- Ассалому алайкум, Жавоҳир ака... – деди ерга кўзларини қадаб.
- Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз, Назира? – сўрадим юзига тикилиб.
- Шукр, бир нави... – бир вақтлар кулиб юрувчи Назирадан асар ҳам қолмагандек. Унинг ўрнига бошқа қизни келтириб қўйишгандек гўё.
- Ҳаётингиздаги воқеалардан чуқур қайғудаман... – нима дейишни билмай айтган гапим шу бўлди.
- Нега учрашайлик дедингиз? Гапингизни тезроқ айта қолинг, кетишим керак...
- Мен... мен... ажрашаётганингизни эшитдим.
У менга ялт этиб қаради. Кўзларида тушунарсизлик. “Нега чақирдинг ўзи?” дегандек иддао...
- Буни нима аҳамияти бор.
- Бор... чунки... мен... сизга уйланмоқчиман! – шу жумлаларни айтгунча терлаб кетдим. Назира кўзларини катта очиб қаради. Юзига икки томчи ёш думалаб тушди.
- Устимдан кулаяпсизми? – деди алам билан лаблари титраб.
- Йўқ... нега энди? Мен... сизга ўша университетда кўрганимдан буён ошиқ бўлганман. Лекин орада Мустафога унаштирилганингиз маълум бўлиб, мен ортга чекиндим. Кейин эса... яна тақдир менга имкон берди. – кетиб қолмасин, деб шошиб гапирдим.
Назира ўрнидан турди. Кетишга чоғланди. Қўлидан тутдим. Титраб кетди. қўлини тортиб олди.
- Яхши қолинг... – деганча тез-тез юриб чиқиб кетди. Ортидан югуриб чиқдим.
- Назира... тўхтанг...
У кўз ёшларин артиб кетаркан, овози борича бақирди:
- Мени тинч қўй! Кўзимга кўринма! Ўз дардим ўзимга етади!
У кетиб борарди. Мен эса ортидан қараб турардим. Лекин қалбим тубидаги умид “озроқ вақт бер қизга” дегандек бўларди.
Баъзан осмонни қуюқ булутлар чулғаб олади. Улар на ёмғир ёғдиради, на ўтиб кетади. Замин узра тўп-тўпт бўлиб тураверади. Бу тахлит ҳаво инсон юрагини сиқади. Диққинафас бўлади киши. Худдики осмондан босим тушиб тургандек, лоҳас қилади.
Салимбек хонадонида ҳам айнан шундай об-ҳаво ҳукмрон бўлиб қолганди. Ҳеч ким бир-бирови билан суҳбатлашмас, ҳар ким ўз хонасига қамалиб олган, юракни сиққувчи ҳолат...
Салимбек ўғлининг тушкун аҳволга тушиб, касалхонага ётишгача борганидан қаттиқ изтироб чекди. Юраги касал эмасми, дарҳол ўзининг борлигини билдириб қўйди. Назиранинг кетиши юракка икки баробар юк туширди ва гунгурсдек эркак қулади. Инсултьт ташхиси қўйилди унга. Манаман деб давраларни тўлдириб юрган Салимбекнинг чап томони ишламай қолди. Ётоққа михланди-қолди.
- Муолажалар вақтида қилинса, юрак сиқадиган вазият бўлмаса, худо хоҳласа оёққа туриб кетадилар, - деди доимий шифокори.
- Демак, умид бор-а... – умидланиб сўради Гавҳар. Шифокор тасдиқ ишорасини қилди.
Гўзалойнинг кўзлари йиғидан шишиб кетганди. Бу не кўргуликки, бир пайтнинг ўзида неварасидан айрилди. Аввал ўғли, кейин эрида хасталик аниқланди. “Бизга кўз тегдими?” деб ўйлай бошлади. Гўзалой қуда томонни тўғри тушунди. Аввал бошданоқ ўғли ҳам норози бўлганди бу оилага. Лекин қаршиликларга қарамай тўй ўтганди. Фарзанд туғилиши уларни бахтли қилади, деб ўйлашганди. Бироқ тақдир уларни бу неъматдан мосуво қилди. Энг ёмони, Мустафонинг тушкун аҳволга тушиб қолиши натижасида касалхонага ётишга мажбур бўлгани онанинг юрагини адои тамом қилганди.
Гўзалойнинг оиласи чиққан кема ҳаёт денгизида тинимсиз довулларга , бўронларга дуч келмоқда,гўё. Уларнинг кемаси тинимсиз чайқалмоқда бу тўфонларда... Тўлқинлар қачон бу кемани сокин қирғоққа элтишини Парвардигордан бошқаси билмасди.
Бўлаётган барча ҳодисалар эрига қаттиқ таъсир қилмай қўймади. Мана энди у қўшалоқ аёлларига тикилиб, ғўлдираб нималарнидир тушунтира олади, холос. Гўзалойнинг эрига раҳми келади. Бир вақтлар унинг юрагига ўт солган эркак кўз ўнгида сўниб бормоқда. Лекин шифокорнинг “Яхшилаб парвариш қилсангиз, албатта оёққа турадилар”, деган гапи Гўзалнинг қалбида милтиллаган умид шамини ёқиб қўйди.
Хонадон эгаларининг барча ишлари Гавҳарнинг назоратига ўтди. Қиз бола боши билан дадасининг барча дўконларидан ўзи хабар олар, ҳаммасига улгуришга ҳаракат қиларди. Бу дўконлар тўхтаб қолишига йўл қўёлмасди қиз.