғлиқни сақлаш тизимида қандай янги тузилмалар ташкил этилди?
📆 Хусусан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 22 январдаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди.
➡️ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.
🔬 Муассасанинг болалар онкогематологияси, гематология, онкология, реанимация, гемодиализ ва плазмоферез бўлимлари, стационар ва маслаҳат поликлиникаси замонавий жиҳозланди. Муассасага энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди.
🔎 Даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Яна бир муҳим жиҳати, молекуляр генетика, иммуногистохимия каби мураккаб лаборатор текширувлар шу ернинг ўзида йўлга қўйилди.
💻 Бинобарин, жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди. У орқали соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимларини ягона мажмуа орқали назорат қилиш механизми йўлга қўйилмоқда.
✅ Шу билан бирга, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилди.
🏥 Пойтахтимизда амалга оширилган навбатдаги мега лойиҳалардан бири Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилиши бўлди.
📈 Бундай замонавий техникаларни ишлатиш учун юзга яқин мутахассис 8 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.
📊 Жарроҳлик бўлимида йилига 6 мингта юқори технологик амалиётлар ўтказиш имконияти бор.
✅ Шу билан бирга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали минтақада “нолдан” қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона бўлди.
‼️ Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Барчасидан кўзланган пировард мақсад эса ягона — халқни тиббиётдан рози қилиш!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Поёнига етаётган 2024 йил соғлиқни сақлаш тизимида янгиликларга бой бўлмоқда. Янги тузилмалар ташкил этилди, замонавий шифо масканлари очилди.
📆 Хусусан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 22 январдаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди.
📌 Унга давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш, тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш каби қатор вазифалар юклатилди.
➡️ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.
🔬 Муассасанинг болалар онкогематологияси, гематология, онкология, реанимация, гемодиализ ва плазмоферез бўлимлари, стационар ва маслаҳат поликлиникаси замонавий жиҳозланди. Муассасага энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди.
🔎 Даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Яна бир муҳим жиҳати, молекуляр генетика, иммуногистохимия каби мураккаб лаборатор текширувлар шу ернинг ўзида йўлга қўйилди.
💻 Бинобарин, жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди. У орқали соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимларини ягона мажмуа орқали назорат қилиш механизми йўлга қўйилмоқда.
🖥 Марказ жойлардаги ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди, унда республикадаги 1700 дан ортиқ тиббиёт муассасаларининг маълумотлар базасини реал вақт режимида кўриш ва таҳлил қилиш имконияти мавжуд.
✅ Шу билан бирга, Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилди.
🏥 Пойтахтимизда амалга оширилган навбатдаги мега лойиҳалардан бири Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилиши бўлди.
📊 Бу ерда Европа ва АҚШ стандартлари асосида 17 та янги клиник бўлим, 18 та жарроҳлик хонаси, 42 та реанимация ва интенсив терапия хоналари ташкил этилди. Улар жаҳон тиббиётида қўлланилаётган энг сўнгги техникалар билан жиҳозланди.
📈 Бундай замонавий техникаларни ишлатиш учун юзга яқин мутахассис 8 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.
📊 Жарроҳлик бўлимида йилига 6 мингта юқори технологик амалиётлар ўтказиш имконияти бор.
➡️ Янги ускуналар ёрдамида кўз, ҳалқум ва қизилўнгач қисми ўсмаларини кесмасдан олиб ташлаш мумкин. Қовуқ ўсмалари кам инвазив усулда бартараф этилади. Буларнинг самарасида беморлар тезроқ тузалиб, 3-5 кунда уйига қайтиши мумкин.