Ҳозирги кунда "Тушда кечган умрлар " асарини мутолаа қиляпман. "Ўткир Ҳошимов портрет ва пейзаж тасвирлари устаси" деган эди университетдаги устозимиз. Бу фикрга мана шу асарни ўқиб амин бўлдим.
"Дунёнинг ишлари" дан фарқли ўлароқ бу асарда воқеалардан — сюжетдан кўра пейзаж ва табиат манзаралари тасвирларига кўпроқ ўрин берилган.
Воқеалар бир-бирига боғланмаган, яхлит ҳолда эмас. Асарнинг бир бобини ўқиб содир бўлган воқеага бироз тушунгандек бўласиз, навбатдаги боб умуман бошқа воқеа ҳақида... Мен бундай усулни Чингиз Айтматов асарларида кўрганман.
Асар ҳақидаги дастлабки тушунчаларим — мана шундай. Ўқиб чиқайликчи балки фикримиз ўзгариб қолар. Тағин ким билсин...
(Ҳозир Рустамнинг армияга келган жойидаман...)
http://t.me/dovudkomilovich