Ўзбекистон таассуротлари.
Ватанда чинакамига мазза қилдик. Қарийб 20 кун давомида қариндошлар, дўсту биродарлар ҳурматида бўлдик. Ўртада Самарқандга бориб келишга ҳам улгурдик.
Умуман олганда, Тошкент 2022-йилдан буён жуда қаттиқ ўзгармапти. 2019—2022-йиллар орасида сезиларли ўзгарганди, бу сафар эса ўша ўзгаришлар давомини кўрдик.
Биз Юнусободда истиқомат қилдик ва туманда бир неча чиройли, эстетик завқ берадиган биноларга кўзим тушди. Yunusabad Gallery деб ёзилган бино айниқса маъқул бўлди.
Кўчалардаги ҳаракатланиш ҳам сал эпақага келгандек туюлди. Машиналар 60ни ушлаб юришибди, қизилга ўтиб кетишлар қарийб йўқ. Лекин полосани ҳар сонияда ўзгартириш иллати қолмабди ҳалиям.
Свет ва газ ҳам яхши бўлди. Сафаримиз давомида фақат бир марта тунда ўчибди чироқ, бошқа ўчмади.
Онлайн хизматлар зўр ривожланибди. Яндекс Такси, Еда ва Узумдан беармон фойдаландик. Нархлари ҳам яхши. Етказиб бериш қарийб текин.
Энг катта салбий ўзгаришни экологияда кўрдим. Ўтган сафар осмонда бунақа қуюқ чангни кўрмагандик. Бу сафар эса яққол сезилди. Ҳавода эса тутун ҳиди бор. Деярли ҳар куни томоғим оғриб юрди.
~~~
Атрофимдаги барча дўсту биродарларнинг иқтисодий жиҳатдан ахволи яхшилашибди. Маҳаллада бирга катта бўлган дўстим ўғиллик бўпти, янги уйга кўчипти, яп-янги электромобиль опти, Германияга бориб кепти. Хурсанд бўлдим.
Бошқа бир дўстимнинг фарзанди IELTS’дан 9 балл олибди.
Қариндошлар орасида бир неча хотин-қизлар ҳам ўзларига квартиралар сотиб олишибди, янги ишларга ўтишибди. Фарзандлари эса катта-катта бўлишибди.
@zambarakning_oqi