Биздан кейинги авлод китоб ўқимай қўйди
Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди.
Не эдики гуноҳи,
Тушди бундоқ кўйларга?
Чўмаман тунлар гоҳи
Сўнгсиз ғусса, ўйларга.
Ўғлимга наҳот бир кез —
Дунёдан кетган оним,
Матоҳ бўлар кераксиз
Менинг китоб жавоним!
Навоий ғазалига
Наҳот боқмагай ҳеч ким?
Кўксин Чўлпон шеъри-ла
Наҳот ёқмагай ҳеч ким?
Сурурга тўлиб гоҳи
Давраю тўйда наҳот —
Абдулла, Эркин Воҳид
Шеърларин этмаслар ёд?
Айбламасман ҳеч кимни,
Кўтариб сурону баҳс.
Қўрқитар фақат мени
Юракка ин қурган нафс.
Уларда ҳасрат бошқа,
Ғам таъмин билмас улар.
Ботаётган қуёшга
Маъюс тикилмас улар.
Бундайин қавмга олам
Кўринмас ҳеч вақт сулув.
Гулдаги тонги шабнам
Улар учун — томчи сув.
Солмаслар ишқда туғён,
Ёр ҳажрин тан олмаслар.
Чунки улар ҳеч қачон
Ўртаниб севолмаслар.
Ўсар шундоқ бетуйғу —
Ғалат авлод, хитобсиз.
Яшаса бўларкан-ку,
Демак, шеърсиз, китобсиз!
Йўқ, деб мен ҳайқираман,
Кўнглимдан учар фарёд.
Қайтгин деман бу йўлдан,
Қайт қалбингга, одамзод!
Қайтмаслар улар лекин,
Кутар олдда тубсиз чоҳ.
Мен йўлни тўсиб чиққум,
Шеърларим қилиб байроқ.
Ҳар нарсанинг бор хуни —
Бирйўла бари учун,
Билмасларки, бир куни
Табиат олар ўчин.
Гарчи ўз замонида
Дуркун яшарлар бирам,
Уларнинг осмонида
Юлдузлар ёнмас сира.
Балки саҳро-даштда ҳам
Улар чаман яратар.
Лекин ундан ҳеч қачон
Бўй таралмас муаттар.
Дарёни ўз измига
Бургайлар ҳам пешма-пеш.
Лекин унинг юзида
Ёнмас олтин мавжлар ҳеч.
Эвоҳ, улар эрмаги
Ҳайрат-завққа ёт, бошқа.
Туғилгандан юраги
Айланиб боргай тошга...
Эҳ, кечалар қучади
Мени ўйлар — оғир, чўнг.
Ва дилимдан учади
Шундоқ нидо, шундоқ мунг:
“Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди...”
Мирпўлат Мирзо
@ziyouzcom
Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди.
Не эдики гуноҳи,
Тушди бундоқ кўйларга?
Чўмаман тунлар гоҳи
Сўнгсиз ғусса, ўйларга.
Ўғлимга наҳот бир кез —
Дунёдан кетган оним,
Матоҳ бўлар кераксиз
Менинг китоб жавоним!
Навоий ғазалига
Наҳот боқмагай ҳеч ким?
Кўксин Чўлпон шеъри-ла
Наҳот ёқмагай ҳеч ким?
Сурурга тўлиб гоҳи
Давраю тўйда наҳот —
Абдулла, Эркин Воҳид
Шеърларин этмаслар ёд?
Айбламасман ҳеч кимни,
Кўтариб сурону баҳс.
Қўрқитар фақат мени
Юракка ин қурган нафс.
Уларда ҳасрат бошқа,
Ғам таъмин билмас улар.
Ботаётган қуёшга
Маъюс тикилмас улар.
Бундайин қавмга олам
Кўринмас ҳеч вақт сулув.
Гулдаги тонги шабнам
Улар учун — томчи сув.
Солмаслар ишқда туғён,
Ёр ҳажрин тан олмаслар.
Чунки улар ҳеч қачон
Ўртаниб севолмаслар.
Ўсар шундоқ бетуйғу —
Ғалат авлод, хитобсиз.
Яшаса бўларкан-ку,
Демак, шеърсиз, китобсиз!
Йўқ, деб мен ҳайқираман,
Кўнглимдан учар фарёд.
Қайтгин деман бу йўлдан,
Қайт қалбингга, одамзод!
Қайтмаслар улар лекин,
Кутар олдда тубсиз чоҳ.
Мен йўлни тўсиб чиққум,
Шеърларим қилиб байроқ.
Ҳар нарсанинг бор хуни —
Бирйўла бари учун,
Билмасларки, бир куни
Табиат олар ўчин.
Гарчи ўз замонида
Дуркун яшарлар бирам,
Уларнинг осмонида
Юлдузлар ёнмас сира.
Балки саҳро-даштда ҳам
Улар чаман яратар.
Лекин ундан ҳеч қачон
Бўй таралмас муаттар.
Дарёни ўз измига
Бургайлар ҳам пешма-пеш.
Лекин унинг юзида
Ёнмас олтин мавжлар ҳеч.
Эвоҳ, улар эрмаги
Ҳайрат-завққа ёт, бошқа.
Туғилгандан юраги
Айланиб боргай тошга...
Эҳ, кечалар қучади
Мени ўйлар — оғир, чўнг.
Ва дилимдан учади
Шундоқ нидо, шундоқ мунг:
“Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди...”
Мирпўлат Мирзо
@ziyouzcom