Кутилмаганда Жавоҳир аканинг қўнғироғи хаёлимни тўзғитиб юборди. Худди саҳродаги бўрон қум барханларини тўзғитгани сингари. Менда нима иши бўлиши мумкин, деб ўйладим. Балки эрим ҳақида нимадир айтар...
Йўқ, у ўзининг дардида экан, нега одамзод бунчалар худбин? Нега ҳамма ўзини ўйлайди? Имкон туғилиши билан ўз фойдасига ҳал қилишга интилишаркан-а?
Унинг “Менга турмушга чиқинг” деган гапидан титраб кетдим. Мен ҳали расман ажрашмаганман. Тўғри, бизни фарзандимиз йўқлиги, умр йўлдошимнинг касаллиги сабаб тез ажратишди. Лекин... бу гапни қайси мияси билан айтди, билмайман. Нафратланиб кетдим шу йигитдан! Уялмади ҳам. Бир вақтлар тоғасининг келини бўлганимни ўйлаб ҳам кўрмади.
Очиғи, охирги вақтларда эримни соғиняпман. Мен бир йиллик умрим давомида унга боғланиб улгургандим. Меҳр қўйгандим ҳатто. У мени ўлган севгилисига таққосласада, менинг ҳаётимда у биринчи эди. Ҳар куни унга сиҳат тилайман Худодан. Аммо биз ажрашиб бўлдик. Ҳаётим энди қандай кечади, билмайман.
Маликанинг илтимоси билан айлангани чиқдим. Ҳаёт давом этмоқда. Кўчада одам кўп. Янги йил яқинлашиб қолибди. Мен эса битта хонага қамалиб қолганман. Бугун кўчада айланарканман, қандайдир кўнглимда енгилликни туйгандек бўлдим.
Бир қарорга келдим. Эртага ё Гавҳардан, ё Нодира опадан Мустафо ётган касалхона манзилини сўрайман. Унинг ёнига боргим келаяпти...
***
Ноибахонинг капалаги учди. Жавоҳирнинг гапи аёлнинг ҳушини бошидан учирди.
- Сен бола ўйлаб гапиряпсанми? Кимга уйланишни истаётганингни билаяпсанми, ўзи?
- Ҳа, ойи, билаяпман. Мен уни анча аввал ёқтиргандим. Мустафога унаштирилганидан бехабар эдим. Ойи... илтимос, бошқа қиз изламанг. Мен Назирага уйланишни истайман!
- Йўқ, ҳеч қачон! Мен тирик эканман, бундай бўлмайди! У менинг укамга келин бўлган, укамга! Бегонага бўлганида ҳа хўп, дердим балки... Лекин бу вазиятда ҳеч қачон рози бўлмайман!
- Ойижон, ахир... менинг бахтим... – йигитнинг гапи оғзида қолди.
- Сен бола эсингни едингми? У жувон, турмуш қурган жувон, Сен бўз йигитсан! Калланг жойидами? Вой, тавба, бу ота-бола мени жинни қилади. Э, Худо, мен сенга нима ёзгандима, бундай синовлар берасан...
- Ойи, бўлмаса бу оламдан тоқ ўтаман!
- Ҳечда! Бекорларни айтибсан! Сени шу умидларда катта қилганмидим, - кўзига ёш олди она.
Жавоҳирнинг юраги сиқилди. Индамай ичкарига кириб кетди. “Нега онам мени тушунмайди?” дерди ўзига ўзи. Кутилмаганда телефони жиринглади. Экранда Назиранинг рақами ёниб турарди.
Гавҳарнинг бир одати бор эди. Нимагадир қизиқдими, астойдил ортидан тушар, охирига етказмагунча қўймасди. Аммалари уни “Сен қиз детектив бўлишинг керакда, адашиб иқтисодчи бўлиб қолгансан”, дейишарди. Бу рост.
Гавҳар Алия ҳақидаги баъзи маълумотларни қўлга киритиб бўлгандан сўнг бир олам ҳайратлар ичида қолганди. Бу аёл ким? Уни дадаси Салимбек билан нималар боғлайди? Жавобни ким беради? Ё дадаси, ё ўша аёл!
Қизнинг қўлида аёлнинг манзили турарди. Иккиланганча ўша макон томон отланди.
Кўп қаватли уйнинг подеъзди ёнида турган кексадан аёл ҳақида суриштирмоқчи бўлди.
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом!
- Амаки, шу подъездда Алия исмли аёл турарканлар, танийсизми?
- Алиями? – отахон савол назари билан Гавҳарга тикилди: -У бу ерда эмас!
- Нега? – ажабланди қиз. – Менга шу манзилни беришганди. Массаж қиларканларку, шунга...
- Ҳозир массаж қилмай қўйган. У бу ердан кўчиб кетди. Чақалоқли бўлгач, эри янги уй олиб, кўчириб кетибди.
- Турмушга чиқдими?
- Тўғриси аниқ билмайман. Кампиримнинг айтишича, кимгадир иккинчими, учинчими бўлган экан... Фарзандли бўлгач, эри катта ҳовли совға қилибди. Ўша ерга кўчиб кетди. Бу уйга укаси келиб туради.
Бу гаплар Гавҳарнинг ҳушини бошидан учираёзди. Ўша кимдир отаси бўлиб чиқса-я... унда нима бўлади?
- Янги ҳовлисини билмайсизми? – сўради қиз чолдан.
- Мен билмайман. Лекин кампиримга янги рақами ва манзилини ёзиб берганди.
✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz
Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi