Shoqosim ---
Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
❗️Ходим ўқишда бўлганда, унга иш ҳақи тўланмайди
@Yurist_Xizmati 4874-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу ҳолатда сизга иш ҳақи тўланмайди.
✅ Фақат таътил пули берилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
☝️Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади.
Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.
Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
@Yurist_Xizmati 4874-савол:
Men 2-mutaxasislikka oqiyapman, menga o'qishga boʻlgan davrimda oylik to'lanmaydi deyaptilar, lekin boshqa kursdoshlarimizga oyliklari to'langan . Iltimos shunga aniqlik kiritishga yordam bering.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу ҳолатда сизга иш ҳақи тўланмайди.
✅ Фақат таътил пули берилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
➖ олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
☝️Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади.
Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.
Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
➖ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.❗️Агар сиз иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлсангиз қоиданинг мазмунига кўра ўқув таътили берилади лекин бунда иш ҳақингиз сақланмайди.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