AHMADXON DOMLA KOSONIY


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ахмадҳон домланинг расмий каналига хуш келибсиз!
Админ: @Muminof_7
Бизнинг бошқа тармоқлардаги саҳифаларимиз
instagram.com/Ahmadxon_domla

https://www.youtube.com/c/NuriyaTV
https://www.facebook.com/AhmadxonSohibov
Hamkorlik uchun @Kosoniy_Reklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бобомдан дуони олиб йулга чикдик
Муборак умра сафаримизни осон килсин
Ният килган хаммага насиб этсин илохим.

2024-йил. 19- декабрь


@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ!
💐

#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!

@AhmadxonKosoniy


Мактубларнинг сўнггиси бўлмайди. Чунки интиҳо мактубсиз келади.

@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!



@AhmadxonKosoniy


Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Мўминнинг мисоли ғалла бошоғи кабидирки, баъзан эгилади, баъзан қаддини рослайди».

(Абу Яъло ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

Изоҳ: Мўминга балолар етиши уни эгади, аммо синдирмайди. У бало-мусибатларга сабр қилади ва тез орада ўз кучи ва ғайратини тиклайди.


@AhmadxonKosoniy


Далилларнинг зоҳири шуни кўрсатадики, охирзамонда Шом иймон учун паноҳгоҳ бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо айтади: «Одамларга шундай замон келадики, ер юзида ҳеч бир мўмин қолмай, ҳаммаси Шомга келади».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ



@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жаннат #макон #Косонсой 🫀
Косонсой ҳақида Мусофирда юрганлардан сўранг...

@KOSONSOYLIK_UZ



@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


@AhmadxonKosoniy


Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-оналарнинг қилган дуосидир.

Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатларга қўрғон бўлса, розилигига сазовор бўлиш жаннат сари қўйилган қадамингиздир. Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


Аслида қалбий амаллар зоҳирий амаллардан устун туради. Ботиний амаллар зоҳирий амаллардан шарафлироқ.
Аммо биз диққатимизни зоҳрий амалларга қаратганганимиз учун, қалбимиз харобага айланиб, бир-биримизни оч бўридай талайдиган, ҳасадга тўла тузоқ қўядиган ичи қораларга айландик.
Аллоҳим ботинимизни ислоҳ қилсин. Нажот топадиган қалби салимлардан қилсин

إلا من أتى الله بقلب سليم




@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔗Дунёнини ортидан қувмагин дўстим ютқизиб қўясан.

Жуда ибрат оладиган видео ролик бўлибди албатта охиригача кўришларини тавсия қиламиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@AhmadxonKosoniy


​​ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ УЧУН ДУОЛАР

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

1. БИРИНЧИ ДУО

АРАБЧА МАТН:

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

ЎҚИЛИШИ:

АЛЛОҲУММА ИКФИНИЙ БИҲАЛАЛИКА АН ҲАРОМИКА, ВА АҒНИЙНИЙ БИФАЗЛИКА АММАН СИВАКА.

ТАРЖИМАСИ:

"ЭЙ АЛЛОҲ! МЕНГА ҲАЛОЛИНГНИ КИФОЯ ҚИЛДИРИБ, ҲАРОМИНГДАН САҚЛА ВА МЕНГА ФАҚАТ ЎЗ ФАЗЛИНГ БИЛАН СИЗДАН БОШҚАЛАРГА МУҲТОЖ ҚИЛМА!"
(Термизий, Даъват, 110.)

2. ИККИНЧИ ДУО

АРАБЧА МАТН:

اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
رَحْمَنَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ تُعْطِيهَا مَنْ تَشَاءُ وَتَمْنَعُهَا مَنْ تَشَاءُ ارْحَمْنِي رَحْمَةً تُغْنِينِي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ


ЎҚИЛИШИ:

АЛЛОҲУММА МАЛИКАЛ МУЛК, ТУЪТИЙЛ МУЛКА МАН ТАШАА, ВА ТАНЗИЪУЛ МУЛКА МИММАН ТАШАА, ВА ТУЪИЗЗУ МАН ТАШАА, ВА ТУЗИЛЛУ МАН ТАШАА, БИЯДИКАЛ ҲАЙР, ИННАКА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИР.
РАҲМАНАД-ДУНЬЯ ВАЛ ОХИРА, ТУЪТИЙҲА МАН ТАШАА, ВА ТАМНАЪУҲА МАН ТАШАА, ИРҲАМНИЙ РАҲМАТАН ТУҒНИЙНИЙ БИҲА АН РАҲМАТИМ-МАН СИВАКА.

ТАРЖИМАСИ:

"ЭЙ МУЛК СОҲИБИ АЛЛОҲИМ! СЕН МУЛКНИ ХОҲЛАГАН КИШИГА БЕРАСАН, МУЛКНИ ХОҲЛАГАНИНГДАН ТОРТИБ ОЛАСАН. ХОҲЛАГАНИНГНИ АЗИЗ ҚИЛАРСАН, ХОҲЛАГАНИНГНИ ХОР ҚИЛАРСАН. БАРЧА ЯХШИЛИКЛАР СЕНИНГ ҚЎЛИНГДАДИР. АЛБАТТА, СЕН БАРЧА НАРСАГА ҚОДИРСАН. ЭЙ ДУНЁ ВА ОХИРАТНИНГ РАҲМОНИ! СЕН ДУНЁ ВА ОХИРАТНИ ХОҲЛАГАН КИШИГА БЕРИБ, ХОҲЛАГАН КИШИДАН ТЎСАСАН. МЕНИ СЕНДАН БОШҚАЛАРНИНГ РАҲМАТИГА МУҲТОЖ ҚИЛМАЙДИГАН РАҲМАТИНГ БИЛАН РАҲМАТ ҚИЛ!"
(Оли Имрон Сураси, 26; Ҳайсами, X, 186.)

3. УЧИНЧИ ДУО

АРАБЧА МАТН:

رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

ЎҚИЛИШИ:

РАББАНАФТАҲ БАЙНАНА ВА БАЙНА ҚАВМИНА БИЛ-ҲАҚ, ВА АНТА ҲАЙРУЛ-ФАТИҲИЙН.

ТАРЖИМАСИ:

"ЭЙ РОББИМИЗ! БИЗНИ ҚАВМИМИЗ БИЛАН ҲАҚИҚАТ ИЛА ҲУКМ ҚИЛ! СЕН ҲУКМ ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИСИЗ."
(Аъроф Сураси, 89.)

САҲАР НАМОЗИДАН КЕЙИН УШБУ ОЯТНИ УЧ ЮЗ МАРТА ЎҚИБ, ҲАР ЮЗ МАРТАДАН КЕЙИН ҚУЙИДАГИ ДУОНИ АЙТИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИ:

АРАБЧА МАТН:

اللَّهُمَّ يَا مُفَتِّحَ الْأَبْوابِ افْتَحْ لَنَا خَيْرَ الْبَابِ

КИРИЛЛДА ЎҚИЛИШИ:

АЛЛОҲУММА Ё МУФАТТИҲАЛ АБВАБ, ИФТАҲ ЛАНА ҲАЙРАЛ БАБ.

ТАРЖИМАСИ:

"ЭЙ ЭШИКЛАРНИ ОЧУВЧИ АЛЛОҲ! БИЗГА ЭНГ ЯХШИ ЭШИКНИ ОЧ!"

УШБУ ДУОЛАР ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШНИ СЎРАГАН БАНДА УЧУН АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ ВА МАРҲАМАТИНИ СЎРАШ ЙЎЛИДА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН.

Дўстларга Юборамиз 💙🕊✨
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺


@AhmadxonKosoniy


Тепадаги мисраларни укилиши

Рустамжон домла хафизахуллох




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эй бародар манд боши дар зиндагий ман бийо

Баыди мурданам хох бийо хох набийо


— Омадим бор экан, — дема. Балки:
— Аллоҳ муваффақият берди, — дегин.

— Тўғри топдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ тўғрилади, — дегин.

— Ўзим эришдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ ризқлантирди, — дегин.

— Бирор ишни аниқ бажараман, — дема. Балки:
— Аллоҳ хоҳласа (ин шаа Аллоҳ), — дегин.




@AhmadxonKosoniy


Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.


@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

● Аллоҳ сизга
● Сўнмас иймон,
● Гўзал ахлоқ,
● Шукр этгувчи қалб,
● Зикр этувчи тил,
● Хайрли умр,
● Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин ИншаАллоҳ!🤲



@AhmadxonKosoniy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум!

🍀Хайрли тонг🍀

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».

@AhmadxonKosoniy

20 last posts shown.