ДУНЁ ДАРСХОНАДИР---------
ДОНИШМАНД ШОИР ДУРДОНАЛАРИ
Қўлдан қўлга ўтмагил, гуллигинг қолмас, эй гул,
Гулдан гулга кўчмагил,қадринг қолмагай булбул.
Бедардлар даврасида дастурхон қилма дардинг,
Дардинг дарддош топмаса, диллигинг қолмас,эй дил.
********
Энг чайир дарахт ҳам тушар оловга,
Энг кескир пўлат ҳам тобе эговга.
Ҳеч кимга зориқмай яшайман, дема,
Энг сўнгги хизматинг қолар гўрковга.
*******
Мендан чўчимагин,тиконим йўқдир,
Қўйнимда яширин илоним йўқдир.
Кўнглимда ҳақ сўздан яралган ўқ бор,
Ноҳаққа отмаслик имконим йўқдир.
********
Буғдойга илашиб сомон яшайди,
Яхшига эргашиб ёмон яшайди.
Қарангки, қўлларни қонатган тикан,
Нафис гул бағрида омон яшайди.
САМАНДАР ВОҲИДОВ
ДОНИШМАНД ШОИР ДУРДОНАЛАРИ
Қўлдан қўлга ўтмагил, гуллигинг қолмас, эй гул,
Гулдан гулга кўчмагил,қадринг қолмагай булбул.
Бедардлар даврасида дастурхон қилма дардинг,
Дардинг дарддош топмаса, диллигинг қолмас,эй дил.
********
Энг чайир дарахт ҳам тушар оловга,
Энг кескир пўлат ҳам тобе эговга.
Ҳеч кимга зориқмай яшайман, дема,
Энг сўнгги хизматинг қолар гўрковга.
*******
Мендан чўчимагин,тиконим йўқдир,
Қўйнимда яширин илоним йўқдир.
Кўнглимда ҳақ сўздан яралган ўқ бор,
Ноҳаққа отмаслик имконим йўқдир.
********
Буғдойга илашиб сомон яшайди,
Яхшига эргашиб ёмон яшайди.
Қарангки, қўлларни қонатган тикан,
Нафис гул бағрида омон яшайди.
САМАНДАР ВОҲИДОВ