#
Эслатма#
Шаъбон ойи - амаллар Аллоҳга кўтариладиган ой! Шаъбон ойи ўта улуғ ойлардан ҳисобланиб, унинг қадрига етишни хозирдан бошлашимиз керак.
Шаъбон - Рамазон остонаси. Рўза ойига киришдан аввалги покланиш ойи.
Имом Насоий Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у киши Жанобимиз алайҳиссаломга қарата:
-Ё Расулуллоҳ, Шаъбон ойи каби кўп рўза тутган ойингизни кўрмадим, бунинг сабаби нимада?, деб сўрадим.
Шунда у Зот алайҳиссалом:
-"Бу ой одамлар ғафлатда қолиб, унчалик эътибор бермайдиган, Ражаб ва Рамазон ўртасидаги қадрли ойдир!
Бу ойда амаллар Аллоҳ таолога кўтарилади. Амалларим кўтарилиб арз қилинаётганда, рўзадор ҳолатда бўлишни яхши кўраман", дедилар.
@AhmadxonKosoniy