Яқинда бир нарса ҳақида кўп гаплар эшитдим ва ундан кейин кузатиб, гувоҳ бўлдимам.
Бутун республика миқёсида қанақа билмадим, аммо Тошкентда аёл ҳайдовчига дуч келган эркак ҳайдовчилар (ҳаммаси эмас, аммо кўп учрайди) ўзини жуда бефаросатларча тутади.
"Аёллар машина ҳайдашни билмайди" деган фикр мияга ўрнашиб қолгани учун эркак ҳайдовчи рулда аёлни кўриши билан негатив муносабатда бўлишни бошлайди, орқасидан бибиллатади ("йўл бер" ёки "тезроқ юр" деб), энг майда хатосигаям эътибор бериб, иложи бўлса, бошини чиқариб, ҳақоратлаб ёки қаттиқ гапириб кетади. Худди шу хатони эркак ҳайдовчи қилса, агар у бошқага хавф туғдирмаса, бошқа эркак ҳайдовчи уни тўғри тушуниб, индамай кетади.
Бошқа томондан, ўзи аёл ҳайдовчига йўл бермайди, сиқиб қўяди, хуллас, ўзини жуда ёмон тутади.
Бу бизда маиший сексизм қай даражада илдиз отиб кетганини кўрсатади. Янаям билмадим, балки бошқаларнинг кузатувлари бошқачароқдир.
@AsanovEldar