ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН ҚИШКИ МУОЛАЖАЛАР
Юз парвариши, албатта, унинг турига қараб танланади. Ёзда юзингиз териси ёјли бўлган бўлса, совуқ тушиши билан у нормал тусга кириши мумкин. Қишки мавсумда юз териси қандайлигига қараб қуйидаги муолажаларни ўтказинг:
Қуруқ терига ҳафтада 2 маротаба озиқлантирувчи ва 1-2 марта витаминли ниқоблар суртиш лозим. Бундай ниқоблар таркиби буғдой, бодом, шафтоли ёјлари, лецитиндан иборат бўлиши керак. Қуруқ тери доимий равишда намлантириб турилади, шунинг учун ойда 1-2 марта озиқлантирувчи кремни намлантирувчи турига алмаштириб қўллаш керак.
Ёғли тери совуқда унчалик кўп азият чекмайди. Ҳатто, бу мавсумда бундай тери соҳибалари юзидан шикоят қилмай қўяди. Шунга қарамасдан уни ҳафтада 1 марта озиқлантирувчи, витаминли ниқоблар билан сийлаб, таркибида прополис, розмарин, бодринг экстракти, лаванда ва игнабаргдан бўлган целлофанли ниқобларни қўлланг. Шунингдек, спиртсиз лосьонлар ишлатинг.
Нормал терига ҳафтада бир-икки марта намлантирувчи воситалардан суртиш кифоя.
Юзда шамоллаш бошланганда эса таркибида қуйидаги компонентлар бор кремлардан ишлатинг:
Антиоксидантлар комплекси. Улар шамоллашни тўхтатиб, ташқи таъсирларни нейтраллаштиради.
Мойчечак экстракти юз терисини юмшатиб, унинг қайта тикланиши ва асоратларининг сўрилишига ёрдам беради.
Д-пантенол юз тери қопламасини яхшилайди, терини коллагенини тиклайди.
А ва Е витаминларига бой бўлган авокадо мойи эса нозиклашган юз терисини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
https://t.me/+DmYm4sVgB_ZhMTRi