АЁЛ
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!!!
Бир жонига мингта юк олган,
Кулиб турар доим кўзлари.
Дунёларга қувончлар солган,
Фариштанинг сўзи - сўзлари.
Ер юзига тушаркан малак,
Азон аёл товушин тинглар.
О, бунчалар мартабанг юксак!
Дўстлар, бахтин осмон этинглар!
Гоҳ эркаклар етмас қадрингга,
Асл қадринг Аллоҳ билади.
Тоғлар таъзим этар сабрингга,
Дунё сен-ла нурга тўлади.
Битта гулга қалбинг шодланар,
Баъзан шуни кўрмаймиз раво.
Юрган йўлинг минг гуллар унар,
Бизни кечир, бўлсак бепарво.
Онамизсан, Жаннат калити,
Ёримизсан ширинсўз, нурли.
Опа, сингил - қалбимиз байти,
Қизимизсан, кулгинг сурурли.
Яратгандан сўраймиз бахтинг,
Сенга ажр ва Фирдавс бўлсин.
Маслагингда собитдир аҳдинг:
Гўзал аёл, умринг нур тўлсин.
✍Эркинжон Бўстоний
Табриклар гулшани:
👉@tilaklarim_tabriklarim
Сизнинг севимли каналингиз:
👉@Xonimlar_sahifasi
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!!!
Бир жонига мингта юк олган,
Кулиб турар доим кўзлари.
Дунёларга қувончлар солган,
Фариштанинг сўзи - сўзлари.
Ер юзига тушаркан малак,
Азон аёл товушин тинглар.
О, бунчалар мартабанг юксак!
Дўстлар, бахтин осмон этинглар!
Гоҳ эркаклар етмас қадрингга,
Асл қадринг Аллоҳ билади.
Тоғлар таъзим этар сабрингга,
Дунё сен-ла нурга тўлади.
Битта гулга қалбинг шодланар,
Баъзан шуни кўрмаймиз раво.
Юрган йўлинг минг гуллар унар,
Бизни кечир, бўлсак бепарво.
Онамизсан, Жаннат калити,
Ёримизсан ширинсўз, нурли.
Опа, сингил - қалбимиз байти,
Қизимизсан, кулгинг сурурли.
Яратгандан сўраймиз бахтинг,
Сенга ажр ва Фирдавс бўлсин.
Маслагингда собитдир аҳдинг:
Гўзал аёл, умринг нур тўлсин.
✍Эркинжон Бўстоний
Табриклар гулшани:
👉@tilaklarim_tabriklarim
Сизнинг севимли каналингиз:
👉@Xonimlar_sahifasi