НE БЎЛСА ҲАМ, ЭРИНГИЗ АХИРМеҳр беринг, қилса ҳам жабр,
Баъзан жеркиб, сочса ҳам қаҳр,
Ширин сўзни айтмасдур на бир,
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
Балким қўлдан иш келмасдур,
Гоҳо топиб, гоҳо топмасдур,
Дил оғритиб, пулин бермасдур,
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
Майли қўйинг, улашинг меҳр,
Ёмон кўздан сақлайди аҳир,
Дил оғритса, бўлманг тош бағир
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
Ичиб келиб бўлса ҳам алкаш,
Рост гапирар, сизгадур дилкаш,
Ой-йилар ҳам ўтади ҳаш-паш,
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
Ширин сўзни аяманг юзлаб,
Ҳеч бўлмаса, кунда эрталаб
Жонга тегдинг,—деса ҳам эслаб,
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
Бир кун келиб, инсофга келар,
У ҳам бир кун бой бўлиб қолар,
Қадрингизни билиб ҳам олар,
Оллоҳимдан сўрангиз сабр,
Не бўлса ҳам, эрингиз ахир.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi