ЭЙ, ЭЙ, ЭЙ, ЭЙ, ЭЙ ЭЙ!!!!!!
Эй, ичига қурум тўлиб кетганлар,
Сиздақалар Усмон Носирни сотган.
Эй, ичига зуғум тўлиб кетганлар,
Сизга ўхшаганлар Чўлпонни отган.
Яшолмайсиз қаламингиз ниш қилмай,
Хатойим топсангиз ойдай тўласиз.
Қачонгача фойдали бир иш қилмай,
Ҳасад оловига ўтин бўласиз?
Шоир келар, кетар шеърият қолар,
Гули сўлса, бўш қолиб кетмас гулдон.
Ҳавасманд жаннатий мақомин олар,
Ҳасадгўйнинг кулига дўзах кулдон.
Бағрингизни ўяр алам деган чўғ,
Мендами айб "кетмонингиз учмаса?"
Бир кичик шоирча обрўйингиз йўқ,
Мендами айб сизни омад қучмаса?
Биламан тўй қиласиз агар ўлсам,
Қулоғини йиртасизлар оламнинг.
Бугун шоир бўлиб танилган бўлсам,
Дуолари сабаб бунга отамнинг,
Дуолари сабаб бунга онамнинг,
Улуғ фазли сабаб бунга Эгамнинг!
Шоир инсон кўнглининг нажоткори,
Бенаф бўлса, бир зумда ўчар чўғдир.
Ишингизни кузатдим, сизда бори,
Таҳаллусдан бошқа ҳеч вақо йўқдир.
© Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev
Эй, ичига қурум тўлиб кетганлар,
Сиздақалар Усмон Носирни сотган.
Эй, ичига зуғум тўлиб кетганлар,
Сизга ўхшаганлар Чўлпонни отган.
Яшолмайсиз қаламингиз ниш қилмай,
Хатойим топсангиз ойдай тўласиз.
Қачонгача фойдали бир иш қилмай,
Ҳасад оловига ўтин бўласиз?
Шоир келар, кетар шеърият қолар,
Гули сўлса, бўш қолиб кетмас гулдон.
Ҳавасманд жаннатий мақомин олар,
Ҳасадгўйнинг кулига дўзах кулдон.
Бағрингизни ўяр алам деган чўғ,
Мендами айб "кетмонингиз учмаса?"
Бир кичик шоирча обрўйингиз йўқ,
Мендами айб сизни омад қучмаса?
Биламан тўй қиласиз агар ўлсам,
Қулоғини йиртасизлар оламнинг.
Бугун шоир бўлиб танилган бўлсам,
Дуолари сабаб бунга отамнинг,
Дуолари сабаб бунга онамнинг,
Улуғ фазли сабаб бунга Эгамнинг!
Шоир инсон кўнглининг нажоткори,
Бенаф бўлса, бир зумда ўчар чўғдир.
Ишингизни кузатдим, сизда бори,
Таҳаллусдан бошқа ҳеч вақо йўқдир.
© Ботиржон ЭРГАШЕВ
@Botirjon_Ergashev