#Буюк_имом #иқтибос
Буюк муҳаддис олим Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:
"Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзидирлар".
📚"Ал-Интиқо" китоби, 213-бет.
❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани "илмнинг мағзидирлар", дея мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи салафий тушунчадаги илмсиз кишилар ушбу буюк имомга таъна қилишдан уялсалар яхши бўлар эди.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz