ДУНЁ ҚАДРСИЗДИР!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга муаллим ўлароқ юбораётиб уни кузатиш учун у билан бирга чиқдилар. Муоз уловда эди, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса пиёда юриб, унга насиҳат қилдилар. Насиҳат тугагач, унга шундай дедилар:
“Эй Муоз, эҳтимол, бу йилдан сўнг мен билан учраша олмассан, эҳтимол, масжидим ва қабрим ёнидан ўтарсан!”.
Шунда Муоз розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди!
Мен ҳам ҳозир кўзда ёш билан ёзаяпман…
Қаранг, қандай оғир манзара!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жонлари покиза жасадларидан ажралаётганини тасаввур қилинг.
Энди у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам кафанга ўралиб ётибдилар…
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам учун Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужрасида қабр қазилди.
Чунки Пайғамбарлар вафот этган ерларига дафн қилинадилар!
У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни худди ўзлари васият қилганларидек, лаҳадга қўйишди ва устиларидан тупроқ тўкилди!
Фотима розияллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг устиларидан тупроқ ташлашганини ҳазм қила олмаганлар…!
Бу ҳужранинг бахтлилигига боқинг. Бутун оламларнинг поклиги ва раҳматига ўз бағрини очди. Қани эди қалбим ўша ҳужра бўлса эди!
Қани эди мен у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жасадларини ўраб турган кафан бўлсам эди. Қани энди мен у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам даъват машаққатидан роҳат олишлари учун у зотни ёпиб турган тупроқнинг бир зарраси бўлсам эди…!
Қани эди ҳужранинг эшиги бўлиб, абадий у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқлари олдида қоровул бўлиб турсам!
Азизларим! Агар бирор-бир азиз инсонингизни йўқотсангиз, ўзингизни Саййидингиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни йўқотганингиз билан овутинг!
У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламдан кўра биз учун азиз ва қадрлироқ киши йўқ!
Шуни билиб қўйинг, бу дунёнинг Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пойафзалларича ҳам қадри йўқдир!
Шундай бўлсада, барибир охирида қабрга кирдилар. Бу биз учун улкан ибрат ва мактабдир!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov