Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев ва ишчи гурух томонидан Хоразм вилоятида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳар ва Урганч туманида 1 070 тонна картошка, 811 тонна пиёз, 1 600 тн сабзи ва 950 тонна гуруч захираси кўздан кечирилиб, "Urganch Food Center" МЧЖга қўшимча 300 тонна картошка захирасини шакллантириш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, етиштирилган маҳсулотлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, ижтимоий соҳа объектларининг ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Барча тумандаги кўмир шохобча мудирлари билан ўтказилган йиғилишда, омбордаги мавжуд кўмир маҳсулотларини ўз вақтида тарқатиш, масъулиятни ошириш ва талон-торож ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
"Беруний" МФЙда жойлашган “Qoromon Sharq Trade” оилавий корхонасига тегишли савдо дўконига “Даладан-дастурхонга” тамойили асосида маҳаллада етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва сутни қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
👉@Department_uz