Бобокул Усмон шеьрияти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


***

Баъзи дўстларнинг ўрни қалбда бўлади...
Улар тақдир инъомларидир. Улар билан бирга экансиз, бошқа хеч кимга эҳтиёж сезмайсиз.



@Marvaridfikrlar


МЕЪРОЖ КЕЧА--------------

Бу кеча, тилларда достон бу кеча,
Кечалар ичраки султон бу кеча.

Расуллуллоҳ Маккадан йўл олдилар,
Масжиду Асқога томон бу кеча.

Сўнг Буроққа миндилар маркаб этиб,
Сайр этурға етти осмон бу кеча.

Жаброил йўлбошчидир, Ҳақдан ҳукм,
Мўъжиза юз берди ҳар он бу кеча.

Етти осмон узрадир, етти набий,
Боқдилар Расулга шодон бу кеча.

Хабибуллоҳ файзидан кўк яшнади,
Коинот бўлди чароғон бу кеча.

Ул малоиклар Расулни қуршади,
Ақли инсон лолу ҳайрон бу кеча.

Етти осмон тоқига чиқмиш Расул,
Ҳақ билан сўзлашди, имкон бу кеча.

Бўлди фарз беш вақт намоз Ҳақ амри-ла,
Сўнг сайр жаннат, гулистон кеча.

...Қайтдилар ерга Расуллуллоҳ ажаб,
Еру кўк ҳайратда, ҳайрон бу кеча.


Кечаким, нурли эрур, сирли эрур,
Номи-Меърож, бедор Усмон бу кеча.

БОБОҚУЛ УСМОН


***

Кечаги кун тажриба, бугунги кун синов, эртанги кун умиддир!



@Marvaridfikrlar


"Очкочи"лар

Бадандаги пўстин сотиб,
Қадрдони, дўстин сотиб,
Гоҳ остин, гоҳ устин сотиб,
Очко олар "очкочи"лар.

Юзида нур-зиёси йўқ,
Дилда меҳргиёси йўқ,
Шайтонга эш, Худоси йўқ,
Очко олар "очкочи"лар.

Ҳўжайиннинг пойин ялар,
Оёқдаги лойин ялар,
Ҳатто, уят жойин ялар,
Очко олар "очкочи"лар.

Юзи ҳам бир, кети ҳам бир,
Кети ҳам бир, эти ҳам бир,
Бари сотқин — оти ҳам бир,
Очко олар "очкочи"лар.

Асли пастдир, насли пастдир,
Яхшиларга қасдма-қасддир,
Билмам, булар қандай касдир,
Очко олар “очкочи”лар

...Ўхшар охир замонига,
Қаранг миш-миш, ёлғонига,
Жой қолмади Усмонига,
Кўпайди-ей "очкочи"лар.

© Бобоқул Усмон

P.S.:
Айниқса, охирги пайтда шунақа "очко"чилар роса кўпайди-да!

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали


26 ЯНВАРЬ - ШАРОФ БОШБЕКОВ ХОТИРАСИ КУНИ

«Порахўрлар солиқ тўлашса, Ўзбекистон энг бой ва қyдратли давлатга айланади».



ШАРОФ БОШБЕКОВ,

Таниқли ўзбек ёзувчиси, драматург

(1951-2022
)


Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон


💎 «ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛААҲИ» калимаси жаннат хазиналаридан

💠 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули", дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

@SaidAto_Uz


***

Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл ~ одамларни севинтириш эканлигини кўрдим.

Хўжа АҲРОР ВАЛИЙ



@Marvaridfikrlar


ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР НАЗМИДА САЙЙИДИ КОИНОТ ВАСФИ

****

ИШОРАТ МЕЪРОЖ СИФАТИҒА
(Меърож сифатининг баёни)

Бир кеча Тенгрининг иноятидин,
Фазл ила лутфи бениҳоятидин,
Умму Ҳоний уйида эрди Расул,
Жаброил осмонидин этти нузул;
Жаброил олдида Буроқ чекиб,
Маркаб эрди Буроқу ул рокиб;
Маккадин келди Байти Мақдисқа,
Сен бу йўлни соғинмағил қисқа.



