ЯРИМ КУН – БЕШ ЮЗ ЙИЛ
Масжидда муҳожирлар зикр, тасбеҳ айтиб, Қуръон тиловат қилишарди. Қалблар Аллоҳни эслаш билан ҳузурланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Уларнинг олдида турган эдилар, Қуръон ўқиётган киши тўхтаб қолди. Уларга салом бериб: «Умматимдан бирга бўлишим керак бўлган кишиларни чиқариб қўйган Зотга ҳамд бўлсин»*, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг орасида ўтириб, қўллари билан ишора қилиб: «Ҳалқа бўлинглар!» дедилар.
Бир-бирларига юзланиб ўтиришди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй муҳожирларнинг камбағаллари! Қиёмат куни мукаммал даражадаги нур сизларга берилади. Жаннатга бойлардан ярим кун олдин кирасизлар. Ўшандаги ярим кун бугунги беш юз йилга тенгдир», дедилар.
Изоҳ: *Бу ҳадис билан Каҳф сурасининг 28-оятига ишора қилинган: «Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари «юзи»ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг! Дунё ҳаёти зийнатини деб кўзларингиз улардан четланмасин! Шунингдек, қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!».
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@AhmadxonKosoniy