Ассалому алайкум опам!Яхшимисиз, тинч-омонмисиз?
Соғиняпман сизни жуда ҳам,
Ҳали-ҳануз мен томонмисиз?
Сўзингизга кирмадим қаранг,
Ўз сўзига киргазди дунё.
Бардош қилдим барига аранг,
Сизсиз бошга келди минг ғавғо.
Жигаримсиз, жигаргўшамсиз,
Сиздан топдим онам юзини.
Ким улуғдир? Менинг ўшамсиз,
Тингланг бугун юрак сўзини.
Сиз туфайли улғайдим, ўсдим,
Сиз туфайли кўрдим дунёни.
Бу дунёда ягона дўстим,
Сиз туфайли топдим давони.
Жоним опам, жоним опам-а,
Нега мени яхши кўрасиз?
Берганингиз қилмайсиз танъа,
Чорлаган он зумда келасиз.
Сизда ташвиш, ғам-алам йўқми?
Биламанку қалбингиз зорин.
Кўклингизга жойлаб минг ўқни,
Ҳазон қилдим қалбнинг баҳорин.
Узр сўраб турибман мана,
Мен энг манфур, энг бадбахт одам.
Сўзсиз салом бераман яна:
Ассалому алайкум опам!
✍ Мумтозбегим
Тавсия👇👇👇
BEKAJON OSHXONASI
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@BAXTIMSAN