Тошкентда одамлар сиз ўйлаганингиздан кўпроқ даромад қиляпти
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 2024 йил учун 24,1 млн сўмни ташкил қилди.
Киши бошига умумий даромадлар 2023 йилга нисбатан реал ҳолатда 16,1 фоизга, инфляцияни чиқариб ташлаганда 5,9 фоизга ўсди.
Аҳоли даромадлари нисбатан тез суръатда ўсган бўлсада, ҳудудлар орасидаги фарқ кенгайишда давом этяпти.
2022 йилда пойтахт ва энг кам ўртача даромадга эга ҳудуд орасидаги фарқ 2,8 баробар эди. Орадан 2 йил ўтиб бу кўрсаткич 3,6 баробарга айланди.
Даромадлар орасидаги фарқ, расмий иш ҳақи бўйича фарқдан (2,4 баробар) ҳам каттароқ.
Тошкент шаҳри 2024 йил аҳоли жон бошига даромадларнинг ўсиши бўйича ҳам етакчилик қилмоқда — 15,4 фоиз.
Пойтахтга бу борада энг яқин ҳудуд Навоийда ўсиш 7,9 фоиз билан деярли икки баробар камроқ бўлди.
Тошкентда одамлар кўпроқ даромад қилиши шундоқ ҳам маълум, бироқ бошқа ҳудудлар ва пойтахт орасидаги фарқ кескин катталашмоқда.
@bankir