Forward from: FotihaUz
ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?
#закот
❓CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.
Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi