Ҳумайра...


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Қалбдан чиқгани албатта қалбга етиб боради)
Ёзганларим биринчи ўринда ўзимга эслатма! Шахсий фикрларим бор.
📌аёллар худуди
@callmehumayro_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Марьямни Закариё қандай қилиб 7 эшик орқали бир хонага яъни узлатга қулфлаган бўлса, хар бир ота, ака, ука хуллас эркак ўз аҳлини ана шундай қўрғон билан химоя қилиши ва бошқаларнинг қўрғонини бузиб ўтмаслиги керак. Ана шунда Марьям каби "Қалб иффатлари" кўпаяди)


Алхамдулиллах, Аллоҳим насиб қилди. Энди ёзаман)

Ойбегим менинг. Зарифа Саидносирова.

Агар бу китобни бир сўз билан тарифлаш керак бўлса, "Хотира китоби" деб этган бўлардим.

Китоб Ойбекнинг аёли томонидан ёзилган. Китоб Ойбекка аталган, лекин асар ўзбек аёли сиймосини чуқурроқ ёритиб берган. Ўқиган одам Туркистонга саёҳат қилади, ўша замонга тушиб халқнинг мехнаткашлигига, кўрган зулмларига гувоҳ бўлади.

Ойбекни "Болалик хотираларим" асаридан таниймиз. Зарифа опа кўпроқ қаноатли, сабрли ва мехнаткаш аёл қандай бўлишини кўрсатиб берганла.

Ойбек маълум сабабларга кўра 3 ой ишсиз қолиб уйда ўтириб қоладила, Зарифа опа хам ўша пайтда университетдан четлаштириладила. Ота она, 3 та фарзанд, қорин оч. Нима қилишади? Ойбек Зарифа опадан ейишга бирор нарса сўридила, Зарифа опа бир ховуч кепак, ёз ва шакар топадила. Қозонга солиб бир нарса пиширадила. Ойбек бир икки қошиқ еб бўлиб, қолганини ўзинг егин, қолса фарзандларимизга берасан эрталаб деб этадила. Зарифа опа қалбларидаги қаноат ила қоринларини тўйғазадила, зотан ўзлариям оч қолган эдила.

Мана ўзбек аёли. Кучли шахсият эгаси!


Телевизор, радио, телефон йуқ пайтга тушасиз. Севги хатларини ўқийсиз. Хар хатнинг бошида "Суюклигим, азизам, севгилим" каби ёқимли сўзлар билан бршланган)

Бир аёл эри учун яна нималар қилсин!? Зарифа опа Ойбекнинг хотирасини яъни архивини тикладила, уй музейи ташкил қилдила, ушбу китобни ёздила, 3та фарзанд дунёга келтириб гўзал тарбия қилдила, ундан ташқари Тошкентда хайкаллари хам қўйилди.

Бинту Шакур


Хаётда муваффақиятга эришиш учун 3 нарса керак: диққат, интизом ва харакат.


Диққатизни жамлолмасез қанча ўқиманг, ишламанг бефойда. Диққатни жамлаш учун Шайхимизани тавсиялари билан бўлишаман. Бирор илмни ўрганишдан аввал ёки иш бошлашдан аввал чуқур нафас олинг ва 33 марта Аллоҳ деб айтинг ва нафасни чиқаринг. Аллоҳим изни ила диққатиз жамланади.

Интизом хар қандай илм толиби учун мухим. Оз бўлсада давомий бўлган ишда натижа бўлади. Бунинг учун вақтни тартиблаш ва кунлик режаларга амал қилиш керак.

Харакат бўлмаса юқоридаги диққат хам, интизом хам бефойда.


Бинту Шакур


Бу китобни ўқиганим сари ўзига тортвотти🥹🤍

Ёзилиш услуби "Икки эшик ораси" га ўхшиди. Хар бир персонаж тилидан гапиради, воқеалар чуқурроқ ёритилади.

Тасвирланиши, образларнинг қалб холатини тушунтирилиши эса "Хар аёл Хожардир" га ўхшиди. Кўпроқ хиссиёт тилида гаплашилади. Машааллоҳ, ўзига жалб қиладиган китоб экан🥲


Фарзандимнинг хеч бир онини зое бўлишини хохламайман. Унинг хаёти туғилиши билан эмас, борлиги маълум бўлган соатдан бошланган.

"Қалб иффати"


Ҳомила Аллоҳнинг Хай исми ила юкланган илоҳий сир. Ҳомиладорлик қанчалик яширилса Худонинг сири яширилади, бола хам одобли бўлади.


Хозир қайси аёл хомиладорлигини яширвотти?! Бунинг акси бўвоттику! Хомиладорлигини ижтимоий тармоқлада "реклама" қилиш билан банд. Мана нега тўғри йулдан адашвомиз!

Аллоҳим холимизни ислоҳ қилсин)


Мўминнинг қалқони. Муфассал рўза китоби.

Шайхимизани хамма китоблари олтинга тенг. Рўза нима? Қачон фарз бўлди? Мақсад нима? Қалб холати қандай бўлиши керак? Қайси амал рўзани бузади? Кимлар рўза тутади, ким тутмайди? Таровех намози, қадр кечаси фазилатлари қандай?.......

Шуларга ўхшаш мухим саволларга тўлиқ ва далили билан жавоб топасиз.
Китоб сўнгида бугунги кун олимлари рўзанинг инсон организмига фойдалари устида олиб борган тадқиқотлари билан танишишингиз мумкин)

Муслималарим, Рамазонга оз қолди, рухан, жисмонан таййоргарлик қилишимиз керак. Бу китобни ўқиш орқали рўзанинг асл моҳиятини тушуниб етиш учун биринчи қўйилган қадам бўлади, иншааллаҳ)


Бинту Шакур


Бу китоб хам тугади 🥹

севимли китобимга айланди, хар бир сатрда олам олам маъно бор. Худди Робиятул Адабия қалби гапирвотганга ўхшиди.

Хаййуна, Абда ва Робия каби Аллоҳимга яқин аёллар хаёти қисқа қилиб бўлса хам тасвирланган. Басранинг энг хайирли аёли яъни Робиянинг машақаттга тўла ёшлиги, Басранинг энг хайирли эркаги Хасан Басрийнинг илтифоти, Хаййуна мехрибрнлиги беихтиёр кўз ёшларизга сазовор бўлади.

Китобнинг сўнгида қалбим титраб кетди, Робиянинг охирги марта Фажр сурасини ўқигани......

Робиятун Адабия балки бадиий тўқимадир, балки реал хаётда яшаган аёлдир. Бу фақат Аллоҳимга аён. Мухими ушбу 80 йиллик хаётдан ўрнак олишимиз керак.

Сиз бахтни моддиятда деб ўйласизми? Бугун нима кияман, нима ичаман деб халиям ташвишланасизми? Иймонингиз сустми? Энг сўнгги намоз қандай ўқилишини биласизми? Нафсни тарбиялашничи? Шахватингизни тийишни биласизми? Хаж ва Умра сафарларидан мурод нима?

Шу саволларга жавоб олиш учун ушбу китобни ўқиб чиқинг.


Бинту Шакур


Каналдан барча эркак ва шубхали никларни чиқариб юбордим. Агар қолиб кетган бўлсангиз Аллоҳдан хаё қилинг, энди бу ер аёллар худуди!


Қалб хар доим ўзгариб тургани учун хам "қалб" деб номланган. Нафс бу ўзгаришини билади, унга хужмга ўтиб уни заифлаштиради. Инсон ибодат билан доим қалбини уйғоқ тутишга уринади ва у ибодатни давом эттирса бу сафар нафс қалбга енгилади.

Нафсни тарбиялаш энг вахший хайвонни тарбиялашдан хам қийинроқ, чунки унинг амаллари ва орзулари тугамайди. Дунёнинн ўтган қисми орзу, қолган қисми хаёл бўлганига қарамай, нафс умр тугамайдигандек хар нарсани истайверади, хавас қилаверади.


Робиянинг зухдини, тақвосини таърифлашга сўз тополмаяпман 🥹.

