Бобур Бобомурод расмий канали dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#talablarga_binoan
СОТУВЧИ ВА ФАҚИР
Сотувчига деди камбағал:
- Худо учун мева бер текин.
Сотувчи ҳам ўйланмасдан сал,
Териб берди ёмонин секин.
Чирик эди, эзилган бари,
Солган экан атайлаб териб.
Фақир қўйиб халтани нари,
- Шунга бер, дер майда пул бериб.
Сотувчи сўнг бўлса ҳамки кам,
Яхшисидан саралаб солди.
Қуруқ қолиб нақд савобдан ҳам,
Арзимаган озроқ пул олди.
Фақир деди: Худо, қўй кўриб,
Бандаларинг қандай кўрар кун.
Чириганин Сен учун бериб,
Яхшиларин берди пул учун...
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod
СОТУВЧИ ВА ФАҚИР
Сотувчига деди камбағал:
- Худо учун мева бер текин.
Сотувчи ҳам ўйланмасдан сал,
Териб берди ёмонин секин.
Чирик эди, эзилган бари,
Солган экан атайлаб териб.
Фақир қўйиб халтани нари,
- Шунга бер, дер майда пул бериб.
Сотувчи сўнг бўлса ҳамки кам,
Яхшисидан саралаб солди.
Қуруқ қолиб нақд савобдан ҳам,
Арзимаган озроқ пул олди.
Фақир деди: Худо, қўй кўриб,
Бандаларинг қандай кўрар кун.
Чириганин Сен учун бериб,
Яхшиларин берди пул учун...
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod