БОБУР
Салтанат қиличининг энг кескир дами – Бобур,
Ҳам шеърият илмининг ўткир қалами – Бобур.
Ҳар миллатни Яратган бундай эъзозлайвермас,
Ҳақнинг биз туркийларга улуғ карами – Бобур.
Аммо ўша эски гап – бир кам дунё бу дунё,
Элнинг юртга сиғмаган битмас бир ками – Бобур,
Қуёш кунни, ой тунни ёритар фонусидир,
Маърифатли дилларнинг ҳеч ўчмас шами – Бобур.
Ҳар ғазалин бир гўзал гулга қиёс айласак,
Ундан ғазалхон тотган асалнинг таъми – Бобур.
Ёзса, қофия бўлур, Ботирга Бобур, вале,
Бирмас, минг Ботирнинг ҳам етмас қадами – Бобур!
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev