#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA