ХОТИРА
Хотира - қалбимнинг тор хужрасида,
Мудраб ётган кекса, улуғ мўйсафид.
Бир он кўзим юмсам хаёл сасида,
Уйғониб, борлигин қилади таъкид.
Ногаҳон нотаниш жойлардан чиқиб,
Таниш қиёфалар учрайди гоҳо.
Ҳурлик келар ёққа илҳақ, кўз тикиб,
Интизор туради Қодирий бобо.
Юрак типирчилар раҳмимни емас,
Синиб кетгудайин кўксим қафаси.
Шўх эсган шабода, шабода эмас,
У Усмон Носирнинг ўксик нафаси.
Хотира - ўтмишнинг қайтиши деган -
Нафис ташбеҳлардан порлагувчи бахт.
Хотира - тириклар улуғлайдиган,
Ва руҳлар шод бўлар энг муборак вақт.
✍Ботиржон Эргашев
@Botirjon_Ergashev
Хотира - қалбимнинг тор хужрасида,
Мудраб ётган кекса, улуғ мўйсафид.
Бир он кўзим юмсам хаёл сасида,
Уйғониб, борлигин қилади таъкид.
Ногаҳон нотаниш жойлардан чиқиб,
Таниш қиёфалар учрайди гоҳо.
Ҳурлик келар ёққа илҳақ, кўз тикиб,
Интизор туради Қодирий бобо.
Юрак типирчилар раҳмимни емас,
Синиб кетгудайин кўксим қафаси.
Шўх эсган шабода, шабода эмас,
У Усмон Носирнинг ўксик нафаси.
Хотира - ўтмишнинг қайтиши деган -
Нафис ташбеҳлардан порлагувчи бахт.
Хотира - тириклар улуғлайдиган,
Ва руҳлар шод бўлар энг муборак вақт.
✍Ботиржон Эргашев
@Botirjon_Ergashev