👑 UZ LADY 👑


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


💑 O'zbek oilasi baxti... 👪

Hamkor kanal
👉 @Superkelinchak
👉 @uzbabyuzz
👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM
🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering
❤❤12.01.2017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌼АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌼 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌼 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгaнингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌼 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🌼 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🌼 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🌼 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

🤲 АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

😘 Х А Й Р Л И К У Н!

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг, азизлар!

Саҳар тонгдан дуо қилинг
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин
Чин юракдан ибодат қилинг
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин

Аллоҳ сизга бугунги тонг уйғонишни насиб айлабди  "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Дойимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин!

Хайрли дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙🌷Тунингиз осуда ўтсин

Хайрли тун қадрдоним...✨

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...🌿🌺🌿

Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олин азизларим...🌺✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!


Кутилмаганда Жавоҳир аканинг қўнғироғи хаёлимни тўзғитиб юборди. Худди саҳродаги бўрон қум барханларини тўзғитгани сингари. Менда нима иши бўлиши мумкин, деб ўйладим. Балки эрим ҳақида нимадир айтар...
Йўқ, у ўзининг дардида экан, нега одамзод бунчалар худбин? Нега ҳамма ўзини ўйлайди? Имкон туғилиши билан ўз фойдасига ҳал қилишга интилишаркан-а?

Унинг “Менга турмушга чиқинг” деган гапидан титраб кетдим. Мен ҳали расман ажрашмаганман. Тўғри, бизни фарзандимиз йўқлиги, умр йўлдошимнинг касаллиги сабаб тез ажратишди. Лекин... бу гапни қайси мияси билан айтди, билмайман. Нафратланиб кетдим шу йигитдан! Уялмади ҳам. Бир вақтлар тоғасининг келини бўлганимни ўйлаб ҳам кўрмади.

Очиғи, охирги вақтларда эримни соғиняпман. Мен бир йиллик умрим давомида унга боғланиб улгургандим. Меҳр қўйгандим ҳатто. У мени ўлган севгилисига таққосласада, менинг ҳаётимда у биринчи эди. Ҳар куни унга сиҳат тилайман Худодан. Аммо биз ажрашиб бўлдик. Ҳаётим энди қандай кечади, билмайман.

Маликанинг илтимоси билан айлангани чиқдим. Ҳаёт давом этмоқда. Кўчада одам кўп. Янги йил яқинлашиб қолибди. Мен эса битта хонага қамалиб қолганман. Бугун кўчада айланарканман, қандайдир кўнглимда енгилликни туйгандек бўлдим.

Бир қарорга келдим. Эртага ё Гавҳардан, ё Нодира опадан Мустафо ётган касалхона манзилини сўрайман. Унинг ёнига боргим келаяпти...

***

Ноибахонинг капалаги учди. Жавоҳирнинг гапи аёлнинг ҳушини бошидан учирди.
- Сен бола ўйлаб гапиряпсанми? Кимга уйланишни истаётганингни билаяпсанми, ўзи?
- Ҳа, ойи, билаяпман. Мен уни анча аввал ёқтиргандим. Мустафога унаштирилганидан бехабар эдим. Ойи... илтимос, бошқа қиз изламанг. Мен Назирага уйланишни истайман!
- Йўқ, ҳеч қачон! Мен тирик эканман, бундай бўлмайди! У менинг укамга келин бўлган, укамга! Бегонага бўлганида ҳа хўп, дердим балки... Лекин бу вазиятда ҳеч қачон рози бўлмайман!
- Ойижон, ахир... менинг бахтим... – йигитнинг гапи оғзида қолди.
- Сен бола эсингни едингми? У жувон, турмуш қурган жувон, Сен бўз йигитсан! Калланг жойидами? Вой, тавба, бу ота-бола мени жинни қилади. Э, Худо, мен сенга нима ёзгандима, бундай синовлар берасан...
- Ойи, бўлмаса бу оламдан тоқ ўтаман!
- Ҳечда! Бекорларни айтибсан! Сени шу умидларда катта қилганмидим, - кўзига ёш олди она.

Жавоҳирнинг юраги сиқилди. Индамай ичкарига кириб кетди. “Нега онам мени тушунмайди?” дерди ўзига ўзи. Кутилмаганда телефони жиринглади. Экранда Назиранинг рақами ёниб турарди.

