2024 йилда нуфузли Routledge нашриётида сингапурлик тадқиқотчилар Нора Самосир ва Лайонел Уи муаллифлигида тилшуносликка оид жуда қизиқ китоб чиқди. Қизиғи, Нора Самосир деган сингапурлик актриса бўларди, тадқиқотчи билан тўлиқ адашмикин десам, унинг ўзи экан.
Китоб Sociolinguistics of the Korean Wave. Hallyu and Soft Power деб аталади. У охирги йилларда дунёни эгаллаб бораётган корейс маданиятини ўрганади.
Корейс дорамалари, эстрадаси (K-pop) умумлаштирилиб корейс тўлқини (Hallyu) деб аталади. Мабодо билмаган бўлсангиз. У мутлақо янги маданий феноменга айланиб, корейс тили ва маданиятининг оламшумул шуҳратига олиб келди. Бугунги кунда корейс тилини ўрганувчилар бир неча баробарга ўсиб кетиши айнан Ҳаллюга боғлиқдир. Корейс киноси ва мусиқаси ортидан корейс ошхонаси, косметикаси, модаси ҳам дунёни эгалламоқда.
Ҳаллюни давлат қўллаб-қувватлаб келишини, қарийб ярим инвестиция давлатники эканини билмасангиз керак. Корейс ҳукумати Ҳаллюни дипломатик қурол деб кўради. Биздаги каби илғор маданиятни ахлоқсизлик баҳонасида тақиқлаб ўтиришмас экан негадир. Шунинг учун ҳам дунёда лидерликка даъво қилиб чиқмоқда.
Лекин давлат қўлловидан креатив саноат вакиллари ҳам унумли фойдалангани, халқаро трендларни зўр ўзлаштиргани, жаҳон энтертеинмент бозорини яхши ўрганиб, муваффақиятли киргани, Instagram, TikTok'лардан зўр фойдалангани ҳам бор гап.
Хуллас, бор-йўғи 10-15 йилда маданий экспансия орқали Жанубий Корея дунёнинг етакчи давлатларидан бири деган имижга эга бўлди ва эндиликда халқаро сиёсатда фаолроқ қатнашишга ҳаракат қилмоқда.
Китоб мана бу ерда бор.
@AsanovEldar