Subject Nazar | Jamshid Muslimov dan repost
РОҲАТНИНГ ЗАҲМАТИ
(Биринчи қадам)
• ИСТАК ВА МЕҲНАТ ҲАҚИҚАТИ
Ҳар бир инсонда истак-хоҳиш мавжуд. Ҳатто энг тақводор инсонларда ҳам хоҳиш бор. Инсон муродига узоқ кутмай, осонлик билан эришишни истайди. Аллоҳ инсондаги бу хислатни қораламайди, уни йўқ қилишга, ўлдиришга буюрмайди. Аксинча, истаган нарсасини ўша заҳотиёқ қўлга киритиш ҳолатини буюк мукофотлардан қилиб кўрсатади, фақат бу ЖАННАТ да бўлади.
“У Адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”.
(Наҳл сураси, 31-оят).
Шу билан бирга қийинчиликни, оғир иш заҳматини ёқтирмаслик хислати ҳам инсоннинг табиатига хослиги маълум.
Аллоҳ машшақатни мақтамайди, балки машаққат Қиёматда гуноҳкорлар учун жазо турларидан бири эканлиги билан огоҳ этади:
“У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчидир. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир”.
(Ғошия сураси, 2- ва 3-оятлар)
Демак, истакларга эришиш илоҳий неъмат эканлигини, машаққат эса жазо-азоб эканлигини Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар бериб турибди.
• ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ
Ҳозирги ҳаётимизга эътибор берсак, истаклар машаққатсиз қондирилмасигига гувоҳ бўлиш мумкин. Меҳнатнинг натижаси ҳам кутилгандек бўлавермайди. Осонлик билан эришилган марралар эса ҳамиша ҳам оромбахш эмас. “Меҳнатнинг таги роҳат” мақоли барчани бирдек жамловчи қонун эмаслигига қул одамнинг ҳаёти бир мисолдир.
Хозир ҳам ушбу мақолани ёзар эканман, унинг сифатли чиқишини жуда ҳам истайман, шу билан бирга матнни теришда сўз танлаш, гап тузиш, хатоларни топиш, матннинг мантиқий занжирини сақлаш учун маълум даражада заҳмат чекмоқдаман.
Энг қизиғи, бу мақсадга эриша олиш ҳақида қатъий ишонч йўқ. Иш – кичикми ё каттами, унинг оқибати кўнгилдагидек бўлишига кафолатни бирон киши бера олмайди.
• ҚОИДАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚАДАМИ
Бу дунёнинг “ўйин қоидаси” шундай - ёқтирган нарсаларга эришиш учун ёқтирмаган нарсаларга рози бўлишга мажбурмиз, шунингдек, баъзи ёқтирмаган нарсаларга дучор бўлмаслик учун айрим ёқтирган нарсалардан воз кечишга ҳам маҳкуммиз. Шу билан бирга мақсадимизга эришиш ҳақида умид қила оламиз холос.
Мана шу оддий ҳақиқатларни борича англаш билиш дунёнинг ишларини етуклик ила қабул қилиш биринчи қадам ташлаган бўламиз. Ва умидки, бу қадам охиратнинг буюк неъматига сазовор бўлиш учун сабабликка яраб қолади.
Кейинги қадам ҳақида ёзиш меҳнати мендан, кутиш заҳмати эса сиздан эканлигини тушунган бўлсангиз, демак ҳозирги муродимга етибман.
(Давоми “Иккинчи қадам” мақоласида).
"Қалам" учун
Жамшид Муслимов
👉@jamuslimov