Замбаракнинг ўқи

@zambarakning_oqi Yoqdi 7

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2013 йили «Дарё» интернет нашрига асос солган. 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади. Мулоқот учун — @zambarak_muloqot_bot.
Тижорий ҳамкорлик учун — @venkondigital.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
29.05.2018 00:57
reklama
Internet magazin unishop.uz
Siz izlagan barcha maxsulotlar shu yerda!!!
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
11 604
ta obunachilar
~10.1k
1 ta e’lon qamrovi
~26.3k
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
87%
ERR %
44.92
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
298 ta kanal eslovlari
170 ta e’lonlar eslovlari
297 ta repostlar
Galstuk Taqqan Yigit
Fotiha.uz
QARAQALPAQAVTO
Alimoff
FayzbogUz
Alimoff Lite
G'allaorol - LIVE
G'allaorol - LIVE
Mening G'uzorim
IQ-тисод
Develop.uz
Jurnalistika.Uz
29 Oct, 21:46
To'plamUz
29 Oct, 19:58
Mirzabekov
29 Oct, 19:23
davletovuz
29 Oct, 18:15
Nuriddin Zaynitdinov
28 Oct, 00:02
Alisher Рўзиохунов
27 Oct, 07:09
Moliyachi.uz
19 Oct, 06:50
Sahifaa
18 Oct, 06:51
Mendagi MEN🥀
17 Oct, 18:39
Zafarbek Solijonov
17 Oct, 18:33
Daryo — LIVE
16 Oct, 20:58
davletovuz
16 Oct, 19:18
Jurnalistika.Uz
15 Oct, 18:36
JIZZAX INFOℹ️
13 Oct, 10:30
Jurnalistika.Uz
10 Oct, 22:45
Ҳақиқат онлайн
10 Oct, 20:35
Kometa.uz | Блог
Qora tarix 🤔🤔
Jurnalistika.Uz
Biznes saboqlar
Sahifaa
General Progress
Kometa.uz | Блог
30 Sep, 20:39
Ташқарида
30 Sep, 20:18
Sahrodagikema
30 Sep, 12:42
Janob Satirik
@zambarakning_oqi iqtibos olgan kanallari
davletovuz
KUNDALIK
Vashington kundaligi
3 Nov, 11:53
Daryo — LIVE
Муҳрим
31 Oct, 07:34
Daryo — LIVE
29 Oct, 18:03
bakiroo
24 Oct, 18:09
davletovuz
24 Oct, 06:01
bakiroo
15 Oct, 00:36
? Serebro.Uz ?
Daryo — LIVE
4 Oct, 16:19
Муҳрим
#Aziza Umar kundaligi
2 Oct, 16:52
Муҳрим
bakiroo
Vashington kundaligi
30 Sep, 18:04
Daryo — LIVE
30 Sep, 06:30
27 Sep, 20:02
davletovuz
27 Sep, 20:02
Daryo — LIVE
27 Sep, 20:02
Shokirjonov kanali
27 Sep, 20:02
davletovuz
27 Sep, 19:59
Shokirjonov kanali
27 Sep, 19:59
DARYO.UZ (yangiliklari)
Uzbek Immigrant
Floridiston
26 Sep, 17:42
Ташқарида
Bosh prokuratura
25 Sep, 18:52
Xushnudbek.uz
25 Sep, 18:52
Uzbek Immigrant
23 Sep, 16:22
SAFARI
23 Sep, 05:38
Shokirjonov kanali
Floridiston
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
korzinka.uz
14 Sep, 21:29
Муҳрим
14 Aug, 07:28
Iqtisodchi Kundaligi
14 Aug, 07:28
KUNDALIK
13 Aug, 09:05
Daryo — LIVE
10 Aug, 10:16
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
​​Шаҳрингизга дарахт совға қилинг

Яшаётган шаҳарларимизнинг келажаги ўз қўлимизда. Кучли фуқаролик жамияти нафақат муаммоларни кўтариб чиқиб, жар солади, балки уларни хал қилишга ҳам ўзи киришади. Бошқа бировларнинг ёрдам беришини кутиб ўтирмайди. Фуқаролик жамиятига хос шундай хислатни бугун Ucell компанияси вакиллари намоён қилишибди – улар “Тошкент” халқаро аэропорти яқинида 40 туп чинор экишибди.