Аллоҳим шунчалар хотиржам юрипманки, худди гуноҳ қилмагандек, Робиячи? Гунохлардан анча йироқда эди, нафсини енгиш учун нималар қилмадия? Хақиқий ошиқликка эришган, Басранинг энг хайирли аёли бўлса хам тинмай тавба қиларди. Манчи? Бизчи? 💔


Эй муслимам! Биламан ҳозир фитналар орасидасан. Нафсига қул айрим йигитлар сенга зинони таклиф қилади. Асло! Асло уларнинг фитнасига учма. У "Сени севаман",- деса умуман ишонма. Агар сени чиндан севса ўзингга гапиришга журъат қила олмайди. Сен билан эмас балки катталар билан ҳал қилади бу ишларни.
Агарда " Ниятим ҳолис, ҳалолим қиламан",- дея авраса ҳам ишонма. Балки ҳалоли қилар.(Валлоҳу аълам)
Лекин сени ва охиратини ўйлаб, сени ҳалоли қилмоқчи бўлган инсон зинони таклиф қилмайди. Чунки никоҳгача бўлган зинога ҳам охиратда жавоби бор.
Муслимам ҳозир илм ол, ўрган! Келажакда олим ва олималарнинг онаси бўл !


#Ўзимга_эслатма!
Абихатундан олинди.


Бир олима қиз бор эди.

Бу асар Туркия сиёсатида исломнинг ўрни, Ататурк, атеизм ва деизм хақида. Атеист оиласида туғилган Миа исломни қабул қилади,мадрасада ўқийди. Рўмол ўрагани учун кўп озорлар кўради.

Миа оиласи учун порлоқ юлдуз, иймон машаъли эди. Буни ота онаси, акаси, бувиси ва севгани Мусо кеч тушуниб етишади.

Асарда тоғутлар турли персонажлар орқали ёритилади. Масалан, Дениза ва Дурду образида иффатсизлик, номуссизлик ва вафосизлик кўрсатилса, назоратчи образида сотқинлик, Оиша образида вафо, садоқат, оқилалик, Билолнинг ташқи кўринишида эса Аллоҳимнинг ал-Мусаввир сифати гавдаланади.

Мианинг бир гапи эсимдан чиқмайди. "Динингизни(иймонингизни) асранг". Тафаккур қилинса ва амал қилинса камолот чўққисига эришса бўлади.

Китобни ўқиб мусулмон оилада туғилганимга ва юртимизда диний эркинлик(оз бўлсада) борлигига шукр қилдим. Хуллас, Китобни ўзингиз ўқинг ва Мианинг иродасига, ийонининг кучли эканлигига ўзингиз қойил қолинг)


Бинту Шакур


Режа хақида.

Хаётингизни тузилган режалар асосида давом эттирсангиз олдингизга қўйган мақсадингизга эришишингиз осонлашади, диққатингизни жамлашингиз тезлашади ва қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришсангиз бўлади.

Режалар тузиладиган муддатига кўра турлича бўлади: кунлик, хафталик ойлик,йиллик....

Тавсиялар:

1.Режаларни соатга бўлманг. Масалан соат 6 да уйғонаман, 7 да уни қиламан, 8 да буни қиламан деб соатларга ажратманг. Чунки кунларимиз бир хил ўтмайди. Агар шу занжирда битта узилиш бўлса, бошқа ишларга улгурмайсиз ва ички мотивация ўлади.

2.Кундалик хаётингизда одат қилган ишингизни ёзманг. Масалан, намоз ўқиш, хар куни 50+ бет китоб ўқиш...... Бу нарсалар кўзларингизни қўрқитади ва асосий ишларга келганингизда энергия қолмайди.

3.Жадвал бўйича ишларни бажарвотганизда аввал қийинлари ва кўп вақт оладиганларидан бошланг, осон ва тез битадиганларини сўнгига қолдиринг. Шунда вақтиз баракали бўлади.

4.Ёзилган режани иложи борича тез тез кўзингиз тушадиган жойга қўйинг. Шунда қилишингиз керак бўлган ишлар эсизда туради ва харакатлариз тезлашади.

5.Бажаришга кўзингиз етмайдиган ва нафсингиз кўтаролмайдиган ишларни ёзманг. Бу ўзингизга ишончизни йуқотади.

Аллоҳим кунимизга барака берсин, иншааллаҳ)

Бинту Шакур


Унутманг, Қурон бу бошланиши яъни илмга киришнинг биринчи поғонаси!


Қилган айбингизни виждонингиздан сўранг! Агар жавоб бермаса – ёки айбингиз йўқ, ёки виждонингиз.

Айман Ёғий




Жума намозидан сўнг ахлингизга гул ва китоб олишни унутманг!




Дунё матолари ичида уни топиш учун югуриб - елишга арзигулиги фақат солиҳа аёлдир.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.