Ишқилиб, ўртоқлар, уй серверида СИдан локал фойдаланиш ғояси “ухлади”. Серверим кучсизлик қилар экан.
Каттароқ моделлар тўғри жавоб беряпти, аммо анча, бир неча дақиқа кутишга тўғри келяпти. Кичикроқ моделлар анча “шустрий”, аммо томи кетиб қоляпти — уй ичидаги ҳароратни сўрасангиз, ташқаридагисини айтяпти.
Бир неча моделни ишлатиб кўриб, локал СИ ғоясидан воз кечдим. Уйни автоматлаштириш тизимимни Anthropic (Claude) API’сига уладим. (Улашдан аввал гуглласам, компания раҳбари Трампга қуллуқ қилмапти, уни танқид қилибди.) Энди уйдаги қарийб барча қурилмалар СИ учун очиқ, уларни СИ орқали овоз ёрдамида бошқариш имкониятига эга бўлдим.
Қизиқ томони, овоз локал серверда матнга ўтказилади, матн Anthropic серверига юборилади, ундан келган жавоб яна локал серверда овозга айлантириб, карнайдан эшиттирилади. Бундан ташқари, содда сўровлар тўлиқ локал серверда ишлайди.
Масалан, “кофемашинани ёқ” ёки “жалюзини оч” десангиз, сўровингиз локал серверда қайта ишланиб, бир неча миллисекундда амал бажариляпти. Агар мураккаброқ сўров берсангиз — “уй ичидаги ҳаво сифати қандай” — у ҳолда Claude AI “булут”да бир неча қурилмадан маълумотларни қайта ишлаб, сизга жавоб беради. Бунга тахминан 2 сония вақт кетяпти.
Мана шунақа гаплар, ишлаши менга ёқди ва ўзим ҳам анча нарса ўргандим.
@zambarakning_oqi