Ташкилотчиларнинг гапига қараганда, чинор дарахтини тасодифан танлашмаган. Қадим замонлардан бери чинор Тошкентнинг яшил рамзи, қалин кенг тожли, ёзнинг иссиқ кунида қутқарувчи қудратли дарахт. Чинор дарахтлари жуда узоқ вақт яшайди. Чорвоқ тоғлари этагида у афсонага кўра, ёши 2 минг йилдан ортиқ чинор ўсади. Афсуски, бугунги кунда ушбу дарахтнинг кўчатларини топиш жуда қийин ва улар анчагина қиммат. Акция иштирокчилари 3-4 ёшдаги жами 40 чинор экиб чиқдилар. Ҳар бир кўчат бир йил давомида экилиш учун махсус парваришланган.

Сўнгги пайтларда чинор кучли алерген ва одамлар соғлиғига ёмон таъсир кўрсатади деган фикр тарқалди. Мутахассисларнинг айтишича, бу нотўғри фикр. Одамлар иммунитетининг ҳимоя функциялари экологик шароит ёмонлиги ва чанг ҳаво таъсирида пасаяди, шу сабабли улар таъсирчан бўлиб қолмоқдалар. Чинорнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Унинг барглари чанг ва зарарли тутун каби шаҳарни ифлослантирувчи моддаларни тозаловчи ажойиб филтридир. У бизнинг шаҳримиз учун идеал равишда мос.

Ёдингизда бўлсин: муаммоларнинг ечими ўз қўлингизда бўлса, уни пайсалга солиб ўтириш шарт эмас. Агар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси камида битта дарахт экса, уларнинг сони 33 миллиондан ошади.

Ҳамкорлик асосида.
To‘liq o‘qish
Анув куни янги ишхонадаги ҳамкасблар билан ёнимиздаги ресторанчага тушликка чиқдик. Қоринни тўйғазиб, «счёт»ни сўрадик. Официант келиб, қандай ҳисоблашни (ўртада ё алоҳида), қаерда ишлашимизни сўради. Биз ҳам ҳол-аҳвол сўрадик. Гапдан гап чиқиб у бўш вақтида мусиқа басталашини ва қўшиқларини интернет орқали сотишини айтди. Шу йўсин у ойига 1000 доллар топар экан официантликка қўшимча равишда.

Бундай ишлар бизда «левий» дейилади ва у салбий қабул қилинади. Ғарбда эса жуда кўпчилик асосий ишидан ташқари ўзини қизиқтирган нарсалар билан шуғулланади ва пул қилади. Аксарият бундай ҳаракатлар креатив соҳалар билан боғлиқ: мусиқа басталайди, китоб ёзади, расм чизади ва ҳ.к. Улар ўз қизиқиш ва хоббилари орқали пул ишлашади, маънавий ҳордиқ чиқаради.

Ўзбекистонда нега ундай эмас, деб ўйлаб қолдим. Ва бунга бир нечта сабаб топгандек бўлдим:

Биринчидан, ойликлар даражаси баланд. Официант бўлиб ҳам бир киши ўзини боқиши мумкин. Бунинг учун итдек 12 соат ишлаш шарт эмас. Шунинг учун ҳам хобби учун вақт қолади.

Иккинчидан, давлат аралашуви кам. Мусиқа басталаб ёки китоб ёзиб пул ишлайман десангиз ҳеч қандай фирма очиш, лицензия олиш керак эмас. Масалан, Канада резидентлари автоматик тарзда ЯТТ экани ҳақида ёзгандим.

Учинчидан, меҳнат маҳсулини сотиш платформалари кўп. Ёзган қўшиғингизни iTunes, Spotify, Google орқали бемалол сотишингиз мумкин. Китобларни сотиш учун эса Amazon бор.

Тўртинчидан, оила қуриш ёши бизда паст. 20—24 ёшида уйланган бола мусиқа яратиш эмас, оила боқиш, фарзанд катта қилиш билан банд бўлади, умуман оилавий рутинага кўмилади. Хоббига эса вақт қолмайди.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

@zambarakning_oqi
👍🏻 993
👎🏻 48
To‘liq o‘qish
​​Нормал жойларда кечаси ҳаво салқинлайди, тўғрими? Ғалати жойлардачи? Исийди! 😄

Масалан, Калгарида кеча эрталаб -10 эди. Кундузи +8гача исиди. Соат кечкурун 6да +3гача салқинлади. Жума саҳарлаб соат 4да +10гача кўтарилди.

Жиннихона! 😂 Ҳаммасига шинук шамоли айбдор.

Суратда: Калгари тонги.

@zambarakning_oqi
👍🏻 377
👎🏻 16
To‘liq o‘qish
dan repost: davletovuz
Синиқ тизим

Ижтимоий тармоқларда, сайтларда андижонлик йигит Абдуллоҳ Тоҳировнинг тўсатдан йўқолиб қолиши билан боғлиқ гап-сўзлар тинмаяпти.

Демократия, янги Ўзбекистон деган баландпарвоз гаплар мана шунақа оддий, бир инсон тақдирига нисбатан қўрқинчли жимжитликлар, шаффоф бўлмаган процедуралар оқибатида бир пулга айланади. Буни йўқ жойдан муаммо яратиш деса ҳам бўлади.

Ёпиқ ва шубҳали хатти-ҳаракатлар эҳтимолий айбдор инсонни жабрдийдаги, зулм ва зўрлик қурбонига айлантиради. Бу давлат суди, қонунийликни таъминлашга масъул прокуратурасига, омбудсманига ишончнинг йўқолишига олиб келади. Йўқ нарсани йўқотишдан қўрқишмаса ҳам керак. Ҳали эски яралар битмасдан янги яралар пайдо бўлаётгандек гўё.

Балки у бола катта жиноят қилгандир. Қўрқинчли жиноят қилгандир. Лекин энг ёмон жиноятчида ҳам ҳуқуқ бор. Бу қўлга олинишидан тортиб судигача шаффоф ва очиқ бўлишини талаб қилади. Шуни таъминлаб бера олмайдиган тизим синиқ ёки ўлик тизимдир.

Бош прокуратура одамларнинг саволига жавоб бериши керак.
To‘liq o‘qish
dan repost: KUNDALIK
Интернетда янги челленж бошланганидан хабардорсиз, албатта. Яна қайси амалдорнинг видеоҳисобот беришини хоҳлардингиз?
Опрос
  • Козимжон Комилов (Олий суд раиси)
  • Жамшид Қўчқоров (Молия вазири)
  • Русланбек Давлетов (Адлия вазири)
  • Пўлат Бобожонов (Ички ишлар вазири)
  • Шерзод Шерматов (Халқ таълими вазири)
  • Беҳзод Мусаев (Давлат солиқ қўмитаси раиси)
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев (Тошкент ҳокими)
  • Бахтиёр Ҳакимов (Uzbekistan Airways бошқаруви раиси)
47229 голосов
​​Кетиш ҳақида кўп сўрашяпти, шу сабабли аввал ёзган постимни юқорида қайта жойладим.
👍🏻 478
👎🏻 17
Етарли балл қанча?

Ҳар 2—4 ҳафта Канада иммиграция хизмати бир неча юз кандидатни танлаб олади. Нечта кандидат танланишига қараб минимал балл келиб чиқади. Масалан, энг оҳирги танлов 15 октябрда бўлиб ўтган ва унда минимум 440 балл тўплаганлар Канадада доимий яшаш визасини олиш имкониятига эга бўлганлар.

Яъни, бу Ўзбекистон олийгоҳларига кириш тизимига ўхшайди. Агар университетга 1000 кишини олишса, унда баллар бўйича энг кўп тўплаган 1000 киши ўқишга киради. Агар сиз топширган институтда ҳамма «иккичи» бўлса, унда паст балл олганлар ҳам ўқишга илинади, акс ҳолда кириш чизиғи баланддан тортилади.

Иммиграция жараёни қандай?

Авваламбор, сиз Канада иммиграция хизмати сайтида анкета тўлдирасиз. Анкета тўлдирганингиздан кейин сизнинг баллингиз ҳисобланиб, сизга кўрсатилади. Айтайлик, сиз 450 балл тўпладингиз.

Бу этапда сиз ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмайсиз, аммо ҳужжатларингиз бўлиши шарт, чунки уларни кейинги этапда сўрашади.

Кейин, юқорида айтганимдек, ҳар 2—4 ҳафтада кандидатлар анкеталари танланади. Мисол учун, бу сафар 440дан юқори балл олганлар танланди.

Ундан кейин сизга электрон почтадан хат келади, сиз 450 балл тўплабсиз, Канадага келмоқчи бўлсангиз анкетада кўрсатган барча маълумотларингиз ҳақида ҳужжатларингизни юборинг, деган.

Энди сиз барча ҳужжатларни тайёрлайсиз. Ўзим тайёрлаган ҳужжатларни келтириб ўтаман (барча ҳужжатларнинг таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган нусхасини юборасиз):
1. Дипломлар
2. Иш жойидан маълумотномалар
3. ИИВдан судланмаганлик ҳақида справка
4. Фотографиялар
5. IELTS натижалари
6. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар
7. Пулингиз борлигини тасдиқловчи справка
ва ҳ.к.

Қандай ҳужжатлар кераклиги Иммиграция хизмати сайтида батафсил келтирилган. Ушбу ҳужжатларни скан қилиб, уларга жўнатасиз ва ярим йилча кутасиз.

Охир-оқибат сизга хат келади, паспортингни Москвага жўнат, виза уриб берамиз, деган. Бўлди, иш битди, қайдасан, Канада, деб, йўлга отланаверасиз.

Отланаётганда календарга қараб қўйинг, тағин январ ё февралда кела кўрманг, аэропортдан чиқишингиз билан муз бўлагига айланиб қоласиз 😉

Қисқача (шу қисқачами?!), жараён мана шундай. Аммо, яна такрорлайман, бу жараён индивидуал. Шунинг учун қуйида фойдали сайтлар рўйхатини келтираман:
1. Гугл! Ҳа, энг керакли сайт
2. Канада иммиграция хизмати сайти
3. Канадага кетиш бўйича жуда батафсил мақола (рус тилида)
4. Канадага кетишни хоҳловчилар учун форум
5. Канадага кетишни хоҳловчилар учун Фейсбукдаги ўзбекча гуруҳ
6. Канадага иммиграция қилишга ёрдам берувчи адвокат — Раҳмад Собиров, асли ўзбекистонлик

Бутун процессга 1—1,5 йил вақт кетади, шуни унутманг. Узоқ ва қиммат жараён.

Ишқилиб, мана шунақа гаплар. Жа чўзилиб кетди.

Яна бир илтимос, Канадага қандай кетиш мумкин, деб мендан сўрашдан аввал юқоридаги барча ҳаволаларни ўрганиб чиқинг. Ундан кейин ҳам саволингизга жавоб тополмасангиз, мен қўлдан келганча маслаҳат бераман.

Омад!

https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw
To‘liq o‘qish
Сўнгги кунларда кўпчилик Канадага кетиш ҳақида сўраяпти. Бугунги постим шу ҳақда.

Дейлик, сиз айнан Канадага кетишга қарор қилдингиз. Дейлик, сиз олдингизга қўйган мақсадингизга Ўзбекистонда етиша олмаслигингизга ишончингиз комил. Дейлик, сиз Ўзбекистонда борингизни ташлаб, чет элда янги хаёт бошламоқчисиз. Нимаям дердим, омад!

Биринчи навбатда айтмоқчи бўлганим: Канадага АҚШга каби лотерея (Грин карта) орқали кетиб бўлмайди, бу ерда тизим бошқача. Ундан ташқари, инглиз тилингиз IELTS 7 даражасидан паст бўлса, ҳозирча бу постга вақт сарфламанг, ундан кўра тил устида ишланг.

Канадага бир неча йўл билан кетиш мумкин:
1. Иш визаси билан;
2. Талаба визаси билан;
3. Доимий яшашга (ПМЖ, мен айнан шунақа қилиб келганман);
4. Қочоқ сифатида;
5. Яқин қариндошингиз таклифи асосида.

Мен фақат 3-усул бўйича маълумотга эгаман, қолган усулларни ўрганиб ҳам кўрмаганман.

Канадага доимий яшашга иммиграция қилиш балли тизим орқали амалга оширилади. Сиз Канада иммиграция хизмати сайтда махсус анкетани тўлдирасиз ва сизнинг баллингиз ҳисоблаб берилади.

Балл ҳисоблашда қуйидагилар инобатга олинади:
1. Ёшингиз (ёшларга кўпроқ балл берилади)
2. Тилни билишингиз (инглиз, француз ё иккаласини)
3. Таълим (бакалавр, магистр, ва ҳ.к.)
4. Турмуш ўртоғингизнинг тилни билиши
5. Турмуш ўртоғингизнинг таълим даражаси
ва ҳ.к.

Бу қоидалар ҳар йили ўзгаряпти, шунинг учун мен баъзи жойларда озгина адашаётган бўлишим мумкин.

Менинг тахминий ҳисоб-китобимга кўра, сиз Канадага доимий яшашга кетишга етарли балл тўплашингиз учун қуйидагилар бўлиши керак:
1. Ёшингиз 35дан ошмаган
2. Магистр даражаси
3. IELTS'дан камида 7 балл
4. Камида 5 йил иш стажига эга
5. Уйланган/турмушга чиққан
6. Турмуш ўртоғингиз бакалавр даражасига эга
7. Турмуш ўртоғингиз IELTS'дан 5 балл олган

Яъни, юқоридаги талабларни бажарган инсоннинг Канадага кетиш имкониятлари яхшигина. Албатта, бу конкрет талаблар эмас. Масалан, сиз инглиз тили ўрнига француз тилини яхши билишингиз мумкин. Иш стажингиз кўпроқ бўлса, IELTS'дан ярим балл—бир балл камроқ олиб ҳам етарли балл тўплашингиз мумкин.

Иккита постнинг биринчиси тугади. Давомини қуйида ўқинг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw
To‘liq o‘qish
​​Янги ишхонам ҳақида яна икки оғиз.

Бугун ўйлаб қарасам, ишга киришим учун ҳеч қандай ҳужжат сўрашмапти. Ишга олишганидан кейин компания ўзи ишлаб чиқарадиган дастурга кирдим, маълумотларимни киритдим, қоғоз ҳужжат сўрашмади. На паспорт, на Канадада қонуний истиқомат қилишимни исботловчи ҳужжатлар, ҳеч нарса. На қоғозда, на дастурга бундай маълумотларни киритмадим.

Avanti'да 36 миллат вакили ишлар экан. Улар ичида битта рус аёли ва битта корейс бола бор экан. Олег Тошкентда туғилиб, катта бўлган, 9 ёшида Қозоғистонга, яна бир неча йилдан кейин Канадага кўчиб келган экан. Дунёнинг кичкиналигини қаранг.

Аҳамият берсам, ҳамкасбларим жинси шим, футболка, кепка ва шунга ўхшаш жуда оддий кийимларда юрибди. Молия бўйича вице-президент (ойлиги камида 10 минг доллар) йиртиқ жинси, маркетинг бўйича вице-президент кеда кийиб олган.

Уйга келсам, қандайдир пакет турибди. Ичини очиб қарасам — торт. Ишхонамдаги коллектив мени табриклаб, уйга торт юборибди. Қойил қолдим.

P.S. Барча илиқ тилакларингиз учун катта раҳмат!

@zambarakning_oqi
👍🏻 1.1K
👎🏻 7
To‘liq o‘qish
Бугун янги ишхонамда биринчи кунимни ўтказдим. Янги иш жойимнинг номи — Avanti Software. Компания кадрлар билан ишлаш бўлимлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқаради.

Соат 9да мени Avanti'нинг кадрлар бўлими бошлиғи Энжи кутиб олди. Мендан ташқари яна икки янги ходимни ишга олишибди: Жереми ва Бекки. Кун давомида компания тарихи, келажакдаги режалари, биздан нималар кутилаётгани ҳақида сўзлаб беришди. Ўз компьютерларимизга қандай уланиш, почта аккаунти ва бошқа ички дастурлар билан ишлашни ўргатишди. Тушлик пайтида раҳбарим (маркетинг бўйича вице-президент) ресторанга олиб борди, танишувни ўша ерда давом эттирдик.

Аввалги иш жойимда ўзимнинг кабинетим бор эди, бу ерда эса умумий залда ўтирар эканман. Иш жойимга «Хуш келибсан, Фарҳод», деб ёзиб, блокнот, ручка, салфетка тайёрлаб қўйишибди.

Яна бир эътиборимни тортган жойи — бу ерда аниқ белгиланган таътил кунлари йўқ экан. Ўз раҳбарим билан келишган ҳолда йилига «чексиз» кун дам олишим мумкин экан. Албатта, умуман ишга чиқмасангиз ҳеч ким ойлик тўламайди, аммо келишилган ҳолда «отпуск»лар олиш мумкин эмиш.

Бундан ташқари, компаниянинг катта ошхонаси бўлиб, ичимликлар, ҳўл мевалар, печеньелар, кофе, чой ва бошқа егуликларни тўлдириб қўйишган, бемалол тановвул қилаверасиз, бепул.

Avanti шаҳар марказида жойлашган, уйимдан анча узоқ. Эрталаб машинада энг яқин метро бекатига бориб, машинамни ташлаб, метрода кетдим. Чунки метрода машинадан тез етиб борасиз. Йўлга тахминан бир соат вақтим кетяпти. Эски ишимнинг афзалликларидан бири унинг яқинлиги эди. Машинада ярим соатга қолмай етиб олардим.

Эртага ҳар бир бўлим билан алоҳида танишиб, улар нима иш қилишини гапириб беришаркан.

Мана шунақа гаплар. Юқорида суратлар билан бўлишдим, изоҳ ҳам қўшдим.

@zambarakning_oqi
👍🏻 969
👎🏻 5
To‘liq o‘qish
Калгарининг энг баланд биноси — Боу.
Бекатда кейинги поезд қачон келишини кўрсатиб турибди.
Метро вагони.
Метро йўловчилари, қўлида тушлик учун таоми. Аксарият офис планктонлари тушлик учун уйидан овқат олиб боради.
Офис 9 қаватда жойлашган.
Иш ўрним.
«Хуш келибсан, Фарҳод», деб қўйишибди иш жойимга.
dan repost: Daryo — LIVE
​​АҚШда улғайган фарзанднинг тарбияси бузилиб кетадими?

Бу саволга неча йиллардан бери АҚШда доимий истиқомат қилиб келаётган Беҳзод Мамадиев жавоб беради:

Тарбия ўзи нима? Қандай фарзандни биз тарбияли, қандайини тарбиясиз деб атаймиз? Ўзбекистонда ўсган бола «автоматик» тарбияли бўлиб қоладими?

Бу саволларнинг жавоби оддий: боланинг қандай хулқ билан улғайиши ота-онага, оилага ва атрофидаги муҳитга боғлиқ.

Ўзбекистон ҳар қандай болани гўзал хулқли қилиб тарбиялаб берадиган сеҳрли инкубатор эмас. Хулқи бузилиб, турли кўчаларга кириб кетаётганлар Ўзбекистонда ҳам кўп. «Чириган» Ғарбда қандай ахлоқсизлик бўлса, уларнинг ҳар бири бугун, афсуски, Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Бирор бир ахлоқсизликни айтинг, агар шу нарса Ўзбекистонда мавжуд бўлмаса, шунга мени ишонтира олсангиз, бу постимни ўчираман.

Аксинча, Америкада фарзандингизни ўзингиз хоҳлагандек тарбиялаш имконияти Ўзбекистондан кўра кенгроқ.

Диний муҳитда ўстирмоқчимисиз, марҳамат, исломий мактаблар, масжидлар бор; уларда болалар учун кундалик, ҳафталик махсус дастурлар бор. Ҳеч қандай муаммосиз уларга беришингиз мумкин.

Америка мактабларига борса, хулқи бузилади, дейсизми? Унда, эплай олсангиз, уйда ўқитинг. Давлат бунга рухсат бериб қўйган. Имтиҳонларни топшириб турса, бас. Мактабни тамомлаганлик сертификатини уйда ўқиб ҳам бемалол олиш мумкин.

Бекорчи қолса, америкаликларга қўшилиб, хулқи бузилади, дейсизми? Унда болалар учун турли машғулотларга, тўгаракларга беринг: барча ёш категориялари учун спортдан тортиб, илм-фан ва ҳатто компютер дастурлаш тилларини ўргатишгача бўлган курслар бор.

Америкада анъанавий ўзбекистонликлар қўрқадиган битта нарса бор: болалар эркинлиги ва улар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимояланиши. Бу ерда ота-она боласига қўл кўтара олмайди; балоғатга етиб кўчага чиқса, унинг олдини тўсиб, уйда ўтирасан, деб мажбурлай олмайди.

Ўзбекистонда ҳам аслида фарзандингизни тўла назорат қила олмайсиз. Уйга 24 соат қамаб қўймасангиз агар. Бугунги ёшлар кўчада ёки уйда ўтириб ҳам телефонда исталган бузуқликни ота-онасидан беркитиб амалга ошира олади. Бунинг учун Америкада бўлиш шарт эмас.

Масала яна муҳит ва оилага бориб тақаляпти. Оилада тўғри муҳитда ўсган, бекор қолмай, вақтини фойдали машғулотларга сарфлашга ўрганган боладан ҳеч қачон тарбиясиз ва ёмон хулқли бола чиқмайди.

АҚШда ёш болаларга ҳам катталардек муомала қилишади. Ота-она фарзандининг қизиқишларини ҳурмат қилади; бемаъни саволларига эринмай жавоб беради. Нотўғри иш қилса, урмасдан, сўкмасдан, бу ишнинг нега хато эканини тер тўкиб тушунтиради. Нега? Чунки бу бола эртага улғайганда жамиятга тенг ҳуқуқли аъзос сифатида қўшила олиши керак. Ота-она уни шунга тайёрлайди.

Баъзи ўзбекистонликлар бу масъулиятдан қочади, чунки бу нарсани эплай олмайди. Шунинг учун уларга энг маъқули «ўзбекча» вариант: болани уриб-сўкиб тарбиялаш, ўзимиз ўрганган қолипга солиш. Америкада бунинг иложи йўқ. Яна қайси йўл қолди? Ўзбекистонга жўнатиб юбориш.

Афсуски, бу ечим эмас....

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
To‘liq o‘qish
Марк Цукербергни «Фейсбук» асосчиси, ўз кучи, ақл-идроки билан миллиардерга айланган инсон сифатида таниймиз. У кўпчилик ёшлар (ва бир пайтлар менинг ҳам) кумирига айланган. Жуда кўп дастурчилар Цукерберг каби юксак чўққиларга эришини хоҳлайди, у яратган «Фейсбук» компаниясида ишлашни орзу қилади.

Чиндан ҳам, «Фейсбук»да ишлаш мазза: шароитлар зўр, ойлик баланд. Масалан, компания ҳудудида бепул кафе ва ресторанлар, химчистка, боғча ва бошқа маиший хизмат шохобчалари бепул ишлайди; бир компания ичида социализм қурилган.

Бундай шароитларни эшитган одам Цукербергни сўл мафкурага ишонган прогрессив экан деб ўйлайди.

Яқинда очиқланган хабарларга кўра, Цукерберг Республикачилар партияси етакчилари ва бошқа ўнг сиёсатчилар билан ёпиқ эшиклар ортида бир неча бор учрашган. Нега? Ахир у консерваторларни ёмон кўриши керак эмасми?

~~~

2020 йил АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади. Унга демократлар қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Мақсад — Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни йиқитиб, ўрнини эгаллаш.

Демократик партиядан президентликка номзодини қўймоқчи бўлган сиёсатчилар, жумладан Камала Харриc, Элизабет Уоррен ва Берни Сандерс ҳалққа кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамни кўпайтиришмоқчи. Жумладан, ҳамма учун бепул, солиқлар орқали молиялаштириладиган медицина тизимини жорий қилишни илгари суришмоқда (биласиз, ҳозирда АҚШда медицина пуллик).

Демократик партия сўл мафкурани қўллаб-қувватлайди. Унга кўра, давлат имкони борича ҳаммага бир ҳил шароит ва ҳаёт сифатини таъминлашга ҳаракат қилиши керак.

Бундай ислоҳотни амалга ошириш учун солиқларни кўтариш керак. Бўлмаса қайси пулга бундай катта лойиҳани молиялаштиришади? Қизиқ жиҳати, барча кандидатлар жамиятнинг бой қатлами ва катта корпорациялардан олинадиган солиқларни кескин кўпайтириш тарафдори. Бундан ташқари, баъзи номзодлар монополияларни олдини олиш мақсадида катта компаниялар, шу жумладан «Фейсбук»ни бўлиб ташлашни таклиф қилмоқда.

~~~

Ҳозир АҚШда шундай «лазейка»лар борки, миллиардлаб доллар фойда кўрадиган компаниялар бир цент ҳам даромад солиғи тўламайди. Солиқларни четлаб ўтишнинг қонуний йўлларини миллионлаб доллар маош оладиган юристлар ишлаб чиқишади. Қўшимчасига, миллионлаб доллар депутат ва бошқа амалдорларни солиқларни оширмасликларини таъминлаш учун қонуний йўл билан пора бериш — лобби қилиш учун сарфланади.

Ҳудди мана шундай «схема»лардан Цукерберг ва унинг компанияси ҳам фойдаланади. Демократик партиядан президент сайланса, бундай йўллар беркилиши, компания кўпроқ солиқ тўлашга мажбур бўлиши мумкин. Шу сабабли Цукерберг Республикачилар билан учрашиб, Демократлар сайланмаслигини таъминлаш ҳаракатида бўлиши мумкин.

Қаранг-да, ташқи кўринишидан сўл прогрессив бўлган инсон ўнглар билан тил бириктиряпти. Чунки соққа! Мақсад — камроқ солиқ тўлаш.

Албатта, мен СССР йўлидан кетишни таклиф қилмаяпман. Бойлар мулкини олиб қўйиб, ўзини Сибирга сургун қилишга мутлақо қаршиман. Аммо бойларнинг кўпроқ солиқ тўлашлари тарафдориман. Аниқ солиқ қоидаларини ишлаб чиқиб, аҳолининг ўта бой қатлами даромадига яраша адолатли солиқ тўлашларини истайман.

Интернетда ўзини энг одил қилиб кўрсатаётган бойлар ҳам орқа-варотда пулни ўйлаб юради. Мақсади — соққа қилиш, одил жамият тузиш эмас. Одил жамият ва барча учун тенг имконият (медицина, таълим, хавфсизлик ва ҳ.к.) яратишни ўйлайдиган бойлар жуда камчиликни ташкил қилади.

@zambarakning_oqi
👍🏻 673
👎🏻 22
To‘liq o‘qish
5-синфда ўқийдиган Исмоилнинг математикада ишлаган мисолларини юқорида келтиряпман.

Қизиқ жиҳатлари:

1. Битта мисолни бир неча йўл билан ечишни ўргатишган ва шуни талаб қилишяпти. 3-мисолнинг ечилишини қаранг. Ўзим ҳам тушунмадим, Исмоил тушунтириб берди. Шунинг учун интернетни титкилаб, улар мактабда ўрганаётган методларини топдим ва юқорида сизлар билан ҳам улашдим.

2. Ечимни қадам-бақадам тушунтиришни сўрашяпти. Фақат натижани кўрсатиш етарли эмас.

3. Тенгламалар ўтишяпти (1-мисол). Бизда нечанчи синфдан ўтиларди?

4. 4-масалада Рандип деган бола ҳақида сўз кетяпти. Бу ҳиндча исм. Мактаблар турли миллатларни ҳисобга олиб, шунга яраша исмлар танлашяпти.

Қизиқ, жуда қизиқ!

@zambarakning_oqi
👍🏻 581
👎🏻 18
To‘liq o‘qish