Банкир


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Darknet


Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Darknet
Statistics
Posts filter


Аввал хабар берилганидек, “Микрокредитбанк”нинг 40 фоиз улуши, “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 25 фоиз улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди.

Бундан ташқари, бир нечта давлат компанияларининг бир қисми ҳам жамғарма ҳисобига ўтказилди.

Маълумот учун, ушбу жамғармаси чет эллик Franklin Templeton компанияси томонидан бошқарилади.

@bankir


Uzum Bank мижозлар ва бизнес учун Ўзбекистонда илк бор ягона QR-кодни ишга туширмоқда

Uzum Bank янги финтех-маҳсулот — тўловлар учун ягона QR-кодни синовдан ўтказмоқда.

Фойдаланувчилар QR-кодни кассада сканерлаб, харидлар учун бир зумда қулай усулда тўлов қилишлари мумкин: карта билан ёки 12 ойгача насияга, муддатидан олдин сўндириш имконияти билан.

Тадбиркорлар сотувлар ҳажмини оширишлари, шахсий кабинетда тўловларни қулай бошқаришлари ҳамда товар ва хизматлар учун шу куннинг ўзида пул олишлари мумкин бўлади – гарчи мижоз харидни насияга расмийлаштирган бўлса ҳам. Статистик маълумотларга кўра, насияга тўлаш имконияти сотувлар ҳажмини 30 фоизга, ўртача чек қийматини эса 1,5 баробарга оширади. Агар мижоз харидларни Uzum карта билан тўласа, банк эквайринг учун комиссия олмайди – ушбу чора республикада кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун кўзда тутилган.

Ҳозирча QR-кодни 200 дан ортиқ сотувчи синовдан ўтказмоқда, тез кунда у бутун мамлакат бўйлаб амал қилишни бошлайди.

@bankir


Доллар пасайди

8
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 910,15 сўмдан (-14,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir


“Тенге банк” жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси “Тенге банк”ка нисбатан реклама қонунчилигини бузгани учун молиявий жарима қўллади.

Жаримага банкнинг микроқарз маҳсулотини реклама қилишда шартноманинг муҳим шартларини кўрсатмагани сабаб бўлди.

Қўмита ўтган йилдан бошлаб бир нечта банкларни жаримага тортиб келмоқда.

@bankir


“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦TBC Bank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

(Дарҳол 3 фоиз аванс олиш имконияти бор)

🏦Anorbank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 22 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦БРБ
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 500 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 100 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir


Доллар тушади

8 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 900
SQB — 12 900
Tengebank — 12 900
Trastbank— 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 950
APEX bank — 12 930
Anorbank — 12 940
Kapitalbank — 12 940


@bankir


❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Uzum Bank ҳам Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф қиляпти.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir


Доллар пасайди

7 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 924,92 сўмдан (-13,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir


“Бизнесни ривожлантириш банки” янги микромолия ташкилоти очди

Тошкент шаҳрида “Бизнес ривожлантириш банки” таъсисчилигида ташкил этилган микромолия ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги микромолия ташкилоти якка тартибдаги тадбиркорлар, расмий даромади йўқлар, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда барча турдаги кичик бизнес субъектлари учун молиявий хизматларни тақдим қилади.

Бизнес эгалари бу ерда 100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитлар олиши мумкин. Таъминот асосида 300 млн сўмгача микроқарзлар олиш имконияти бор.

Реклама


“Халқ банки”нинг Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли 26,2 фоиз улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди.

Жамғарма ташкил этилиши август ойида маълум бўлган эди. Яна иккита банк — MKBank (40 фоиз) ва Бизнесни ривожлантириш банкидаги (25 фоиз) давлат улушининг бир қисмини жамғарма таркибига ўтказиш режа қилинган.

Миллий инвестиция жамғармасининг асосий вазифалари жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш ва активларини хусусийлаштириш учун халқаро инвесторларни жалб қилиш ҳисобланади.

@bankir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
MKBANK болалар учун Uzcard kids карталарини таклиф қилмоқда

Эрта ёшданоқ банк карталаридан фойдаланиш болаларнинг молиявий кўникмаларини ривожлантиради.

MKBANK’нинг Uzcard kids карталари ота-оналар учун максимал қулайликни тақдим қилади.

Карта орқали фарзандингизнинг барча харажатларини кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, жамоат транспортида чегирма олиш, карта учун ойлик лимитни белгилаш имконияти бор.

⏺Карта нархи — 40 000 сўм
⏺Амал қилиш муддати — 5 йил

Батафсил маълумот

Реклама


Банкларда киберхавфсизлик кучайтирилмоқда

Президент қарори билан, молиявий ташкилотларга кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўзлари ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилмоқда.

Бунда кибержиноят банклар, тўлов тизимлари ва ташкилотлари томонидан киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган бўлиши керак.

Шунингдек, болалар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилмоқда.

Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

@bankir


Доллар тушади

7 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽12-13 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 915
Asakabank — 12 910
Anorbank — 12 905
APEX bank— 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX bank — 12 950
Anorbank — 12 955
Kapitalbank — 12 960
Davrbank — 12 970


@bankir


Шуҳрат Қурбонов TBC Bank Uzbekistan раҳбари маслаҳатчисига айланди

Янги лавозимда у банк раҳбариятига бизнес-сегментни ривожлантириш ва тўловларга хизмат кўрсатиш бўйича маслаҳат беради.

Қурбонов 2019 йилдан 2025 йилнинг мартигача Humo тўлов тизимини бошқарганди.

@bankir


Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?

Канал ботига кунига кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Кимдир қайсидир банкни айбласа, яна кимдир унинг номига ноқонуний кредит расмийлаштирилганидан шикоят қилади.

Бу каби ҳолатларда Марказий банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиш керак.

Ишонч телефонига мурожаат қилиш фойда берадими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир мурожаат регулятор томонидан кўриб чиқилади. Агарда банклар томонидан қоидабузарлик содир этилган бўлса нафақат мурожаат ҳал этилади, балки банклар огоҳлантирилиши, ҳатто жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Шундай қилиб банклар билан муаммо бўлганда, банкнинг ўзи буни ҳал этишни ортга сурса ёки хизмат кўрсатишда бошқа камчиликлар кузатилса, тўғридан-тўғри Марказий банкка мурожаат қилиш энг тўғри йўлдир.

📱Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44

@bankir


Доллар кўтарилди

6 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 938,01 сўмдан (+22,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Click устун мавқега эга тўлов оператори деб топилди

Рақобат қўмитаси Click компаниясини устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.

Йил бошида payme ҳам устун мавқега эга деб топилган эди.

Бундан ташқари рўйхатда, “Агробанк”, Uzcard, Paynet ва КАТМ каби банк тизимига алоқадор ташкилотлар бор.

@bankir


Доллар кўтарилади

6 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼22-23 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 890
APEX bank — 12 890
Hayotbank — 12 890
Anorbank— 12 885


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 930
Anorbank — 12 930
APEX bank — 12 940
SQB — 12 945


@bankir


Ўзбекистон ва Қозоғистон: қаерда банклар кўпроқ фойда олади?

Бу икки қўшни мамлакатлар ўртасида солиштирувлар кўп учраб туради.

Иккала давлатда ҳам иқтисодиёт ривожланаётган ҳолатда, буни табиий жараён деб баҳолаш мумкин.

Келинг мамлакатлар банк тизимини соф фойда бўйича таққослаб кўрамиз.

Ўзбекистонда 36 та банк бор. Улар биргаликда 2025 йилнинг I чорагида рекорд даражада 3,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу долларда 265,1 млн доллар бўлади.

Қозоғистонда эса анча камроқ — 21 та банк фаолият олиб боради. Шунга қарамай улар биргаликда 664 млрд тенге ёки 1,3 млрд доллар фойда олди.

Уч ойда биргина Halyk Bank‘нинг ўзи Ўзбекистондаги барча банклардан қарийб икки баробар кўпроқ фойда олган — 493,2 млн доллар.

Шундай қилиб Қозоғистон банклари фойдаси Ўзбекистондаги банклардан роппа-роса 5 баробар кўпроқ бўлди.

@bankir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Севги сиз билан, тежаш биз билан”

MKBANK Uzcard Sherdor премиал картасини мана шу шиор билан тақдим қилди.

Uzcard Sherdor картасини бугуноқ MKBANK орқали расмийлаштиринг ҳамда махсус таклифлар ва қулайликларга эга бўлинг.

➡️Карта ҳақида батафсил

Реклама

20 last posts shown.