Ziyo istagan qalblar uchun

@ziyouzcom Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Зиёуз портали расмий канали.
Кундалик ҳикматлар, ибратли ҳикоятлар, энг қизиқарли китоблар, мақолалар, видео ва аудио - барчаси зиё истовчи кўнгиллар учун
Кутубхона: www.ziyouz.com
Сайт: www.ziyouz.uz
Facebook: www.facebook.com/ziyouzcom
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim
Indeksga qo‘shilgan
26.05.2017 11:23
reklama
​Karantin kashf qilgan mo'jiza
“Butun dunyo tortishish qonuni va Moʻjizalar yili”
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
10 954
ta obunachilar
~22.1k
1 ta e’lon qamrovi
~19.2k
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
202.1%
ERR %
25.61
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
273 ta kanal eslovlari
3649 ta e’lonlar eslovlari
166 ta repostlar
ALVIDO⠀ོSEVGILIM
SUG'DIYONA | 🏡UYDA QOLING!
SUG'DIYONA | 🏡UYDA QOLING!
ALVIDO⠀ོSEVGILIM
Tong Yulduzi
Муқимий театри
Муқимий театри
29 Mar, 08:47
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:32
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:32
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:32
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:25
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:25
Adabiyotshunoslik kanali
25 Mar, 13:24
TDYU | Uyda qoling!
Pedagogik mahorat
Bog'ibek Ashirov
25 Mar, 03:11
AKADEMIYA | STAY AT HOME!
24 Mar, 21:39
Insight.uz🎨
TVKAD l UYDA QOLING!
Aqlli bola|Uyda qoling!
@ziyouzcom iqtibos olgan kanallari
Bizdanoling.uz
PDP | Uyda qoling
24 May 2019, 11:52
?Audiokitob-uz?
26 Jan 2019, 18:15
VIDEO
9 Oct 2018, 08:00
Matbuot minbari
11 Apr 2018, 16:19
Matbuot minbari
23 Mar 2018, 12:02
Matbuot minbari
10 Mar 2018, 07:46
Matbuot minbari
7 Mar 2018, 18:23
Qadriyat.uz
18 Jun 2017, 15:23
Qadriyat.uz
14 Jun 2017, 09:11
Qadriyat.uz
8 Jun 2017, 15:47
Qadriyat.uz
8 Jun 2017, 10:23
Qadriyat.uz
19 May 2017, 12:44
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#Hikmat_tomchilari

📒 Кеманинг нима кераги бор?

Нажиб Фозил кемада кетаркан, ёнига бир киши келиб савол сўрабди:
— Устоз, Аллоҳ таоло инсонга ақл-фаросат берди. Пайғамбарлар бизга нима керак эди. Худо берган ақл билан йўлни ўзимиз топиб олаверардик.
Олим ўқиётган китобидан бошини кўтармасдан шундай дебди:
— Сенга кеманинг нима кераги бор? Денгиздан ўзинг сузиб ўтаверсанг бўлмайдими?

📒 Яраланган арслон

Овчиларнинг ўқидан яраланиб қочган арслонни кўрган тулки масхаралабди:
— Нима бўлди Арслон Бек? Бизникилар овга чиқишганди. Сизни овлашдими?
Арслон қонлар ичида, ҳолдан тойган ҳолда тулкига ўгирилиб, дебди:
— Мен бу ярадан ўлмасдим. Лекин сенинг бу ҳақоратинг мени ўлдирди.

📒 Аввал тотганлари учун

Бир олимдан сўрабдилар:
— Нима учун баъзи қариялар ёшлардан кўра дунёга кўп ҳирс қўядилар?
— Улар ҳали ёшлар кўрмаган жуда кўп дунё лаззатларини тотганлари учун.

📒 Одобни кимга ўрганиш керак?

Луқмони ҳакимдан сўрадилар:
— Одобни кимдан ўргандингиз?
— Одобсизлардан.

@ziyouzcom
To‘liq o‘qish
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Темир хотин
Муаллиф: Шароф Бошбеков
Режиссёр: Носир Отабоев
Ролларда: Турдибек Содиқов, Толиб Ҳожиев
Давомийлиги: 1 соат 45 минут
Ҳажми: 72,4 Мб

Маълумот: Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида саҳналаштирилган "Темир хотин" спектаклининг радио монтажи.

@ziyouzcom
Attached file
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Алвидо қурол
Муаллиф: Эрнест Ҳемингуэй
Бош ролда: Мурод Ражабов
Давомийлиги: 2 соат 17 минут
Ҳажми: 94,1 Мб

@ziyouzcom
Attached file
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Ишқ хазони
Муаллиф: Эркин Аъзам
Режиссёр: Гулчеҳра Ғиёсова
Матнни Темурмалик Юнусов ўқиган
Давомийлиги: 43 минут
Ҳажми: 30,2 Мб

Маълумот: Радиопостановка Эркин Аъзамнинг "Навоийни ўқиган болалар" ҳикояси асосида тайёрланган.

@ziyouzcom
Attached file
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Бир қотил изидан
Муаллиф: Агата Кристи
Давомийлиги: 1 соат 05 минут
Ҳажми: 44,9 Мб

@ziyouzcom
Attached file
#Hikmat_tomchilari

📒 Дунёдан қизғониш

Йўқчиликдан шикоят қилган аёлига Мавлоно Румий шундай деб таскин берган эканлар:
«Дунёни сиздан қизғонганим йўқ, сизни дунёдан қизғоняпман».

📒 Шижоатли чумоли

Ҳазрати Иброҳимни отиш учун катта гулхан ёқилаётганди. Бу аснода бир чумоли сув таширди. Йўлда кетаркан ундан бошқа чумолилар нима қилаётганини сўрашди. Чумоли: «Ҳазрати Иброҳимни ёқиш учун ҳозирланаётган оташни ўчиришга ҳаракат қиляпман» дебди. Буни сўраган чумолилар кулиб: «Сен ташиган сув бу баҳайбат гулханни ўчириши тугул яқинига ҳам етиб бормайди-ку», дейишибди.
«Майли», дебди чумоли, «Буни ўзим ҳам яхши биламан. Аммо ҳеч бўлмаса, қайси тарафдалигим аниқ бўлсин деб шу ишни қиляпман».

📒 Йўқсиллик

Бир олимдан сўрашибди:
— Йўқсиллик қанча давом этади?
— Қирқ кун.
— Қирқ кундан кейин-чи?
— Кўникиб кетасиз.

📒 Насл-насаб масаласи

Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанддан сўрашибди:
— Насабингиз қаерга етиб боради?
— Инсон насаби билан ҳеч қаерга етиб боролмайди.

@ziyouzcom
To‘liq o‘qish
#KunHikmati

Эй кўнгил, тинчлан!
Хайрни кут!
Насиб дегин-да
Роббингга топшир...
Мавлоно Жалолиддин Румий

Каналимизга марҳамат!
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Ойна
Муаллиф: Учқун Назаров
Ролларда: Ёқуб Аҳмедов, Обид Юнусов, Ёдгор Саъдиев
Режиссёр: Учқун Назаров
Йили: 1986
Давомийлиги: 1 соат 23 минут
Ҳажми: 56,2 Мб

Маълумот: Учқун Назаров бир қанча саҳна асарлари ҳам яратган бўлиб, унинг «Ойна» драмаси (1977) Ҳамза номли академик драма театрида муаллиф томонидан саҳналаштирилган.

@ziyouzcom
Attached file
To‘liq o‘qish
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Дунёнинг ишлари
Муаллиф: Ўткир Ҳошимов
Ролларда: Рихсивой Авазов, Тўти Юсупова, Ғани Аъзамов, Тўйчи Орипов
Режиссёр: Санжар Саъдуллаев
Йили: 1983
Давомийлиги: 3 соат 25 минут
Ҳажми: 141 Мб

Маълумот: Жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар мутолааси ўқувчини ўз таъсирига олади. Нафақат миллат, балки чин инсонийлик тараннуми ёзувчи асарларида етакчилик қилиши китобхон учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади. Хоҳ жиддий, хоҳ ҳажвий бўлсин Ўткир Ҳошимов асарларида ҳаёт қайнайди: унда ҳар биримиз ўзимизни, оиламизни, дўст-у ёримизни, ҳатто ҳеч кимга ўхшамаган онамизни кўрамиз...

@ziyouzcom
Attached file
To‘liq o‘qish
#UydaMutolaa

Аввалроқ жаҳон адабиёти хазинасидаги энг зўр 20 та ҳикояни тақдим этган эдик.

Мухлисларнинг истакларига кўра, бизнинг нисбий баҳомизча, ўзбек адабиётидаги энг зўр 10 ҳикояни ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси
2. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Қиёмат
3. Шукур Холмирзаев. Ўзбек характери
4. Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда
5. Абдуқаюм Йўлдош. Пуанкаре
6. Хуршид Дўстмуҳаммад. Миркомилбойнинг қазо бўлган намози
7. Абдулла Қаҳҳор. Даҳшат
8. Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун
9. Ўткир Ҳошимов. Урушнинг сўнгги қурбони
10. Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси

Ҳикоялар EPUB форматида, телефонингизда қулай ўқиш учун мўлжалланган.

@ziyouzcom
To‘liq o‘qish
#SaraHikoyalar

Ҳикоя номи: Урушнинг сўнгги қурбони
Муаллиф: Ўткир Ҳошимов
Ҳажм: 278 Kb
Формат: EPUB
Манба: Lib.ziyouz.com

@ziyouzcom
Attached file
#SaraHikoyalar

Ҳикоя номи: Қоракўз Мажнун
Муаллиф: Саид Аҳмад
Ҳажм: 284 Kb
Формат: EPUB
Манба: Lib.ziyouz.com

@ziyouzcom
Attached file
#SaraHikoyalar

Ҳикоя номи: Даҳшат
Муаллиф: Абдулла Қаҳҳор
Ҳажм: 277 Kb
Формат: EPUB
Манба: Lib.ziyouz.com

@ziyouzcom
Attached file
#Hikmat_tomchilari

📒 Итларнинг “қардошлиги”

Мавлоно Румий талабалари билан кетаркан, йўл четида қучоқлашиб ётган бир гала итларни кўришибди.
Талабалардан бири буни гўзал бир қардошлик намунаси билиб, «Қанийди инсонлар бундан ибрат олишса» дебди.
Мавлоно табассум билан жавоб берибдилар:
«Ораларига бир суяк от-да, қардошликларини томоша қил».

📒 “Эгилиш керак-да...”

Бир мутафаккир зотдан сўрашибди:
— Ҳазрат, мол-дунё оёғингиз остида бўла туриб нега бу қадар фақирсиз?
— Унга етишиш учун эгилиш керак-да...

📒 Дунёдаги энг қийин нарса

— Дунёдаги энг қийин нарса нима? — деб сўрабдилар бир файласуфдан.
— Сўз.
— Нима учун?
— Чунки сўзни тушуниш ҳам, тушунтириш ҳам қийин.

📒 Оз тинглашни биласизми?

Форобийдан: «Беҳуда сўзларни кўп гапирадиганларга қандай муносабатда бўлиш керак?» деб сўрашганда мутафаккир шундай жавоб берган экан:
«Кўп гапирганни оз тинглаш керак».

@ziyouzcom
To‘liq o‘qish
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Уфқ
Муаллиф: Саид Аҳмад
Давомийлиги: 1 соат 43 минут
Ҳажми: 70,7 Мб

Маълумот: «Уфқ» романида Саид Аҳмад Иккичи жаҳон урушининг оловли йилларида ўзбек деҳқонларининг фронт орқасида кўрсатган меҳнат қаҳрамонликлари атрофлича ҳикоя қилади. Ёзувчи унда урушдан олдинги ва ундан кейинги давр ҳаётий муаммолари ҳақида баҳс юритади. Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу муносабатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзувчи истеъдодига хос эҳтирос, зўр илҳом билан акс эттирилган.

@ziyouzcom
Attached file
To‘liq o‘qish
#Hikmat

Кимда-ким қариндошлари сабабли ўзига обрў, яқинлик ахтарса ва ўтган аждодлари билан кибрланса, ўша кишининг ўзи ўлик, аждодлари эса тирик саналади.

Абу Райҳон Беруний


@ziyouzcom
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Қиёмат қарз
Муаллиф: Ўлмас Умарбеков
Давомийлиги: 1 соат 47 минут
Ҳажми: 73,9 Мб

Маълумот: Драмада ўзбек халқининг жўмардлиги, имон-эътиқоди, инсофи яққол кўриниб туради. Бу асарни ҳам ўта миллий, ҳам теран умумбашарий драма дейиш мумкин. Адиб ниҳоятда топиб ном қўйган “Қиёмат қарз” дегани соф ўзбекча сўз. Шу билан бирга, Сулаймон отанинг ҳар бир ибораси, ҳар бир ҳаракати ўзбек турмуш тарзини яхши билмайдиган ҳар қандай миллат томошабинини ҳам ишонтиради ва ларзага солади.

@ziyouzcom
Attached file
To‘liq o‘qish
#Hikmat

Агар одамлар фақат қоринлари жудаям очган пайтдагина овқатланишганда, шунда ҳам одатдаги, тоза ва тўйимли таомни истеъмол қилишганда эди, улар дард нималигини билишмаган ва ўз таналари билан руҳларини осон идора эта олган бўлишарди.

Лев Толстой

@ziyouzcom
#Radiodrama

Аудиодрама номи: Иймон
Муаллиф: Иззат Султон
Давомийлиги: 1 соат 31 минут
Ҳажми: 62,5 Мб

Маълумот: Драмада азалий мавзу — эътиқод, ҳалоллик, поклик, фирибгарлик ва ҳаром ўртасидаги кураш акс эттирилган, қинғир йўлнинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини ва ҳозирги даврда авж олган ўғри, кўчирмачи, плагиатлар қораланади.

@ziyouzcom
Attached file
#KunHikmati

Севгида қуёш каби бўл.
Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл.
Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл.
Тавозеда тупроқ каби бўл.
Ғазаб онида ўлик каби бўл.
Ҳар не бўлсанг бўл –
ё аслинг каби кўрин,
ё кўринганинг каби бўл.
Жалолиддин Румий

Каналимизга марҳамат!