#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПУЛЛАРНИ НАЖОСАТДАН ПОКЛАШ
CАВОЛ: Қоғоз пулларга нажосат тегиб қолса, қандай покланади? Баъзан чўнтагимизда пул бўлган ҳолда намоз ўқиймиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат икки турга бўлинади. Кўриниб турган ва кўринмайдиган. Кўриниб турган нажосатни айни ўзини кетказиш, йўқ қилиш билан покланади. Кўринмайдиган нажосатлардан эса уч марта ювиш-сиқиш билан покланади. Бунинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб қуритиш орқали покланади. Пулларда ҳам шунга биноан иш тутилади. Кўриниб турган нажосат бўлса, уни бирор суюқлик билан йўқ қилинади. Кўринмайдиган нажосат бўлса, ювиб-сиқиш орқали поклашнинг имкони йўқ. Шу сабабли унга уч марта сув қуйиб, қуритиш орқали покланади. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وما لا ينعصر يطهر بالغسل ثلاث مرات والتجفيف في كل مرة لأن للتجفيف أثرا في استخراج النجاسة
“Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни уч марта ювиш ва ҳар бирида қуритиш орқали покланади. Чунки қуритиш ҳам нажосатнинг чиқиб кетишига таъсир қилади”.
Агар бу ҳолат ҳам пулга жиддий зарар етказадиган бўлса, бензин каби бирор кимёвий суюқлик билан ювиш орқали поклаш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA