Оқ уйда Зеленский ва Трамп/Вэнс жуфтлиги билан бўлган жанжал борасида.
Зеленский костюм-шим кийиши керак эди, битта гапдан қолиши керак эди, хўп деб туриши керак эди деганлар билингки, Канада воизлари ҳам Трамп сайланишидан аввал ҳам, кейин ҳам мамлакат ҳақида тажовузкорона гаплар гапирганида кўзларини қисиб, индамай туришди. Трампга тўғридан-тўғри қарши бормасликка, муаммони орқа-варотдан, дипломатик йўллар билан ҳал этишга ҳаракат қилишди.
Натижада Трампнинг акиллашлари кучаяверди, тахдидлар ортиб бораверди. Охир оқибат Канада ҳукумати вакиллари қаттиқ гапиришга, Трампга қарши очиқчасига чоралар кўришга, унга жамоатчилик, аҳоли олдида қарши туришга мажбур бўлишди.
Шундан кейингина Трамп вақтинчалик орқага чекинди. Шу кунларда яна божлар билан тахдидини кучайтирган, яна босим қиляпти.
Шаллақилар билан шаллақиларча мулоқот қилиш керак. Трамп фақат кучдан қўрқади, кучни ҳурмат қилади. Лапашанг бўлсангиз, устингизга чиқиб, иш бажариб ташлайди.
Мен Зеленский ва Украина халқи тарафман.
@zambarakning_oqi