Гавҳарнинг бир одати бор эди. Нимагадир қизиқдими, астойдил ортидан тушар, охирига етказмагунча қўймасди. Аммалари уни “Сен қиз детектив бўлишинг керакда, адашиб иқтисодчи бўлиб қолгансан”, дейишарди. Бу рост.
Гавҳар Алия ҳақидаги баъзи маълумотларни қўлга киритиб бўлгандан сўнг бир олам ҳайратлар ичида қолганди. Бу аёл ким? Уни дадаси Салимбек билан нималар боғлайди? Жавобни ким беради? Ё дадаси, ё ўша аёл!
Қизнинг қўлида аёлнинг манзили турарди. Иккиланганча ўша макон томон отланди.
Кўп қаватли уйнинг подеъзди ёнида турган кексадан аёл ҳақида суриштирмоқчи бўлди.
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом!
- Амаки, шу подъездда Алия исмли аёл турарканлар, танийсизми?
- Алиями? – отахон савол назари билан Гавҳарга тикилди: -У бу ерда эмас!
- Нега? – ажабланди қиз. – Менга шу манзилни беришганди. Массаж қиларканларку, шунга...
- Ҳозир массаж қилмай қўйган. У бу ердан кўчиб кетди. Чақалоқли бўлгач, эри янги уй олиб, кўчириб кетибди.
- Турмушга чиқдими?
- Тўғриси аниқ билмайман. Кампиримнинг айтишича, кимгадир иккинчими, учинчими бўлган экан... Фарзандли бўлгач, эри катта ҳовли совға қилибди. Ўша ерга кўчиб кетди. Бу уйга укаси келиб туради.
Бу гаплар Гавҳарнинг ҳушини бошидан учираёзди. Ўша кимдир отаси бўлиб чиқса-я... унда нима бўлади?
- Янги ҳовлисини билмайсизми? – сўради қиз чолдан.
- Мен билмайман. Лекин кампиримга янги рақами ва манзилини ёзиб берганди.


✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Гавҳар отасиниг офисида, унинг креслосида ўтирганча барча маблағларни кўздан кечираркан, номаълум рақамга юборилган миллион-миллон пуллар уни шубҳалантирди. Бу ҳисоб-китоб кимга тегишлигини билиш учун бухгалтерга қўнғироқ қилди. У банк билан боғланишини айтди. Гавҳарнинг ўзи шу соҳада ўқигани учун молиявий масалаларни яхши тушунарди. Отасининг фирма ҳисоб рақами қўйилган банкда Гавҳарнинг курсдоши ҳам ишларди. Дарров унга қўнғироқ қилди. Курсдошининг жавоби қизни янада ҳайратга солди:
- Пластик карта Халикова Алиянинг номига очилган. Олти-етти ойдан буён бу картага доимий бир хил миқдорда пул ўтказилади.
- Раҳмат. – деди Гавҳар курсдошига миннатдорлик билан. Лекин унинг хаёлларини турфа хид ўйлар қамраб олганди. – Алия ким?
Назира уйга қайтиб келганидан буён ўз хонасидан чиқмасди. У ҳеч ким билан гаплашишни истамас, ёнига ҳол сўраб кирган одамга ҳам рўйхушлик бермасди.

Марҳабо отин икки-уч бора невара қизнинг ёнига кириб суҳбатлашмоқчи бўлди. Аммо суҳбат қовушмади. Назира бувисининг ҳурмати ётган жойидан туриб ўтирди. Нигоҳини пастга қадаганча, отинойининг насиҳатларини, ҳадисларини тинглаган бўларди. Лекин бирор реакция билдирмасди.

Унга қараган сари отинойининг юраги сиқиларди. “Шундоқ қизима... бир ярим йилда сўлиб қолган гулдек бўлди-қолди. Ўша тушимнинг хосияти шумиди?” ўзича ўйланди аёл. Бироқ қизни ортиқча суҳбатга чорлай олмади. Нима қилишни билмай, ўртанча ўғлининг қизи Маликани чақирди. Бўш баёв деб ўйлаган невараси Жавоҳир билан учрашувни рад этканидан буён буви у билан гаплашмай қўйганди. Саломига ҳам қуруққина алик олар, ҳол аҳвол сўрамасди. Бу гал уни ўзи чақирди.

Рўпарасида кўзлари чақнаб боқаётган Маликага Назирани таққослади. Бир вақтлар Назирасиям шунақа эдия... энди эса ҳаётдан совуган кимсага айланди.

- Малика, Назира опанг билан айланиб кел. Уни бирор кўнгилочар жойларга олиб бор... – деди буви неварасига. – Опанг сал ўзига келсин!

- Хўп, ҳожиойи... – деди Малика қувноқ оҳангда. Югургилаб, Назиранинг хонасига кириб борди.

Пардалар туширилган, ёстиқни қучоқлаган кўйи ётган Назирага эшикнинг очилиши ёқмади.
- Мени ўз ҳолимга қўйинглар, - деди синиқ овозда. Маликанинг унга раҳми келди.
- Опаа... бу менку... – деди Малика шўх оҳангда. Назира бошини кўтарди.
- Мали...
- Ҳа, опа... туринг... кийининг айланиб келамиз. Вой-вў, ҳамма ёқни қоп-қоронғу қилиб юборибсизку...
- Очма пардаларни... болам қоп қоронғу қабрда ётибди... Мен ёруғда ўйнаб куламанми? – йиғлаб юборди Назира.
Малика дарров опасини қучоқлаб олди. Сочларини силади. Бироз вақт бағрига босиб турди. Назира ўксиб ўксиб йиғларди.
- Мали, қанақа ширин қизим бориди, кўргандинга... қанақа асал эди... Йўқ, энди у, кетди... Осмонга фаришта бўлиб учиб кетди. Мен шунчалар бахтсизманки... Қанийди қизимнинг орқасидан кетсам... Ҳаммасидан қочиб кетолсам, қанийди...
- Бўлди, опажоним ўзимни... сизни жаннат фариштангиз у қизалоқ. Жаннат эшикларида сизни кутиб олади, худо хоҳласа...
- Эҳ, Малика... манави ерим қанчалар ёнаётганини билсанг эди, - Назира кўксини кўрсатди. – Ҳеч ким кўрмайди бу ердаги оловни ўзимдан бошқа... Биласанми, сен тўғри қилдинг! Ҳожиойимга эътироз билдира олдинг. Мен эса... ҳаммасига кўндим. Рози бўлдим, лекин эвазига ҳеч нарсасиз қолдим, Малижон...
- Йиғланг, опажон, йиғланг... кўнглингизни бўшатиб олинг...

Малика Назирага нима деб тасалли беришни билмасди. Билгани опасининг қалбида бир олам аламнинг олови ёқилгани эди. Бу олов аёлнинг ўзини ҳам ёқиб кулга айлантирмаса бўлгани...

Назира йиғлаб-йиғлаб, жим бўлди.
- Назира опа, илтимос... туринг, бирпас анҳор бўйини айланиб келамиз.
- Ҳафа бўлма, синглим... ҳеч қаёққа чиққим келмаяпти.
- Опа, йўқ деманг... илтимос. Бир марта... худди аввалги вақтлардагидек... илтимос...
Назира амакиваччасининг илтимосига йўқ деёлмади.
- Майли, - деганча кийинишга тутинди.
НАЗИРА

Худди қудуқ тубига тушиб кетган одамдекман. Қандай чиқишни билмайман. На деворда тутқич бор, на нарвон... ҳаттоки, арқони ҳам йўқ. Чорасизман. Умидсизман. Худди ўзимни шу чуқурга банди этилгандек ҳис қилаяпман. Тепага қарагандагина мовий осмон кўзга ташланади. Лекин у сароб бўлса-чи...


- Ассалому алайкум, Жавоҳир ака... – деди ерга кўзларини қадаб.
- Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз, Назира? – сўрадим юзига тикилиб.
- Шукр, бир нави... – бир вақтлар кулиб юрувчи Назирадан асар ҳам қолмагандек. Унинг ўрнига бошқа қизни келтириб қўйишгандек гўё.
- Ҳаётингиздаги воқеалардан чуқур қайғудаман... – нима дейишни билмай айтган гапим шу бўлди.
- Нега учрашайлик дедингиз? Гапингизни тезроқ айта қолинг, кетишим керак...
- Мен... мен... ажрашаётганингизни эшитдим.
У менга ялт этиб қаради. Кўзларида тушунарсизлик. “Нега чақирдинг ўзи?” дегандек иддао...
- Буни нима аҳамияти бор.
- Бор... чунки... мен... сизга уйланмоқчиман! – шу жумлаларни айтгунча терлаб кетдим. Назира кўзларини катта очиб қаради. Юзига икки томчи ёш думалаб тушди.
- Устимдан кулаяпсизми? – деди алам билан лаблари титраб.
- Йўқ... нега энди? Мен... сизга ўша университетда кўрганимдан буён ошиқ бўлганман. Лекин орада Мустафога унаштирилганингиз маълум бўлиб, мен ортга чекиндим. Кейин эса... яна тақдир менга имкон берди. – кетиб қолмасин, деб шошиб гапирдим.
Назира ўрнидан турди. Кетишга чоғланди. Қўлидан тутдим. Титраб кетди. қўлини тортиб олди.
- Яхши қолинг... – деганча тез-тез юриб чиқиб кетди. Ортидан югуриб чиқдим.
- Назира... тўхтанг...
У кўз ёшларин артиб кетаркан, овози борича бақирди:
- Мени тинч қўй! Кўзимга кўринма! Ўз дардим ўзимга етади!

У кетиб борарди. Мен эса ортидан қараб турардим. Лекин қалбим тубидаги умид “озроқ вақт бер қизга” дегандек бўларди.
Баъзан осмонни қуюқ булутлар чулғаб олади. Улар на ёмғир ёғдиради, на ўтиб кетади. Замин узра тўп-тўпт бўлиб тураверади. Бу тахлит ҳаво инсон юрагини сиқади. Диққинафас бўлади киши. Худдики осмондан босим тушиб тургандек, лоҳас қилади.

Салимбек хонадонида ҳам айнан шундай об-ҳаво ҳукмрон бўлиб қолганди. Ҳеч ким бир-бирови билан суҳбатлашмас, ҳар ким ўз хонасига қамалиб олган, юракни сиққувчи ҳолат...

Салимбек ўғлининг тушкун аҳволга тушиб, касалхонага ётишгача борганидан қаттиқ изтироб чекди. Юраги касал эмасми, дарҳол ўзининг борлигини билдириб қўйди. Назиранинг кетиши юракка икки баробар юк туширди ва гунгурсдек эркак қулади. Инсултьт ташхиси қўйилди унга. Манаман деб давраларни тўлдириб юрган Салимбекнинг чап томони ишламай қолди. Ётоққа михланди-қолди.

- Муолажалар вақтида қилинса, юрак сиқадиган вазият бўлмаса, худо хоҳласа оёққа туриб кетадилар, - деди доимий шифокори.
- Демак, умид бор-а... – умидланиб сўради Гавҳар. Шифокор тасдиқ ишорасини қилди.

Гўзалойнинг кўзлари йиғидан шишиб кетганди. Бу не кўргуликки, бир пайтнинг ўзида неварасидан айрилди. Аввал ўғли, кейин эрида хасталик аниқланди. “Бизга кўз тегдими?” деб ўйлай бошлади. Гўзалой қуда томонни тўғри тушунди. Аввал бошданоқ ўғли ҳам норози бўлганди бу оилага. Лекин қаршиликларга қарамай тўй ўтганди. Фарзанд туғилиши уларни бахтли қилади, деб ўйлашганди. Бироқ тақдир уларни бу неъматдан мосуво қилди. Энг ёмони, Мустафонинг тушкун аҳволга тушиб қолиши натижасида касалхонага ётишга мажбур бўлгани онанинг юрагини адои тамом қилганди.

Гўзалойнинг оиласи чиққан кема ҳаёт денгизида тинимсиз довулларга , бўронларга дуч келмоқда,гўё. Уларнинг кемаси тинимсиз чайқалмоқда бу тўфонларда... Тўлқинлар қачон бу кемани сокин қирғоққа элтишини Парвардигордан бошқаси билмасди.

Бўлаётган барча ҳодисалар эрига қаттиқ таъсир қилмай қўймади. Мана энди у қўшалоқ аёлларига тикилиб, ғўлдираб нималарнидир тушунтира олади, холос. Гўзалойнинг эрига раҳми келади. Бир вақтлар унинг юрагига ўт солган эркак кўз ўнгида сўниб бормоқда. Лекин шифокорнинг “Яхшилаб парвариш қилсангиз, албатта оёққа турадилар”, деган гапи Гўзалнинг қалбида милтиллаган умид шамини ёқиб қўйди.

Хонадон эгаларининг барча ишлари Гавҳарнинг назоратига ўтди. Қиз бола боши билан дадасининг барча дўконларидан ўзи хабар олар, ҳаммасига улгуришга ҳаракат қиларди. Бу дўконлар тўхтаб қолишига йўл қўёлмасди қиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❤️АССАЛОМ АЛАЙКУМ
Бугун 1-ФЕВРАЛЬ ҚИШ ФАСЛИНИ СЎНГИ ОЙИ
❤️ШАНБА ТОНГИ
❤️ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

❤️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❤️Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
❤️Танангизни саломатлик,
❤️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❤️Бахт,омад, муваффақият,
❤️меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тунингиз осуда ўтсин!

🌙Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!🌙✨

Хайрли тун ✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


#OVCHI


#No_56
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
2-фасл

-У жуда ҳам заиф!
Дилгиза Фаррухни елкасига эркаклардек уриб кулиб қўйди.
-У сенга ким Фаррух!
-Бошлиғим дедимку!
Дилгиза ишонқирамай хохолаб кулди.
-Сен ҳеч қачон аёллар қўл остида ишламасдингку?
Фаррух энса қотириб чўнтагига қўлини солди.
-шунчаки унга ёрдам бергим келябди!
-тушундим!-деди Дилгиза сирли жилмайиб.Фаррух асабийлашди.
-Бунча ҳаёли бузуқ қизсана? Нималарни ўйлаябсана?
-бўпти ўргатаман унга! Ёнига ҳеч қандай эркак яқинлаша олмайдиган бўлади!
Фаррух миннатдор боқди.
-ҳақиқий мужик қизсан биласанми?
-мақтовни ҳам ўлдирдинг? Қиз болага ҳам мужик дейдими?
Фаррух самимий жилмайди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Машқлар жуда қийин экан,тер босиб кетди.
-Шунчаки тепишними ёки қулатишни ўрганиб қўя қолсамчи?-дедим ҳансираб.Дилгиза совуқ қаради.
-Чиниқиш бу энг муҳими! Сени рақибинг эркак киши бўлади! Қани мени қулатчи?
Обдон ҳаракат қилиб кучим етмади у эса мени қоғозни учиргандек учириб юборди.
-Бунча нозиксана?-деди Дилгиза кулиб.Менда алами борми нима бу қизни? Жуда оғриди елкаларим.Оҳиста ўрнимдан турдим.
-Кўрдингми чиниқишинг керак!


#OVCHI


#No_55
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
2-фасл


Фаррух ҳам жиддий боқди.
-Унда йиғилишдан кейин сизни бир жойга олиб бораман!
Телефоним жиринглай бошлади.Сафира ёзувини кўриб Фаррухга қаратдим.У кўтаринг дея ишора қилгач кўтариб овозини баландлатдим.
-Наргиз бугун ишга келибсан? Мен билан кўришмай ҳам қўйдинг!
Энса қотирдим.
-Узр вақтим тиғиз бўлябди биласанку фирма мени бошқарувимга ўтди!
-Бугун мен билан овқатланишга чиқ!
Ручкани асабий ўйнадим.
-Бугун ишим бор эди!
-Яна шундай қилябсан?
-Эртага албатта чиқаман хўпми?
Сафира норози бўлсада хўп деди.Телефонни ўчириб чорасиз ортга суяндим..
-Булар менга зулукдек ёпишиб олган!
-Уларни ҳақиқатни тан олиши учун вазият яратишимиз керак!
-Яъни?
Фаррух бармоқларини бир-бирига чалкаштириб бир нуқтага боқаркан
-Уларни бир-бирига душман қилиб қўйсакчи?-деди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Шербек фирма қоровули бўлиб ишга киргани учун вақт топиб тилла дўконига югурди.Тиллаларни нархини кўриб эси чиқиб кетай деди.
-Бунча қиммата? Кошки хотинлар шунга арзиса?
Энг ингичкасини кўрди.
-Пул йиғсам шунисини олиб Наргизга турмуш қуришни таклиф қиламан! Кейин эса пул топишдан ғам чекмасам ҳам бўлади..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Йиғилишга Наргиза Фаррух айтган фикрларни ўртага ташлади.
-Яхшикуя аммо маҳсулот сифациз чиқса зарарни ким тўлайди?-деди тоға Наргизага хушламай боқиб.Наргиза бир муддат ўйчан туриб сўнг дадил боқди.
-Ҳаммаси яхши бўлади! Аёл сифатида шу аниқ айта оламанки бу рўзғор учун жуда керакли маҳсулот!
Фаррух ишонч билан жилмайиб қўйди.Чунки қиз ҳаммани бу қарорга чиройли кўндира олганди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-У қаерда жойлашган?
Фаррух рулни чапга бурди.
-Бир жуда ҳам эркакшода синфдошим бор,исми Дилгиза шу билан таништираман сизни! Бир марта жаҳон чемпиони ҳам бўлган.
Фаррухни тўлқинланиб гапиришидан уларни оралари яқин бўлса керак деб ўйлаб қолдим.
-Кимларни кўрябман?
Дилгиза деган қиз шу бўлса керак.Спорт кийимида бизни қаршилади.
-Дилгиза яхшимисан? Сенга шогирд олиб келдим!-деди Фаррух жилмайиб.Дилгиза менга бошдан оёқ қаради.
-Сизга спорт нега керак?
Жилмайиб тушунтиришга урундим
-Ёмонларни адабини бергани!
-Дилгиза буёққа қараб юбора оласанми?
Фаррух уни ташқарига бошлаб кетди.Мен уларга ҳалақит бергим келмай спорт залдаги қизларни машқини томоша қила бошладим.Нега ҳеч спортга қизиқмаган эканман..агар ўзимни ҳимоя қилишни ўрганганимда Шербекдан калтак еб қўрқиб юрмасмидим!


#OVCHI


#No_54
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
2-фасл


Машина тўхтаб ойнаси пастга тушди.
-Кеч қолганим учун узр!
Юзига қараб ҳайрон бўлдим.
-Ассалому алейкум юзингиз...
Фаррух нигоҳини олиб қочди.
-Эркакчилик!
-Тушунарли!-шундай деб машинага чиқдим.
-Бугун йиғилиш қилинади фирмадагиларга сизни эълон қилишади!
-бироз қўрқаябман!-дедим ҳавотир олиб.
-Қўрқманг фирма эгаси сизсиз лекин Шербекни ишдан бўшатиш керак!
Кўзим уни қўлига тушди.
-Қаттиқ урушибсиза?
-Мени ҳам қайсар укам бор,тарихи узун!
-Тушунарли!
Шу билан суҳбатимизга якун ясалди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Йиғилиш ҳужжатлари билан танишиш учун директор хонасида ўтирарканман Шербек кириб келди.
-Бу ерда нима қилябсиз?
У менга шубхали қаради.
-Чиндан ҳеч нарсани эслай олмайсанми?
Жилмайдим.
-Эрга текканимни айтиб беришди!
-Ўзимни ҳаётим..қаттиқ севганинг учун фақат мени эслаб қолгансан!
Юзим буришиб кетди,тезда ўзимни қўлга олдим.
-Бундай гапларни айтманг эримни ишхонасику!
-Нима қилибди? Эрингни севмасдингку?
У столим яқинига келиб олгани учун ёқимсиз юзига боқдим.
-Шундайми?
Хонага Фаррух кирди.
-Шербек сени чақиришаяпти!
Шербек истамайгина чиқиб кетди.Чуқур нафас олдим.
-Раҳмат! Очиғи уни ўлдириб қўйгим келябди..
Фаррух мени столим ёнидаги стулга ўтирди.
-Режангиз қандай?
-менга уни калтаклашни ўргатинг!
У кулди-Нима?
Жиддий боқдим
-Ўлгунича ургим келябди! Аввал у мени калтакларди..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💃 90% моделларнинг озғинлик сири айнан мана шу ретцептда.

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️ ШАЪБОН ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН
💐

Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!

Илоҳим хеч кимса бемор бўлмасин.⭐️

Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ 💜
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
31-ЯНВАРЬ ЖУМА ТОНГИ ҳайрли БЎЛСИН.

🌸 Қалбингиз иймонга
🌸 Уйингиз қувончга
🌸 Юзингиз нурга
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


ХАЙРЛИ ТУН!!!

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!




Марҳабо отиннинг хаёллари Назирага кетди. ҳеч қанадй эътироз билдирмаганди шўрлик қиз. “Севгани боракан”, деб келиб ҳам, яна қайта учрашувга чиқишини илтимос қилганимда, раъйимни қайтармаган эди. “Майли, сизга ёқса... “ деб турмушга ҳам чиқди.

Кутилмаганда қўнғироқ жиринглади. Ноибахоннинг рақами. “Сўраса, нима дейман?” ўйланди аёл. Иккиланиб қўнғироққа жавоб берди.
- Лаббай... – нариги томондан айтилган хабар бувиниг ҳушини бошидан учирди. Эндигина қувонгани, Назирасиниг бахтини тўкис қилган чақалоқ... оламдан ўтганди.

Бу воқаега ҳам бир ой бўлди. Бир неча маротаба бориб, неварасини овутиб келди. Ўзини қўлга олишини қайта-қайта тайинлади. Бироқ боладан айрилиш осонми? Майли эндигина икки ой яшаган бўлса ҳам...

Эшик очилиб, Мирафзал кириб келди.
- Ойи, мумкинми?
- Кел, болам... – Марҳабо отин ўғлига ёнидан жой кўрсатди. Ўғли бир муддат жим турдида, онасига қараб гап бошлади:
- Гулбаҳор Назирани қайтариб олиб келайлик, деяпти. Кўп гапларни айтиб берди.
Отинбувининг юраги бир қалқиб тушди.
- Нима гапларни?
- Куёвни руҳий клиникага ётқизишганидан хабарингиз борми?
- Нима? Қачон? Қанақа клиника?
- Ойи... хуллас, биз эр-хотин Назирани ажраштиришга қарор қилдик. У ҳали ёш... бахтли яшашга ҳаққи бор...
- У шундоғам бахтли, ўғлим... Бу мусибат куёвга оғир таъсир қилган...
- Ойи... сиз куёвнинг бошқа севгилиси бўлганини нега менга айтамагансиз? куёв Назира билан совуқ муомалада бўлишини билармидингиз? Ҳар гал қизимнниг кўзларида ҳазинликни кўриб ҳайрон бўлардим. Сабаби... Биз қарор қилдик. Эртага Назирани олиб келамиз.
- Лекин болам... – онанинг гапи оғзида қолди. Мирафзал ўрнидан турди.
- Узр, ойи... бу гал гапингизни эшитолмайман! Менинг ҳам қизим битта!
Ўғли чиқиб кетди. Эшик ёпилди. Бувиниг кўзларидан оқаётган томчилар юзини юварди. Хаёлига бир вақтлар бувиси айтган гап келди: “ Одам Ато билан Момо Ҳаввонинг ота-онаси бўлмаган. Лекин болалари кўп бўлган. Шунинг учун аксарият одам боласи доим ота-онасидан кўра боласини афзал билади”.

