Эслайман доимо шўх болалигим,
Ортиздан югуриб, елиб юрганим,
Гоҳида йиғлабу гоҳо кулганим,
Соғиндим опажон болалигимиз.
Мактабдан келишиз интиқ кутардим,
Боғдан гуллар териб, сизга тутардим,
Сизни жуда- жуда яхши кўрардим,
Соғиндим опажон болалигимиз.
Қувонсам, мен билан қувонган опам,
Йиғласам, мен сабаб кўзларида нам,
Доимо ёнимда суянчиқ далдам,
Соғиндим, опажон болалигимиз.
Юрак қумсар ҳамон ўша кунларни,
Соғиндим жуда ҳам ёшлик онларни,
Афсуз, қайтаролмам ортга йилларни,
Соғиндим опажон болалигимиз.
Ғам ташвиш нелигин сира билмасдик,
Ҳеч кимса қалбига озор бермасдик,
Югуриб, қувониб сира тинмасдик,
Соғиндим, беғубор болалигимиз.
Эндичи, улғайдик бўлдик биз она,
Аламлардан юрак бўлди ғамхона,
Сизга айтай қалбдан биргина нольа,
Чин дилдан соғиндим болалигимиз.
Табриклар гулшани:
👉@tilaklarim_tabriklarim
Сизнинг севимли каналингиз:
👉@Xonimlar_sahifasi