Қонун ва тенгхуқуқлик.UZ/Закон и равноправие.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Blogs


Фикр билдириш ва мулоқот учун /пообщаться и выразить свое мнение👇
https://t.me/Angren_NK_gruppa
Мурожаат учун/ для обращений 👇 @Pomoshnikadm1nabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


ССВ вазир ўринбосари: ҳамширалар маоши 3,5-4 млн сўм

Тошкентда ўтган нейропсихология бўйича анжуманда ССВ вазир ўринбосари в.б. Даврон Султонов журналистларнинг қатор саволларига жавоб берди.

Жумладан, у Ўзбекистонда ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча эканига ҳам ойдинлик киритди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андижон вилояти муҳтарам ҳокими - Абдурахманов Шухратбек
( Жайдари ҳокимлардан, халқчил услубда муаммоларга ечим топади.)

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ниагара- Фолс шаҳрини ҳокими Джим Диодати

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар қандай тартибда кўриб чиқилади?

🔷 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари мавжуд бўлиб, уларга риоя қилиш мажбурий.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Борида қадрига етинг

Йиғлатди, юракни тубига етиб борди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Камбағал оилаларни аниқлашдаги хатолик сабаб маҳалла бешлиги жазоланадими?

Айтишларича, Ангрендаги айрим маҳаллаларда “Камбағал оилалар 
реестри”га киритиш ва чиқариш тўғрисидаги вақтинчалик тартибга амал қилинмай, эски тартиб билан иш тутилгани ортидан маҳалла бешлигига интизомий жазодан тортиб, ишдан олишгача масала кўриб чиқиляпти экан.

Ўринли савол туғилади: вақтинчалик тартиб маҳалла 5 лигига тақдим қилинганми ёки кейин кўрсатилганми?

Рўйхат шакллантирилиб бўлинганидан кейин ушбу реестрга киритиш борасида ўқув семинари ўтказилган экан. "После пожара" бу нега керак эди?

Кимнидир жазолаш ўрнига ишни аввал бошдан пухта ташкил этиш ва назорат килиш авзалмасмиди?

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

30 минг АҚШ доллари олган ёрдамчи аввал ҳам 3 маротаба судланган

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълумотга қараганда, ҳоким ёрдамчиси олдин Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга "права"га ўқиш пули тўлаб берилади

Қонунчиликка асосан, дафтардаги ёшларнинг автомактабда ўқиш ҳаражатлари қопланади. Бу миқдор — БҲМнинг 4 бараваригача, 1 млн 320 минг сўмни ташкил қилади.

Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди

📑 Қарор билан субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартиби белгиланди.

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


2025 йил 1 июлдан бошлаб моддий ёрдам ва нафақа пуллари ижтимоий карта орқали тўланади, - Президент қарори.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ичимлик сувининг айни пайтдаги сифатини қандай баҳолайсиз? Как вы оцениваете нынешнее качество питьевой воды?
Poll
  •   яхши / хорошо
  •   ўртача / среднее
  •   ичишга яроқсиз / не пригодна для питья
  •   иккиландим / затрудняюсь ответить
53 votes


Privileges and preferences_uz.pdf
1.2Mb
Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференциялар
РЎЙХАТИ


https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Автобус йўлагида бошқа транспорт воситалари ҳаракатлангани учун белгиланаётган жарима миқдори камайтирилади

Бундай маъмурий жарима бошқа давлатларда ўрганилганда:

▪️АҚШ Нью Йорк штатида — 50−250 доллар,
▪️Францияда — 35−135 евро,
▪️Германияда — 135 еврогача,
▪️Беларусда — 12 доллар (такрор содир этилганда 25 долларгача),
▪️Қозоғистонда — 7 доллар (такрор содир этилганда 70 долларгача) ундирилиши аниқланган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


2025 йил давлат бюджетидан пенсия учун 19 трлн маблағ ажратилмоқда

Сенаторнинг гапига кўра, бугунги кунда 4 млн 300га яқин пенсионерлар бор.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Максимал_тарқатинг

Битта смсни деб қамалиб кетманг


Диний йўналишда илм-салоҳиятингиз етмаса, бу мавзуда ҳеч ким билан тортишманг, комментария ёзманг ва расм ёки видеоларни бошқаларга юборманг!

Йиллар ўтиб ҳам бир кун “ҳиди чиқиб сасиши мумкин!“

Гарчи ижтимоий ҳавфлилик даражаси юқори бўлмаса ҳам, 5-6-10 йил олдин ёзилган смс, аудио ёки видео шаклидаги ДАВЛАТ ВА СИЁСАТГА, ДАВЛАТ ҲОДИМЛАРИГА ВА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРИГА қарши кайфиятдаги материаллар қаттиқ назоратга олинади. Бунинг учун фуқароларга қамалиш ҳавфи деярли аниқ бўлади! - Расул Кушербаев

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бош прокурор, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси этиб сайланди.

Илгари бу лавозимда ишлаб келган Салим Абдувалиев лавозимидан озод қилинган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Олти йил аввалги овозли хабар учун беш йиллик қамоқ жазоси

Ижтимоий хавфи катта бўлмаса-да тирноқ тагидан кир қидириш амалиёти кўпайиб бораётганга ўхшайди. Масалан,
“ISHONCH VA HARAKAT” адвокатлик бюроси адвокати Абдували Даминов айтиб берган ҳолатни эшитиб, Сталин давридаги НКВДнинг хунрезликлар кўз олдимизда гавдаланмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро С.Илиусинов 2019 йил июль ойида телеграмм орқали ўзининг иккита танишига моҳиятини англамай Ўзбекистон қонунлари шариатга тўғри келмаслиги, қонун чиқарувчи Сенатда мусулмон бўлмаганлар ҳам борлиги тўғрисида овозли хабар юборган.

Бироқ орадан 6 йил вақт ўтгач, бу иш кўтарилиб, ЖИБ Олмазор туман судининг судьяси С.Шодмонов, С.Илиусиновга ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиш айби билан беш йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлабди.

Қизиғи шундаки, Олий суд томонидан эълон қилинган таъқиқланган материаллар рўйхати (19.12.2024 ҳолатига кўра бу маълумотлар доимий янгиланиб борилади)да  С.Илиусинов юборган овозли хабар файли мавжуд эмас.

Негадир суд С.Илиусиновга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмагани, оилада ёлғиз боқувчилиги, қарамоғида касалманд онаси, турмуш ўртоғи ҳамда уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, овозли хабар бундан олти йил аввал юборилгани, уни бирор бир диний оқим ёки йўналишга мойиллиги йўқлиги, етти ойдан бери қамоқда сақланаётгани, қилмишидан пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, маҳалла томонидан кафиллик берилганига қарамай унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўлламаган.

Адвокатнинг айтишича, С.П.Илиусиновни оиласининг иқтисодий аҳволи ниҳоятда оғир. У ўзи рассомчилик билан шуғулланган. Иш бўлмай қолганда таксичилик ортидан оила боққан. Бугун унинг оиласи ҳимоя учун ҳатто адвокат ёллашга ҳам пул тополмай қийналмоқда.

Қизиқ: олти йил аввалги биргина овозли хабар учун бугун бир оиланинг боқувчисини қамаб, онаси ва болаларини оч-наҳор, қаровсиз қолдириш кимга керак: давлатгами, судгами ё..?

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

С днём защитников отечества!

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади. Қонун Парламентда кўрилмоқда.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Уй-жой таъмири учун ипотека кредити олишга берилган аризаларнинг бор-йўғи 8 тасига рухсат берилган

10.01.2025 йил ҳолатига кўра, 9,2 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.


Мазкур аризалар онлайн маҳалла платформаси скоринг тизими орқали ўрганилиб фақат 8 таси учун рухсат берилган.

2 968 та ариза скоринг тизими орқали рад этилган ва 6 230 та ариза ўрганиш жараёнида.

Аризалар фуқаролар томонидан нотўғри берилганлиги сабабли рад этилаётганлиги айтилган.

Ҳоким ёрдамчиларидан, мазкур йўриқнома билан танишиб, тўғри ариза беришларини сўраб қоламиз👇

Шунингдек, йўриқномада скоринг талаблари кўрсатиб ўтилган.

https://www.youtube.com/watch?v=i3Wu9zW2rak

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal

20 last posts shown.