Бир кеча Аллоҳ таъолонинг инояти ва бениҳоят фазлу карами ва лутфи – илтифоти бўлиб, ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом (ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг опалари, Абу Толибнинг қизлари бўлмиш) Умму Ҳонийнинг уйларида ётган эдилар; шунда (фаришталарнинг улуғи) Жаброил алайҳиссалом осмондан тушиб келдилар; Жаброил алайҳиссалом ёнларида Буроқни ушлаб турар эдилар.

Шунда Буроқ (учқур от) маркаб, яъни улов бўлди ва ул зот (Муҳаммад алайҳиссалом) рокиб – суворий бўлдилар.
Маккаи мукаррамадан Байтул Мақдисга (Масжиди Ақсога) келдилар, сен бу йўлни қисқа деб гумон қилма.


ИЗОҲ. Бу ҳақиқат Қуръони каримда баён этилди, маъноси: “Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни (жасади ила) кечаси Масжиди Ҳаромдан Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжиди Ақсога олиб борган Зот (Аллоҳ) шони юксак (ва ҳар турли нуқсонлардан пок)дир. (Буни) унга оятларимиздан бир қисмини кўрсатмоғимиз учун (қилдик). Шубҳасиз, Унинг Ўзи ҳаққоний эшитгувчи, кўргувчидир. (Исро сураси, 1-оят).


Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.



Кейин у жойдан кетиб, осмон оламига майл этдилар. Шу лаҳзада етти қават осмонга етдилар. (У осмонларнинг ҳар бирида) пайғамбарлар билан мулоқот қилиб, кўришиб, суҳбатдош бўлдилар. Бутун осмон ичи Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг нурларидан тўлди.

Шунда у зотга дўзах ҳам, жаннат ҳам кўрсатилди, (жаннатдаги) яхши феълли (солиҳ амаллар қилган) кишиларни ҳам, ёмон хулқли (қилмиши бад) кимсаларни ҳам кўрдилар.


ИЗОҲ. Меърож воқеаси улуғ бир мўъжиза бўлиб, инсоннинг ақлий мантиқи ҳудудидан ташқаридадир. Бунинг ҳақиқат эканлиги Қуръони карим оятлари ва энг саҳиҳ Ҳадиси шарифлар билан собитдир.

Ҳазрати Анас (розияллоҳу анҳу) дедилар: “Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳазрати Идрис (алайҳиссалом) нинг ёнларидан олиб ўтаётганларида, у киши: “Марҳабо (хуш келибсиз), эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

(Жаноб Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар:) шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Идрис (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Мусо (алайҳиссалом)”, дедилар.

Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар,эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Ийсо (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

Шунда: “Бу киши ким?” – дедим.
(Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Иброҳим (алайҳиссалом)”, дедилар”.

«МУБАЙЯН» ШАРҲИ
(Заҳируддин Муҳаммад
Бобур хазиналари) асаридан

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-январь.

****
Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.


ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


#Кун_ҳикмати

Қариндошлардан кўра дўстлар қадрлироқ, чунки, дўстларни ўзимиз танлаймиз, қариндошларни эса тақдир!

© Ўткир Ҳошимов

@Magnituspexa


Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи. Сўнгги 1101 зинапоя ҳам забт этилди.




ПОЛВОНЛАР МАРД БЎЛАДИ

(Миллий кураш фидойиси, устоз-полвон Нурмуҳаммад Юсуповга)

Полвоннинг юрагида,
Номус--дарди бўлади.
Елкаси ер кўрган кун,
Полвон зоти ўлади.

Кенг яғринлар устида,
Яшар Ватаннинг шони.
У йиқилса, йиқилгай,
Она-Ўзбекистони...

Нурмуҳаммад паҳлавон,
Юрт осмонида ҳилол.
Ёқтирмайди "чала"ни,
Ҳар бир кураши--"ҳалол!"

БОБОҚУЛ УСМОН


Миллий кураш фидоийси, "Ўзбекистон йўлбарси", кураш бўйича бир неча бор Осиё ва жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, устозлар устози НУРМУҲАММАД (НУРУМ ПОЛВОН) ЮСУПОВ. У айни пайтда 86 ёшда. Қоракўл туман "Полвонлар"МФЙ, Полвонлар қишлоғида истиқомат қилади.




uzdiplomat иқтибоси:

"Фикрлайдиган, кўнгли нозик маъно, ишораларни англайдиган инсонлар ҳар доим ва ҳар жойда хор этилган"

РАУФ ПАРФИ,
халқ шоири (1943-2005)


Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон


СЎЗЛАРИ БИЙРОН ҚИЗИМ

(Неварам Одинахонга)

Сўзлари дона- дона,
Сўзларида ифор бор.
Табассумли юзида,
Гўзаллик бор, баҳор бор.


Ойисига суянчиқ,
Укасига ҳамдамим.
Кулгилари жарангдор,
Мунис, қутлуғ қадамим!

Бобожоним! десанг гар,
Кўнглим гулдек яшнайди.
Камолингни ўйлайман,
Хаёл йўлга бошлайди.

...Соч-соқолим кумуш қор,
Сен-чи кўклам қизисан.
Орзуим осмонида,
Бахт-иқбол юлдузисан!


БОБОҚУЛ УСМОН




25 ЯНВАРЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЎЛМАС УМАРБЕКОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН

Ўлмас Умарбеков биз тенги авлоднинг севимли ёзувчиси эди десам, асло муболаға қилмаган бўламан. Камина у кишининг ижод намуналарини ҳижжалаб ўқиганман. Чунки “Ёшлар прозасида бадиий – тасвирий воситалар” деб номланган битирув-малакавий ишимнинг бир объекти Умарбеков асарлари эди. (Диплом ишимда тўрт ёзувчи Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Учқун Назаров ва Ўлмас аканинг асарлари юзасидан изланишлар олиб борганман). Шу жойда сал мақтаниб қўяй: илмий ишимни устозлар қарийб номзодлик ишига яқинлашиб қолибди, дейишганди. Боз устига, ўшанда диплом ишим республика танловида ғолиб чиққанди.

Ўлмас Умарбековнинг насрида поэзия мўл эди. “Прозанинг шоири” дея улуғласам ҳам ҳақим кетмайди. Адибнинг “Севгим, севгилим” қиссаси, “Болгар қўшиқлари” асари ва ҳикоялари бир ютум сувдек суйиб ўқиларди.

Талабалик йилларимизда адиб ўзининг “Одам бўлиш қийин” романи билан ўзбек адабиётини жунбушга келтирганди. Ҳамманинг қўлида шу китоб. Сюжети ҳам, ғояси ҳам замонга муносиб. Тили ширали.
Ўлмас ака ўзбек адабиётида саргузашт жанрини ниҳоятда ўқишли қилган ижодкорлар сирасига киради. Адибнинг “Ёз ёмғири” қиссаси, “Фотима ва Зуҳра” романи ҳалиҳамон севиб ўқилади.

Драматург сифатида “Оқар сувлар”, “Туҳмат”, “Оқсоқол”, “Ўзинг учун ўл етим”, “Қиёмат қарз” пьесаларини ёзиб, саҳналаримизни бебаҳо асарлари билан бойитдилар. Айниқса, буюк актёр Шукур Бурҳонов талқинидаги Сулаймон ота (“Қиёмат қарз”) образи ҳалолликнинг тимсоли бўлиб қалбаларимиздан жой олди.
Ўлмас Умарбековнинг сўнгги асари “Қизимга мактублар” матонатга қўйилган ҳайкал деса ҳам бўлади. Ҳазрат Навоий бобомиз лутф этганларидек, бу битикни “йиғлаб-йиғлаб” ўқиб тугатасиз.

Ўлмас оға билан ҳаётда бир марта учрашиш насиб этган. Камина “Сирдарё ҳақиқати” газетасида маданият бўлимини бошқарардим. Вилоят театрида Ҳусниддин Шариповнинг “Ленин Мирзачўлда” асарининг юзочари (премьераси) бўлди. Унга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири (Лениннинг ҳурмати учун) Ўлмас ака Умарбеков ҳам ташриф буюрдилар. Қадди-басти тик, юзларидан нур ёғилиб турган, дид билан кийинган вазирни ҳамма ўрнидан туриб олқишлар билан кутиб олди. Спектакль муҳокамаси жанжалга айланиб кетди. Бироқ Ўлмас ака дарҳол жиловни қўлга олдилар. Дипломатлиги шундоқ намоён бўлди қўйди.

ДОРИЛБАҚОГА РИХЛАТ ҚИЛГАН АДИБИМИЗНИНГ ОХИРАТИНИ ТАНГРИМ ОБОД ҚИЛГАН БЎЛСИН! ОМИН!

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон


ОНАЛАР БОР УЧУН ОЛАМ МУНАВВАР...

20 last posts shown.