- Шошиб қарор чиқарма, ўғлим! – пичирлади ҳожиойининг лаблари.
Биринчи муҳаббат инсон қалбида худди ўчмас оловдек туради. Ҳар гал унга кўзинг тушганда ана шу олов бир аланга олиб, ўзини эслатиб қўяди, гўё. Шунинг учун ҳам илк кўнгил берганингизни ширин хотира билан ёдга оласиз. У сиздан воз кечган бўлса ҳам, рад этган бўлса ҳам, ҳатто севгингиздан бехабар кетган эса ҳам... у ҳақида эшитганда, туйғулар бир рақсга тушиб олади.
Жавоҳир Назиранинг уйига қайтганидан хабар топгач, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ноибахон Марҳабо отиннинг рад жавобидан ранжиб қолди. “Шундай ўғлимга бермади-я”, деб юрган вақтида, укасининг келинини ажратамиз, деб олиб кетишди. Ноибахон ҳайратга тушди. Тўғри, жиянидаги ўзгаришлар сабаб, уни касалхонага ётқизишга тўғри келди. Мустафо қабристонга кетиб қолаверди... Ноилож Салимбек ўғлини касалхонага ётқизишига тўғри келди. Мана энди келин ҳам...
Жавоҳир онасининг қиз излашларидан зада бўлиб қолганди. Назиранинг уйга қайтиши, Мустафодан ажрашиши негадир йигит қалбида умид ёқди. Онасига айтишга оғиз жуфтлади. Бироқ аввал қиздан билишни истади. Шу истакда унга қўнғироқ қилди.
ЖАВОҲИР
Назира... сени юрагимнинг туб-тубига кўмиб ташлагандим. Барча туйғуларимни ёқиб юбориб, унинг кули остига сенинг севгингни кўмгандим. Бироқ... севги ўз кучини кўрсатди. Назиранинг уйга қайтиши, ажрашиши қалбимни яна ларзага солди. Унга дил изҳори қилишни ўйладим. Яна кимдир илиб кетмасдан, унга бўлган ҳисларимни тан олгим келди.
Қўнғироқ қилдим. “Учрашайлик”, деб илтимос қилдим. Аввалига рози бўлмади. Лекин қайта-қайта сўрайверганимдан сўнг...
Сокин қаҳвахонада учрашдик. Уни кутиб ўтирарканман, юрагим қинидан чиқиб кетгудек гупиллаб урарди. Мен бу кунни ҳеч қачон келмайди, деб ўйлагандим. Аммо банданинг эмас, Яратганнинг ёзмиши бўларкан...
У келди. Қора либосда. Бошида шарф. Озибди. Кўзлари маҳзун. Юзлари сўлғин. Ҳаётидаги бўлаётган воқеалар уни ўзгартиргани кўриниб турибди.


.

📚ҚАДАР 6 - кисм

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

Қишнинг ташрифи совуқ иқлим билан келади. Ҳаво совуйди. Юзга аёзнинг заҳри санчилади. Баъзида кўриниш бериб қўядиган қуёш нурининг илиқ зарралари ёқимли туйилагни билан, барибир иссиқ тафтни бермайди.
Орадан ўтган фурсатлар Назира ва Мустафони яна бир-биридан узоқлаштириб юборди. Энди илиётган муносабатлар фаслга монанд совуди қолди.
Салимбек хонадонида тушунарсиз кайфият ҳукм сура бошлаганди. Ҳеч ким бир-бири билан суҳбатлашмас, ҳар ким ўз хаёлларига ғарқ бўлиб яшай бошлаган. Бу оилага келган мусибат барчани ҳардамхаёл қилиб қўйганди.

НАЗИРА
Она бўлиш шунчалар азоблими? Тўққиз ой бағрингда кўтарасан, ўзингча уни тасаввур қиласан, ширин орзулардан иморатлар қурасан... дунёга келганида қувончдан осмонга сакрагинг келади. Шу миттигина одамчани ўзинг дунёга келтирганингга ҳайрон қоласан. Уни деб соатлаб чеккан оғриқларинг ҳам дарровгина ёддан чиқади. Оҳ, қандай мўъжиза... бунчаям ширин ифорли... у ҳаётинг мазмунига айланиб қолади. Йиғласа қўшилиб йиғлайсан, кулса куласан. Ҳали тили чиқмаган бўлсада қандайдир овозлар билан сенга гапираётганини кўриб ич-ичингдан роҳатланасан.

Кейин эса... бирданига олам ҳувиллаб қолади. У сени бир зумда, бир кунда тарк этади. Нега кетганини ҳам айтмайди ҳатто. Вужудининг қаери оғриганини билдирмай узоқлашади.

Қизалоғимни тупроққа қўйганимизга бир ой бўлди. Қаҳратоннинг совуқ тупроғи остида миттигина жуссаси қандай ётибди экан. Нега кетди? ахир у менинг, отасининг жажжи фариштаси эдику... Фаришталар учиб кетадиларми?
Еру осмонга сиғмаяпман. Кўксим ўртасида нимадир жизиллаб ёнаяпти. Кийимчаларини, ўйинчоқларини, сўрғичини ҳар кўрганимда бу ёниш бутун танамга ёйилади. “Ё, Аллоҳ оларкансан, нега бердинг?” деганимни сезмай қолдим. Ҳожиойим урушиб берди:
- Ундай дема! Аллоҳнинг қаҳри келади. Ҳали ёшсан... Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Ўзи. Қадарга кўнмай иложимиз йўқ.
- Нега мен ҳар гал “Қадарга кўниш”им керак? Нима учун? – дедим алам билан отамнинг онасига. Худди тирик мурда ҳолидаман.
Эримнинг аҳволи эса меникиданда абгор. Тўсатдан иситмалаб, бир кечадаёқ бизни тарк этган қизимиз унинг руҳиятига таъсир қилмай қўймади.
Боламни кўмиб келган куни мендан кечирим сўраб, йиғлади.
- Мени кечир, Назира! Агар Зилола деб исм қўймаганимизда у... у тирик бўларди. Мен аҳмоқман, нодонман, - деб ўзини ўзи уриб ташлади. Зўрға тутиб қолдим. Иккала Зилолани ҳам қабрдалиги унга қаттиқ таъсир қилгани кўриниб турарди. Жуда қаттиқ деприссеяни бошидан ўтказа бошлади. уззу кун ётоқ д иванида ётади. Ўрнидан турмайди. Овқатланмайди. Телефонидаги суратларга қараб йиғлаб олади...
На қайнотам, на қайнонам унга таъсир ўтказа олишмасди.
У яна ўзини айблаётганди. Қизимизнинг ўлимида ҳам ўзини гуноҳкор санаётганди. “Шу исмни қўймаганимда...” деб бир неча марта такрорлади.

Мана уч кун бўлди, уни касалхонага ётқизганмиз. Асаб тизимида зўриқиш, руҳиятида эзгинлик, тушкунлик... Мен эса... яшаяпман амаллаб...
Марҳабо отиннинг юраги симиллаб қўядиган бўлган. Бу қарилик аломатими ё охирги вақтларда бўлаётган ишлар сабабми? Аёлнинг ўзи ҳам билмасди.

Маликани учрашувга чиқишга кўндиролмади. Қизи тушмагур, йўқ чиқмайман, деб туриб олди. “Мен ўзим танлаган инсонга турмушга чиқаман!” деди. Маликанинг онаси Наргиза келин ҳам қизининг фикрларини қўллаб қувватлагани ошиб тушди.
- Ойижон, қўйинг ёшларни ўз ҳолига қўяйлик...- Бу гап отинбувига ёқмади.
- Наргизахон, мен эртагаёқ уни эрга бераман демаяпману... учрашсин, кейин қизимизга маъқул бўлмади, деб жавоб бериш осонроқ эди. – деди қайнона овозини бир парда юқорилаб.
- Ҳозир ҳам шундай деб қўяверинг. Ўғлимнинг аҳдлашган жойи бор, дейсизми... ё бошқа гапми?
- Ие, онаси ўғлининг аҳдлашган жойини билмайдими, деб кулишмайдими? Қолаверса, Ноибахон ёмон аёлмас. Бир томони қудачилик...
- Ойижон, хоҳламаган қизни зўрламайсмизку... Ҳозир у замонлар ўтиб кетган... Мен ўғлизга ҳам айтдим. Мен қизимнинг қарорини ҳурмат қиламан. Узр, кетишим керак, - деганчпап чиқиб кетди келин.


Назира кунлар ўтгани сайин оналикни ҳис қилиб борарди. Қизалоғи икки ойликдан ошиб, ширингина бўлиб қолган. Ҳамманинг овунчоғига айланган. Айниқса, Мустафо усиз туролмайди.
Ҳар куни нимадир ўйинчоқ билан кириб келади.

Қизалоқ учун алоҳида хона тайин қилишган. Унинг барча сарполари шу уйга йиғиларди. Ҳадемай ўйинчоқ тутадиган бўлади, деб отаси нима кўзига чиройли кўринса, харид қилади.
Тунда ўзи ухлатади.

- Сен куни билан чарчагансан, дамингни ол, ўзим ухлатаман, - дейди Назирага. Аёл бир томондан оталик меҳри уни ўзгартирганидан қувониб яшасада, аммо кўнглининг қаеридадир қоронғулик қалбини ўртайди.

Кутилмаганда Назира боланинг тинимсиз йиғлашидан уйғониб кетди.

- Нима бўлди: - сўради эрига қараб. Мустафо ҳайрон.
- Билмадим... росса безовта бўлаяти.
Назира боласининг пешонасини ушлади.
- Иссиғи борку... – деди шошиб ўрнидан тураркан.
- Нега иссиғи чиқади? Шамолладими? – ҳайратланиб сўради Мустафо.
- Билмадим...
Назира термометрни тутганча, қизалоғини бағрига босди.

ДАВОМИ БОР.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.